Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ
ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛИ МОЛЛАРИ СИФАТИ ВА САВДОСИ
БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛИ МОЛЛАРИ СИФАТИ ВА САВДОСИ
БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 февралдаги 53-сонли «Ўзбекистон Республикаси Савдо вазиpлигининг халқ истеъмоли моллаpи сифати бўйича Давлат инспекциясини тугатиш тўғpисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Савдо корхоналаридаги саноат, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, шунингдек, кооперативлар етказиб берадиган халқ истеъмоли молларининг сифатини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг халқ истеъмоли моллари сифати ва савдоси бўйича Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг халқ истеъмоли моллари сифати бўйича Давлат инспекцияси этиб қайта ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг халқ истеъмоли моллари сифати бўйича Давлат инспекцияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг, «ЎзССЖ Савдо вазирлигининг халқ истеъмоли моллари сифати ва савдоси бўйича Давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1990 йил 21 майдаги 216-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Вице-Президенти Ш. МИРСАИДОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 3 декабрь,
304-сон
Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг халқ истеъмоли
моллари сифати бўйича Давлат инспекцияси тўғрисида
моллари сифати бўйича Давлат инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг халқ истеъмоли моллари сифати бўйича Давлат инспекцияси (Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг давлат инспекцияси) Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг мустақил структуравий бўлинмаси ҳисобланади ва унга бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг Давлат инспекцияси (бундан кейин давлат инспекцияси) бошқармадан ва Қорақалпоғистон Республикасидаги, республика вилоятларидаги ва Тошкент шаҳридаги ўзига бўйсунувчи зонал гуруҳлардан иборатдир.
Давлат инспекцияси органлари савдо бошқарув органлари олдида мустақилдир.
Давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги ва Ўзбекбирлашувнинг буйруқлари ва йўриқномаларига, товарлар сифати масалалари бўйича норматив ҳужжатларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Давлат инспекцияси республика ҳудудида жойлашган саноат, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, шунингдек, кооперативлар томонидан етказиб бериладиган давлат савдоси ва матлубот кооперациясининг улгуржи ва чакана савдо корхоналаридаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат халқ истеъмоли молларининг сифатини назорат қилади.
2. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Стандарт талабларига, техник шартларни ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга, шунингдек, тасдиқланган эталон намуналарга* мувофиқ келмайдиган товарларни аҳолига сотишнинг олдини олиш мақсадида республика ҳудудида жойлашган давлат савдоси, матлубот кооперациясининг улгуржи ва чакана савдо корхоналарида (бирлашмаларида) озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат халқ истеъмоли молларининг** сифатини бевосита назорат қилишни амалга ошириш Давлат инспекциясининг асосий вазифаси ҳисобланади.
* Бундан кейин «норматив-техник ҳужжат» деб аталади.
** Бундан кейин «халқ истеъмоли моллари» деб аталади.
3. ФУНКЦИЯЛАРИ
Давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
давлат савдоси ва матлубот кооперациясининг улгуржи ва чакана савдо корхоналарида халқ истеъмоли молларининг сифатини, уларнинг давлат стандартларига, техник шартларга, тасдиқланган эталон намуналарга мувофиқлигини танлаб назорат қилади ва бир галги текширишни ўтказади;
савдо ташкилотларига товарларни сифати бўйича қабул қилиш ва сифати пастлиги туфайли сақлаб қўйишга ёки ташишга яроқсиз бўлган маҳсулотни ишлаб чиқарувчиларга қайтариб юбориш юзасидан тегишли хулосалар ва кўрсатмалар беради;
бадиий-техник, мувофиқлаштириш кенгашларида, аттестация, дегустация комиссияларида, белгиланган тартибда халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарадиган вазирликлар ва идоралар, корхоналарнинг бошқа кенгашлари ва комиссияларида қатнашади, сиёсий кўрикларни, товарларнинг сифати бўйича дегустация синовларини ўтказишни ташкил этади, уларнинг натижалари юзасидан тегишли тавсияларни тайёрлайди;
ишлаб чиқаришга тақдим этилган эталон намуналар бўйича давлат стандартлари, техник шартлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар беради, уларнинг техник даражасини ва сифатини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корхоналар, илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялардан халқ истеъмоли молларининг, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва бутлаш учун фойдаланиладиган хом ашё, деталлар, материалларнинг сифатини тавсифловчи техник ҳужжатларни ва зарур маълумотларни олади, шунингдек, товарлар сифатини яхшилаш бўйича тадбирлар ҳамда давлат инспекциясига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бошқа материаллар билан танишади;
халқ истеъмоли молларининг сифати масалалари бўйича фуқароларнинг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг таклифларини, аризалари ва шикоятларини матбуот органларининг чиқишларини кўриб чиқади, улар бўйича белгиланган тартибда тегишли чоралар кўради;
Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлар қўмитасининг бошқармаси ва бошқа назорат қилувчи органлар билан халқ истеъмоли молларининг сифатини назорат қилишни ташкил этиш юзасидан ўз ишини мувофиқлаштириб боради;
сифатсиз халқ истеъмоли молларининг савдода пайдо бўлишининг олдини олиш юзасидан тегишли чоралар кўради;
ўтказилган назоратнинг натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган нуқсонларни тугатиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни кўриб чиқиш учун тегишди юқори бошқарув органларига тақдим этади;
республика, маҳаллий бошқарув органларини товарлар сифати бўйича ўтказилган назорат натижаларидан вақт-вақти билан хабардор қилиб туради.
