01.10.1991 йилдаги 251-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 01.10.1991 йилдаги 251-сон
Кучга кириш санаси
01.10.1991
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИНИНГ
НУКУС ФИЛИАЛИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори малакали тиббиёт ходимлари тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва Орол бўйи аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 1 октябрдан бошлаб Нукус шаҳрида белгиланган тартибда Нукус давлат дорилфунунининг тиббиёт факультети негизида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг «Педиатрия» ихтисослиги бўйича филиалини очсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус шаҳридаги филиалини зарур педагогик кадрлар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нукус давлат дорилфунуни тиббиёт факультетининг бинолари ва иншоотларини, штат жадвали бўйича профессор-ўқитувчилар таркиби ва хизмат қилувчи ходимлар сони билан бирга, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг филиалини жойлаштириш учун балансдан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги балансига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нормал ўқув жараёнини ташкил этиш учун филиалга клиник кафедраларни Қорақалпоғистон Республикаси даволаш муассасаларида жойлаштиришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг режа ва бюджет кўрсаткичларига мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартишларни киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 1 октябрь,

251-сон