Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР
БИЛАН КОРХОНАЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН, ҚЎШМА КОРХОНАЛАР,
ХАЛҚАРО БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР, ШУНИНГДЕК,
УЛАРНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ФАОЛИЯТИ ВА УЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН РЎЙХАТГА ОЛИШ
ТАРТИБИ ҲАҚИДА
БИЛАН КОРХОНАЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН, ҚЎШМА КОРХОНАЛАР,
ХАЛҚАРО БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР, ШУНИНГДЕК,
УЛАРНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ФАОЛИЯТИ ВА УЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН РЎЙХАТГА ОЛИШ
ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 2 мартдаги 76-сонли «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, уларнинг фаолияти ва тугатиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон ССРнинг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида» ва «Ўзбекистон ССРда хорижий сармоялар ҳақида»ги қонунларига мувофиқ, ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётига хориждан сармоя сарфлашни кўпайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Илова қилинаётган «Ўзбекистон Республикасида хорижий сармоялар билан корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисида» Низом ҳамда хорижий сармоялар билан ташкил этилган корхоналарни, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби тўғрисида» Низом тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ Депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталари икки ҳафта муддат ичида таъсис ҳужжатларини экспертиза қилиш ва халқаро бирлашмалар, ташкилотлар, Ўзбекистон ҳамда хорижий юридик шахслар ва фуқаролар иштирокида тузиладиган қўшма корхоналар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмалари қўшма самарали фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш комиссиясини тузсинлар. (Вакиллари комиссия таркибига кирадиган ташкилотларнинг тахминий рўйхати — иловага мувофиқ).
Комиссиялар қабул қилган қарорлар кечиктирилмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилсин.
3. Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев) зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида қўшма корхоналар ва уларнинг таркибий бўлинмаларига рўйхатга олиш номери беришни таъминласин.
Ишнинг ушбу соҳаси топшириладиган мансабдор шахсларнинг масъулияти оширилсин.
4. Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси (ўртоқ Султонов) зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг уларни етти кундан кечиктирмай кўриб чиқсин ҳамда қўшма корхоналар ва уларнинг бўлинмаларига ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси деган рўйхатга олиш гувоҳномасини топширсин.
5. Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев), Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси (ўртоқ Султонов) республикада ташкил этилаётган қўшма корхоналарга хизмат кўрсатишга ихтисослашган эксперт-маслаҳат ташкилотларининг кенг тармоғини тузиш чораларини кўрсинлар.
6. Белгилаб қўйилсинки, бош корхоналари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этиладиган халқаро бирлашмалар ва ташкилотларнинг, хорижий корхоналар ва қўшма корхоналарнинг бўлинмалари, шу жумладан, Ўзбекистон ва хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролар иштирокида бош корхонаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган қўшма корхоналарнинг бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиши шарт. Мазкур бўлинмаларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтмай Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатиши тақиқланади.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш умумий-иқтисодиёт комплекси (ўртоқ Ҳамидов)га ва Президент Аппаратининг Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими (ўртоқ Сафоев)га юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 12 ноябрь,
290-сон.
Ўзбекистон Республикасида хорижий сармоялар билан корхоналар,
халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек, уларнинг
таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва фаолияти тартиби
тўғрисида
халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек, уларнинг
таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва фаолияти тартиби
тўғрисида
НИЗОМ
I. Ташкил этиш, фаолият кўрсатиш ва тугатишнинг умумий тартиби
1. Мазкур Низом «Ўзбекистон ССРнинг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида» ва «Ўзбекистон ССРда хорижий сармоялар ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ишлаб чиқилган. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий сармоялар билан ишловчи корхоналарни, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни (бундан кейин корхона деб аталади), шунингдек, улардан ажралиб чиққан корхоналарни, филиалларни ва бошқа бўлинмаларни ташкил этиш ва тугатиши, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунлари бўйича юридик шахс ҳисобланадилар. Улар ўз номидан шартномалар тузишлари, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олишлари ҳамда улар бўйича жавоб беришлари, судда, ҳакамлик судида ва воситачилик судида даъвогар ва жавобгар бўлишлари мумкин. Корхона мустақил балансга эга бўлади ҳамда валюта билан ўз харажатларини ўзи тўлиқ қоплаш ва ўзини ўзи молиявий таъминлаш асосида ишлайди.