4. ҲУҚУҚЛАРИ
Давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Давлат савдоси ва матлубот кооперацияси улгуржи ва чакана савдо корхоналарида саноат, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, шунингдек, кооперативлар томонидан етказиб борилаётган халқ истеъмоли моллари, бутловчи деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг сифатини қаршиликсиз назорат қилиш;
давлат стандартлари, техника шартлари ва бошқа норматив-техника ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда тайёрланган товарларни қабул қилишни тақиқлаш ва бундай товарларни жўнатишни тўхтатиш, шунингдек, товарларни Давлат инспекция вакили олдиндан кўриб чиққанидан кейин ва маҳсулотнинг сифати тўғрисидаги ҳужжатга уни жўнатувчининг розилик белгиси қўйилгандан кейин товарларни қабул қилиб олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор чиқариш. Бу қарорлар Давлат инспекциясининг буйруқлари билан расмийлаштирилади. Мазкур қарорлар, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча улгуржи ва чакана савдо корхоналарининг бажариши учун мажбурий ҳисобланади ҳамда уларнинг юқори органларига белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўриш учун юборилади;
Давлат инспекциясининг буйруғи билан реализация қилиш тақиқланган товарларни юбориш (қабул қилиш)нинг махсус режимини тиклаш ёки бекор қилиш мақсадида маҳсулот сифатини қайта текширишдан ўтказиш. Маҳсулот сифатини жойига бориб қайта текшириш билан боғлиқ харажатлар ана шу маҳсулотни юбориш тўхтатилган корхоналар томонидан қопланади;
улгуржи ва чакана савдо корхоналарига қабул қилиш тартиби бузилишини бартараф этиш тўғрисида, сифатсиз товарларни, шунингдек, сорти, нархи нотўғри кўрсатилган ёки нархи кўрсатилмаган, ёхуд бу маълумотлар юклаш (тўлов) ҳужжатларига мос эмаслиги ҳақида белгиланган тартибда улар учун мажбурий бўлган ёзма буйруқ чиқариш;
давлат стандартлари, техника шартлари ва бошқа норматив техника ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган халқ истеъмоли молларини реализация қилганликлари, шунингдек, молларни тегишли равишда сақламасдан улар сифатининг ёмонлашувига олиб келганликлари учун саноат корхоналари ва бирлашмаларига, савдо корхоналари ва ташкилотларига нисбатан иқтисодий жазо чоралари қўллаш тўғрисида тегишли органларга белгиланган тартибда ёзма буйруқ юбориш;
сифатсиз халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, юбориш ва реализация қилишга йўл қўйган ўзларига қарашли бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини ва бошқа шахсларни интизомий ва моддий жавобгарликка тортиш тўғрисида вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг кўриб чиқиши учун таклифлар тақдим этиш;
сифатсиз халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш у қабул қилиш ва реализация қилишда айбдор бўлган раҳбарлар ва бошқа шахсларни жавобгарликка тортиш учун материалларни зарур ҳолларда прокуратура, ички ишлар, халқ назорати органларига, халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг маъмурий комиссияларига ва бошқа органларга юбориш. Раҳбарлардан кўрсатиб ўтилган ходимларни белгиланган тартибда ишдан бўшатишни талаб қилиш. Саноат корхоналари томонидан сифатсиз, ностандарт ёки комплектсиз халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, бундай товарларни савдога етказиб бериш ва жиноий жавобгарликка олиб борувчи бошқа хатти-ҳаракатлар бўйича материаллар тергов органларига топширилади;
маҳсулотни стандартлаш ва сифати бўйича қоидаларни, бузуқ ўлчов воситаларини муомалага чиқарганлик ва улардан фойдаланганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ, агар бу бузишлар, жиноий жавобгарликни келтириб чиқармаса, айбдор шахсларга 100 сўмгача жарима солиш учун материалларни халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг маъмурий комиссияларига бериш;
