Ҳужжат кучини йўқотган 08.01.1992 23.11.1991 йилдаги 298-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 23.11.1991 йилдаги 298-сон
Кучга кириш санаси
23.11.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 08.01.1992
Ҳужжат 23.11.1991 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ АППАРАТИ, СУД ОРГАНЛАРИ
ВА НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ
МАОШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 январдаги 3-сонли «Пенсиялар, стипендиялар ва ноишлаб чиқариш соҳа ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ истеъмоли молларининг, озиқ-овқат маҳсулотларининг, аҳолига хизмат кўрсатишнинг эркин ва бошқариладиган нархларига ўтилиши муносабати билан давлат бошқарув органлари, суд органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 28 октябрдаги 355-сон қарорига қисман ўзгартиш киритиб, 1992 йил 1 январдан бошлаб давлат бошқарув органлари аппарати, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг лавозим маошлари 1,5 баравар оширилсин, бу маошларга чакана нархлар ўзгариши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар компенсацияси қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси марказий аппарати ходимлари айрим тоифаларининг лавозим маошлари 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, лавозим маошларининг кўпайтирилиши билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизи бошқарув органлари аппарати ходимлари сонини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур тартибга риоя этилишини назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика маҳалла қўмиталари раислари ва масъул котибларининг лавозим маошлари 50 фоиз оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларини жорий этаётганда республика, тармоқ ва маҳаллий бошқарув органларининг амалдаги структурасини таҳлил қилиб чиқсинлар ва бунда уларнинг ҳаракатчанлигини, иқтисодиётни ривожлантириш талаблари ва фуқароларнинг эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этишни таъминлашга амалда қодирлигини ошириш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлар Кенгашларининг ижроия қўмиталари лавозим маошларини кўпайтириш учун давлат бошқарув органларини сақлаш харажатларини камайтиришдан ҳосил қилинган тежамдан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва халқ депутатлари Кенгашларининг бюджет ҳуқуқлари ҳақидаги амалдаги қонунлар томонидан берилган ҳуқуқларга мувофиқ уларга биркитилган давлат даромадлари бўйича бюджетга тушган қўшимча тушум маблағларидан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, вилоятлар ва шаҳарлар ходимларини иш ҳақи тўлаш группасига киритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 23 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
298-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 23 ноябрдаги
298-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари
ва бошқа давлат бошқарув органлари ходимлари
айрим тоифаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимларнинг
‎ номи‎

Вазирликлар, давлат қўмиталари‎

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош бошқармалар ва бошқа давлат бошқарув органлари‎

Давлат бошқарув органининг раҳбари‎

1125‎

975‎

Давлат бошқарув органи раҳбарининг биринчи ўринбосари‎

1050‎

900‎

Давлат бошқарув органи раҳбарининг ўринбосари‎

975‎

825‎

Бошқарма, мустақил бўлим бошлиғи‎

825—860‎

750—790‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Республика иқтисодиёт органлари раҳбарларининг лавозим маошлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирликлари ва идоралари раҳбарлари биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарларининг лавозим маошлари тегишли равишда ойига 1125 сўм ва 1050 сўм миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 23 ноябрдаги
298-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоят ижроия қўмиталари ва халқ депутатлари
Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари айрим тоифаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‏Лавозимларнинг
‎ номи
‎‏

Ойлик лавозим маошлари (сўм ҳисобида)‎‎‎

группадан
‎ташқари ‎‏

вилоятларнинг группалари бўйича‎‎‎

I‎

II‎

I I I‎

Раис‎

1425‎

1350‎

1200‎

1125‎

Раиснинг биринчи ўринбосари‎

1275‎

1200‎

1125‎

1050‎

Раис ўринбосари‎

1200‎

1125‎

1050‎

975‎

Ишлар бошқарувчиси‎

1050‎

975‎

900‎

900‎

Бўлим мудири‎

900—975‎

860—900 ‎

825-860‎

825—860‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ходимларининг лавозим маошлари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича вилоятларнинг иккинчи группаси бўйича белгиланади.