3. Корхоналар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан тақиқланмаган ва ўзларининг уставларида назарда тутилган мақсадларга жавоб берувчи фаолиятининг барча турларини амалга оширишлари мумкин.
Корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан аниқланадиган фаолиятнинг айрим турлари билан фақат махсус рухсатнома асосида шуғулланишлари мумкин.
4. Корхоналар исталган хилда, шу жумладан, хусусий фирма, акционерлик жамияти, жавобгарлиги чекланган жамият, кичик корхона, корпорациялар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларига зид келмайдиган бошқа хилда тузилиши мумкин.
5. Корхоналар, фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан тақиқланган айрим ҳудудлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширишлари мумкин.
6. Корхоналар таъсисчи тасдиқлайдиган Устав асосида ишлайдилар. Устав корхоналар фаолиятининг соҳасини ва мақсадларини, унинг жойлашган ўрнини, устав фонди миқдорини, устав фондини шакллантириш тартибини, тузилишини, таркибини ва корхоналарни бошқариш органларининг ҳуқуқ доирасини, қарорлар қабул қилиш тартибини ва қарор қабул қилишда якдиллик талаб қилинадиган масалалар доирасини, шунингдек, уни тугатиш тартибини белгилайди. Уставга Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган ва корхона фаолиятининг хусусиятларига тегишли бошқа қоидалар ҳам киритилиши мумкин.
7. Корхонанинг фаолият кўрсатиш муддати корхонанинг уставида белгиланади.
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузиладиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади. Корхона ташкил этилиши тўғрисидаги хабар матбуотда эълон қилинади.
9. Корхонанинг устав фонди унинг таъсисчилари қўшадиган улуш ҳисобига ҳосил бўлади. У корхонанинг тадбиркорлик фаолияти ва бошқа фаолиятидан олинадиган фойда ҳисобига, зарурат бўлганда эса унинг таъсисчиларининг қўшимча улушлари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин.
10. Корхонанинг устав фондига қўшиладиган улушлар жумласига мулкий ва интеллектуал бойликларнинг исталган тури киритилиши мумкин.
11. Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав фондига улуш сифатида қўшиладиган мол-мулкнинг қиймати жаҳон бозори нархлари бўйича, бундай нархлар бўлмаганда эса таъсисчилар ўртасидаги келишув бўйича баҳоланади. Улушнинг қиймати СССР Давлат банкининг тижорат валюта курси бўйича корхонани тузиш тўғрисидаги шартнома имзоланган кундан ёки унинг таъсисчилари томонидан келишилган бошқа санада сўмлар ва айлантириб ҳисобланади.
12. Корхоналарнинг таъсисчилари томонидан устав фондига ўз улушлари ҳисобига Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган ускуналар, материаллар ва бошқа мол-мулклар тўлашдан озод қилинади ва импорт учун солиқ солинмайди.
13. Корхонанинг мол-мулкини ва таваккал ишларини суғурта қилиш унинг хоҳишига қараб амалга оширилади.
14. Корхона ўз фаолиятининг мақсадларига ва мол-мулкининг вазифаларига кўра Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ўз мол-мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, Уларнинг мол-мулки мажбурий равишда давлат ихтиёрига олинмайди ёки маъмурий тартибда мусодара қилинмайди.
Корхоналарнинг мулкий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси қонунларининг давлат корхоналари учун белгиланган қоидаларига мувофиқ муҳофаза қилинади. Корхоналарнинг мол-мулкига Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ корхоналарнинг иштирокида низоларни кўриб чиқиш мумкин бўлган органларнинг қарорлари бўйичагина жарима солиниши мумкин.
15. Корхонага тегишли саноатга эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шу жумладан, патентлар шаклида ҳам муҳофаза қилинади. Саноатга эгалик ҳуқуқларини бошқа юридик шахсларга ва фуқароларга, шунингдек, бу ҳуқуқларни тижорат асосида фойдаланишга бериш ва уларни чет элларда ҳимоя қилиш тартиби корхонанинг устави билан белгиланади.