сифатсиз моллар қабул қилинган ва етказиб берилган ҳолларда корхоналарни мулкий жавобгарликка тортиш учун материалларни давлат ҳакамлиги органларига бериш;
буюмларнинг намуналарни, шунингдек, фойдаланиладиган хом ашё, материаллар, ярим-тайёр маҳсулотлар, бутловчи деталларни уларнинг қийматини ушбу намуна ва пробалар олинган корхоналар ва ташкилотлар ҳисобидан тўлаш орқали олиш. Уларни олиш тартиби, миқдори Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги халқ истеъмоли моллари сифати бўйича Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган йўриқнома билан белгиланади;
намуналар ва ўтказиладиган экспертизаларнинг қийматини ушбу намуналар (пробалар) олинган корхоналар ҳисобидан тўлаш орқали товарлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар намуналари (пробалари) синовини, таҳлилини ўтказишни тармоқ илмий-тадқиқот институтларига ва саноат, савдо, соғлиқни сақлаш лабораторияларига топшириш;
улгуржи ва чакана савдо корхоналаридан халқ истеъмоли молларининг ўтказиладиган синовлари, таҳлиллари (пробалари) натижалари тўғрисидаги материалларни, аҳолига реализация қилинадиган товарларнинг сифатини характерловчи ҳужжатларни, маълумотларни, изоҳларни олиш;
тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари билан келишилган ҳолда савдо ва саноат мутахассисларини, жамоатчилик вакилларини молларнинг сифатини текширишдан ўтказишга жалб этиш.
Товарларнинг сифати бўйича Давлат инспекциясининг суиистеъмоллар ва бошқа қонун бузишларни аниқлаган ёки улар ҳақида билган, бироқ қонуний чоралар кўрмаган ходимлари ўз хизмат бурчини бажармаган сифатида интизомий ёхуд қонуний жавобгарликка тортилади;
давлат стандартларини, техник шартларни ва бошқа норматив техник ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ва тасдиқловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда, шунингдек, Давлат инспекцияси ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги номидан вакиллик қилиш.
Халқ истеъмоли моллари сифати бўйича Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг марказлаштирилган маблағлари ҳисобига сақланади, юридик шахс ҳисобланади, СССР Давлат банки муассасаларида мустақил балансга, жорий ҳисобга эга бўлади, банк муомалаларини амалга оширади.
Давлат инспекциясининг тузилиши ва штатлари Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги томонидан тасдиқланади, Давлат инспекцияси бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва бош бухгалтер Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Халқ истеъмоли моллари сифати бўйича Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, зарур штампларга эга бўлади.
5. ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ
ҚИЛИШ ТАРТИБИ
ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Давлат инспекторларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан кўриб чиқилади, бошлиқнинг қарорлари устидан шикоятлар эса улар олинган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирига берилади.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати масалалари бўйича шикоятлар икки сутка давомида берилади, бир шаҳарнинг ўзида етказиб бериладиган тез бузиладиган маҳсулотлар бўйича шикоятлар уларни сотиш учун белгиланган муддатнинг ярмидан ошиб кетмайдиган муддатда, акт тузилган пайтдан бошлаб, ноозиқ-овқат молларига шикоятлар эса — Давлат инспекцияси акти олинган кундан бошлаб 5 суткада берилади.
Давлат инспекциясининг маблағларни давлат бюджетига олиб қўйиш ва иқтисодий жазо чоралари қўллаш ҳақидаги қарорлари устидан шикоятлар бу қарорлар олинган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида берилиши мумкин.
Белгиланган муддатда шикоят қилинганда маблағларни давлат бюджетига олиб қўйиш бу масала ҳал этилгунга қадар тўхтатиб қўйилади. Давлат инспекциясининг бошқа қарорлари устидан шикоят қилиш уларнинг ижросини тўхтатиб қўймайди.