ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎСИМЛИК ЁҒИНИ СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 августда 1617-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 23 августдаги 355-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1617-1, 23.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-360-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги 57-сонли қарорига асосан қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган Ўсимлик ёғини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноат уюшмаси, Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг 2004 йил 5 апрелдаги «Биржа савдоларида ўсимлик мойини сотиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 25, 01/24-18, 46, 01/1-10, 42-01/156-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 август,
6-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 август,
77-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 351-модда)