16. Корхоналар ўз мажбуриятлари бўйича барча ўзига тегишли мол-мулк ва активлар билан жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси уларнинг мажбуриятлари учун жавоб бермайди корхоналар эса Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари учун жавоб бермайдилар.
17. Корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари (мулкчилик шаклларидан қатъи назар), Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан низолари, бошқа корхоналар ўртасидаги ўзларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан низолар Ўзбекистон Республикаси судларида, ҳакамлик судида ва вакиллик судида кўриб чиқилади.
18. Корхоналар бошқарув органларининг таркибини ва ҳуқуқ доирасини, қарорлар қабул қилиш тартибини ва ҳал этишда якдиллик талаб қилинадиган бир қатор масалаларни мустақил равишда белгилайдилар.
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳам, ҳамжамиятдаги бошқа давлатнинг ва хорижий давлатнинг фуқароси ҳам корхона раҳбари бўлиши мумкин.
19. Корхона ўз хўжалик фаолиятининг дастурини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
20. Корхонага ўз хўжалик фаолияти учун зарур бўлган экспорт ва импорт операцияларини мустақил равишда юритиш ҳуқуқи берилган.
Корхона рухсатнома олмасдан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилиш ва маҳсулотни ўзи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун импорт орқали олиш ҳуқуқига эга.
21. Корхоналарнинг чет эл валютасидаги барча харажатлари уларнинг ўз валюта тушумлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан рухсат берилган чет эл валютаси олишнинг бошқа манбалари ҳисобига таъминлаши керак.
22. Корхоналар ўз фаолиятини амалга ошириш учун валюта ва сўм ҳисобидаги кредитлардан фойдаланадилар.
23. Корхонада резерв фонди ҳамда ўзининг фаолияти ва жамоани ижтимоий ривожлантириш учун зарур бўлган бошқа фондлар тузилади.
Бошқа фондларнинг рўйхати, уларни ҳосил қилиш ва сарфлаш тартиби корхона уставида белгиланади.
24. Корхонанинг солиқлар миқдори ва Ўзбекистон Республикаси бюджетига бошқа тўловлар ҳамда фондларни тузишга ва тўлдиришга йўналтириладиган пуллар ҳисобдан чиқарилгандан кейин қолган даромади корхона таъсисчилари ўртасида устав фондига қўшилган улушга мутаносиб равишда тақсимланади.
25. Хорижий инвесторларга корхона фаолиятидан олинадиган фойдани тақсимлаш натижасида уларга тегадиган пулни хорижий валютада чет элга кўчиришга кафолат берилади.
26. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси корхоналари учун белгиланган нормаларда ва тартибда, агар уларнинг уставида бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, тўла тиклаш учун амортизация маблағлари ажратадилар.
27. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ солиқлар ва бошқа тўловлар тўлайдилар.
28. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ оператив, бухгалтерия ва статистика ҳисоби ва ҳисоботини олиб борадилар.
29. Корхоналарнинг молия-хўжалик ва тижорат фаолиятини текшириш давлат солиқ идоралари ва бошқа идоралар ҳамда аудиторлик ташкилотлар томонидан, ўзларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳуқуқлари доирасида амалга оширилади.
30. Корхоналарнинг ходимлари асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат бўлади, Корхоналар маъмурияти корхоналарда тузиладиган касаба уюшмалари ташкилотлари билан коллектив шартномалар тузиши шарт. ушбу шартномаларнинг, жумладан, жамоанинг ижтимоий ривожланиши тўғрисидаги низомларнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва корхоналар устави билан белгиланади.
31. Ходимларни ишга ёллашда бўшатиш масалалари, меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек, моддий рағбатлантириш шакллари ва миқдорлари корхона томонидан мустақил равишда ҳал қилинади.
32. Корхона ўзининг уставида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг судлари, ҳамкорлик суди тақдимномаси бўйича тугатилиши мумкин. Тугатиш тўғрисидаги хабар матбуотда эълон қилинади.
II. Хорижий корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолият
кўрсатиши ва уларни тугатиш тартиби
кўрсатиши ва уларни тугатиш тартиби
33. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий сармоялар мол-мулкнинг 100 фоизини ташкил этадиган корхоналар ва ташкилотлар хорижий корхоналар ҳисобланади.
