Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ СОЛИҚ АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2001 ЙИЛ 10 ЯНВАРДАГИ 16-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 704-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-397-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 10 январдаги 16-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 1-модда):
«Академия солиқ хизматлари учун кадрлар тайёрлаш тизимидаги ишларни мувофиқлаштиришни таъминловчи, давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича республика илмий-методик маркази ва олий таълим муассасаси ҳисобланади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 1 август,
155-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 316-модда)