14.10.1991 йилдаги 256-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 14.10.1991 йилдаги 256-сон
Кучга кириш санаси
14.10.1991
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германияда «Ўзбекистон» кичик кўп тармоқли
корхонасининг савдо марказини очиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СССР Министрлар Советининг «Совет ташкилотларининг чет эллардаги хўжалик фаолиятини ривожлантириш тўғрисида» 1989 йил 18 майдаги 412-сон қарорига ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРнинг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1990 йил 15 январдаги 33-сон қарорига мувофиқ, ташқи савдо манфаатларини янада ривожлантириш, маркетинг хизматларини такомиллаштириш, ўзбек таомларини ва Ўзбекистон халқ усталари асарларини тарғиб қилиш, шунингдек республика истеъмол бозорини зарур товарлар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг Ганновер шаҳрида (Германия, Қуйи Саксония ери) Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг Умумий овқатланиш бош бошқармаси ва «Усто» ишлаб чиқариш бирлашмаси муассислигида ташкил этилган «Ўзбекистон» кичик кўп тармоқли корхонасининг савдо марказини очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон» кўп тармоқли кичик корхонасининг мустақил филиали бўлган савдо марказининг савдо белгиси тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон» кичик кўп тармоқли корхонасининг савдо марказига ўз фаолиятини Германия қонунчилигига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида фаолият кўрсатувчи ижара корхонаси сифатида қуришга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий саноат вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» ва «Ўзозиқовқацаноат» концернлари «Ўзбекистон» кичик кўп тармоқли корхонасининг савдо марказини муваффақиятли ривожлантириш учун уни зарур товарлар, хомашё материаллари ва асбоб-ускуналар билан таъминлашда кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Республика бадиий жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги билан биргаликда 10 кун муддатда «Ўзбекистон» кичик кўп тармоқли корхонасининг савдо маркази орқали конвертация қилинадиган валютага сотиш учун санъат усталари ва халқ ҳунармандчилиги буюмлари рўйхатини тайёрласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзташқи иқтисодий банк» «Ўзбекистон» кичик кўп тармоқли корхонасига хориждаги ташкилий тадбирлар давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича услубий ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги тушадиган валюта ҳисобига республикани кенг истеъмол моллари билан самарали таъминласин. Бунда энг зарур товарларни харид қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ истеъмол товарлари, савдо ва хизматлар комплекси зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРСАИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 14 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
256-сон