34. Хорижий корхона бир ёки бир неча хорижий инвестор томонидан ташкил этилиши мумкин.
35. Хорижий корхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар Техникавий-иқтисодий асослар ва таъсис ҳужжатларининг лойиҳалари билан биргаликда хорижий инвестор ёки унинг ваколат олган вакили) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига (бундан кейин давлат органи деб аталади) киритилади, унинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий корхоналарни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
36. Хорижий инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ташлаб турган корхонани тўла мулк қилиб сотиб олиши учун у корхона эгаси билан келишилган тегишли шартнома матнини, мол-мулкни ва фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишда эса мулк эгаси билан келишилган олди-сотди ёки ижара шартномаси матнини кўрсатади.
III. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро бирлашмалар
ва ташкилотлар, қўшма корхоналар ташкил этиш, уларнинг
фаолият кўрсатиши ва уларни тугатиш тартиби
ва ташкилотлар, қўшма корхоналар ташкил этиш, уларнинг
фаолият кўрсатиши ва уларни тугатиш тартиби
37. Уставга мувофиқ ўз фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва бир ёки бир неча хорижий давлатнинг ҳудудига тарқаладиган бирлашма халқаро бирлашма (ташкилот) ҳисобланади.
38. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мол-мулкида Ўзбекистонлик ва хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролар қатнашадиган корхоналар ва ташкилотлар қўшма корхоналар (бундан кейин ҚК деб аталади) ҳисобланади.
39. Халқаро бирлашмалар ҚК учун белгиланган тартибда тузилади, ўз фаолиятини амалга оширади ва тугатилади.
40. Янги юридик шахсни тузиш йўли билан ёки хорижий юридик шахслар ва фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ишлаб турган корхоналарининг бир қисмини сотиб олиш йўли билан ҚКлар ташкил этилади.
41. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акционерлик жамиятлари ва жавобгарлиги чекланган жамиятлар шаклида ҚКларни ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатиш мазкур Низомда, шунингдек, акционерлик жамиятлари, жавобгарлиги чекланган жамиятлар ва қимматбаҳо қоғозлар тўғрисидаги бошқа амалдаги қонунлар ва норматив актларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
42. ҚКлар уларнинг иштирокчилари ўртасида тузилган шартномалар асосида ташкил этилади.
43. ҚК ташкил этиш ҳақидаги қарор бевосита ўзбекистонлик ва хорижий қатнашчилар томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҚК ташкил этиш тўғрисидаги ёки ишлаб турган асосий фондлари 100 млн. сўмдан ошадиган Ўзбекистон корхонасининг акцияларини ёки пайларини хорижий инвесторга сотиш йўли билан Ўзбекистон корхонасини ҚКга айлантириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан ўзбекистонлик қатнашчи томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Бир ёки бир неча ўзбекистонлик юридик, шахслар ва фуқаролар ҳамда бир ёки бир неча хорижий юридик шахслар ва фуқаролар ҚКларнинг қатнашчилари бўлишлари мулкин.
45. Ўзбекистонлик ва хорижий қатнашчиларнинг ҚК устав фондидаги улуши улар ўртасидаги келишув бўйича белгиланади.
46. ҚКлар қатнашчилари ҚКлардаги ўз улушларини ўзаро келишувга кўра учинчи шахсларга тўла ёки қисман бериш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўзбекистонлик қатнашчилар хорижий қатнашчиларнинг улушларини сотиб олишида устун ҳуқуққа эгадирлар.
ҚК қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисларга ўтади.
47. ҚКларнинг қатнашчилари томонидан тайинланадиган шахслардан иборат бошқарув ҚКнинг юқори органи ҳисобланади. Бошқарув қарорларини қабул қилиш тартиби ҚКларнинг таъсис ҳужжатлари билан белгиланади.
ҚКларнинг фаолиятига кундалик раҳбарлик қилиш ўзбекистонлик ва хорижий қатнашчилар тузадиган дирекция томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам, бошқа давлат фуқароси ҳам ҚК ва ижроия органларининг раҳбарлари бўлишлари мумкин. Бунда хорижий фуқаро кўрсатилган лавозимлардан фақат биттасини эгаллаши мумкин.
