Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 11 МАЙДАГИ ПФ-3751-СОН ФАРМОНИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июль,
149-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда):
а) 1-илованинг 11-бандига қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалардан тушаётган миллий валютадаги маблағларни Марказий банк томонидан хорижий валютага конвертация қилишда»;
б) 2-иловада:
10-банднинг охирги хатбошига «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тушаётган миллий валютадаги маблағларни Марказий банк томонидан конвертация қилиш бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
25-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалардан тушаётган миллий валютадаги маблағларни Марказий банк томонидан хорижий валютага конвертация қилиш».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 апрелдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 74-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 29-банднинг олтинчи хатбошига «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси» сўзлари қўшилсин;
б) 31-бандга биринчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси»;
иккинчи—тўққизинчи хатбоши тегишли равишда учинчи—ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 294-модда; 48-50-сон, 486-модда; 2016 й., 16-сон, 160-модда)