48. Хорижий қатнашчи ҚК тугатилганда ёки ундан чиққанда, ўзбекистонлик қатнашчилар ва учинчи шахслар олдидаги ўз мажбуриятларини қоплагандан кейин, тугатилиш ёки чиқиш вақтидаги қолдиқ қиймати бўйича ҚК мол-мулкидаги ўз улушини пул ёки товар шаклида қайтариб олиш ҳуқуқини олади.
IV. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида Ўзбекистон
Республикасининг юридик шахслари ва фуқаролари иштирокида
халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар қўшма корхоналар ташкил
этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатиш тартиби
Республикасининг юридик шахслари ва фуқаролари иштирокида
халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар қўшма корхоналар ташкил
этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатиш тартиби
49. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва фуқаролари иштирокида халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек, қўшма корхоналар (бундан кейин чет эл ҚКлари деб аталади) ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатиш Низомда, шунингдек, улар ташкил этиладиган ва иш олиб борадиган давлатларнинг қонунчилик актларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
50. Чет эл ҚКларини тузиш тўғрисидаги таклифлар, техник-иқтисодий асослар ва таъсис ҳужжатларининг лойиҳалари билан биргаликда, ўзбекистонлик қатнашчилар — мулкчилик шаклидан қатъи назар) томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитасига киритилади, унинг розилиги билан бундай корхоналарни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
51. Чет эл ҚКлари янги юридик шахсни тузиш йўли билан ёки Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва фуқаролари томонидан ҳамжамиятнинг бошқа давлатлари ва хорижий давлатларнинг ишлаб турган корхоналаридаги улушни сотиб олиш йўли билан ташкил этилади.
V. Халқаро бирлашмалар ва ташкилотларнинг, қўшма
корхоналарнинг ажралиб чиққан корхоналарини, филиалларини
ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш, уларнинг фаолият
кўрсатиши ва уларни тугатиш тартиби
корхоналарнинг ажралиб чиққан корхоналарини, филиалларини
ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш, уларнинг фаолият
кўрсатиши ва уларни тугатиш тартиби
52. Халқаро ташкилотлар, ҚКлар, чет эл ҚКлари ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ҳудудидан ташқарида ажралиб чиққан корхоналар, филиаллар ва бошқа бўлинмалар тузишлари мумкин, бунинг учун таъсис ҳужжатларида уларга шундан ҳуқуқ берилган бўлиши керак.
53. Бошқа корхона томонидан тўла хўжалик юритишга ўз мол-мулкининг бир қисмини бериш йўли билан юридик шахс сифатида ташкил этилган корхона ажралиб чиққан корхона ҳисобланади.
Таъсисчи ажралиб чиққан корхонанинг уставини тасдиқлайди, унинг раҳбарини таъминлайди ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик актларида назарда тутилган мулкдорнинг ажралиб чиққан корхонага нисбатан бошқа ҳуқуқларини амалга оширади.
54. Халқаро ташкилот, ҚК ва чет эл ҚКсининг турган жойдан ташқарида жойлашган ва уларнинг барча ёки бир қисм вазифаларини бажарувчи алоҳида бўлинмаси филиал ҳисобланади.
55. Халқаро ташкилотлар, ҚК, чет эл ҚКси ҳамда бошқа юридик шахслар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) ва фуқаролар ўртасида ташкил этиладиган корхоналар халқаро ташкилотларнинг, ҚКларнинг, чет эл ҚКларининг ажралиб чиққан корхонаси, филиали ва бошқа бўлинмалари деб эътироф этилмайди.
56. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ташкилотларнинг, ҚКларнинг ажралиб чиққан корхоналарини, филиалларини ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш, тугатиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши ҚКларга татбиқан мазкур Низомда, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик актларида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномаларида, шунингдек, бош корхонанинг юқори органи тасдиқлаган Низомда (уставда) белгиланган истиснолар билан амалга оширилади.
57. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган ва ишлаётган халқаро ташкилотларнинг, ҚКларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги ажралиб чиққан корхоналарини ташкил этиш, тугатиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши чет эл ҚКларига татбиқан мазкур Низомда, шунингдек, бошқа давлатларнинг қонунчилик актларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
58. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудидан ташқарида ташкил этилган ва ишлаётган халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, ҚКлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ажралиб чиққан корхоналарни ташкил этишлари мумкин.
Бундай ажралиб чиққан корхоналарни ташкил этиш, тугатиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши ҚКларга татбиқан, мазкур Низомда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик актларида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномаларида, шунингдек, бош корхонанинг юқори органи тасдиқлаган уставда белгиланган истиснолар билан амалга оширилади.
59. Ажралиб чиққан корхоналар халқаро бирлашмалар ва ташкилотларнинг, ҚКларнинг мажбуриятлари учун, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, ҚКлар эса ажралиб чиққан корхоналарнинг мажбуриятлари учун жавоб бермайдилар.
60. Ҳамжамиятнинг бошқа давлатлари ва хорижий давлатлар ҳудудида жойлашган халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, ҚКларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган филиалларини, ваколатхоналарини ва бошқа бўлинмаларни ташкил этиш тақиқланади.
Хорижий сармоялар билан корхоналарни, халқаро бирлашмалар
ва ташкилотларни, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини
давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби тўғрисида
ва ташкилотларни, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини
давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қуйидагиларни ташкил этиш ва тугатишни давлат томонидан рўйхатга, шунингдек, қайта рўйхатга олиш тартибини белгилайди:
хорижий сармояли корхоналар (хорижий корхоналар, ўзбекистонлик ва хорижий юридик шахслар ва фуқаролар иштирокида тузилган қўшма корхоналар);
халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этиладиган хорижий корхоналардан ажралиб чиққан корхоналар, филиаллар ва бошқа бўлинмалар, бош корхоналари ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ҳудуди ташқарисида жойлашган корхоналар;
бош корхоналари (ташкилотлари) ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ҳудудидан ташқарида жойлашган ўзбекистонлик ҳамда хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар иштирокида ташкил этиладиган қўшма корхоналарнинг ажралиб чиққан корхоналари, филиаллари ва бошқа бўлинмалари ҳам (бундан кейин ҚКларнинг мамлакатдаги бўлинмалари деб аталади);
хорижий давлатларнинг ҳудудида ўзбекистонлик ва хорижий юридик шахслар ва фуқаролар иштирокида ташкил этиладиган қўшма корхоналарнинг ажралиб чиққан корхоналари, филиаллари ва бошқа бўлинмалари (бундан кейин ҚКларнинг чет эл бўлинмалари деб аталади).
Бундан кейин юқорида саналганларнинг барчаси биргаликда рўйхатга олинувчи корхоналар деб аталади,
2. Ташкил этиладиган халқаро бирлашмалар ва ташкилотларнинг, ўзбекистонлик ҳамда хорижий юридик шахслар ва фуқаролар иштирокидаги қўшма корхоналарнинг, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларининг таъсис ҳужжатларини пухта ва ҳар томонлама экспертиза қилиш, ишларни самарали ташкил этишда уларга амалий ёрдам бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталари вилоят марказларида ҳамда Тошкент ва Нукус шаҳарларида маҳаллий алоқадор органларнинг вакилларидан иборат ваколатлар эксперт комиссиялари тузадилар.
Комиссиялар ташкил этиладиган халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, қўшма корхоналар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмалари бўйича эксперт хулосаларини ариза олинган вақтдан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмасдан берадилар, бунда таъсис ҳужжатлари тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилган бўлиши ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мос келиши керак.
3. Рўйхатга олинадиган корхоналарни ташкил этиш ва тугатишни давлат томонидан рўйхатга олиш, шунингдек, қайта рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (бундан кейин рўйхатга олувчи орган деб аталади), зарур ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинган рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза олинган пайтдан бошлаб (Молия вазирлиги иш юритиш бўлинмасининг келувчи ҳужжатлар номерига мувофиқ) ўн иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
4. Рўйхатга олиш органида давлат томонидан рўйхатга олинган ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган пайтдан бошлаб рўйхатга олинувчи корхона ўз муҳрини тайёрлаш, ОКПО кодини ўзлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларида сўм ва валюта счётларини очиш ҳуқуқига эга бўлади.
5. Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномасини олиш учун рўйхатга олинувчи корхоналар Ўзбекистон Республикаси Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитасига зарур ҳужжатларни ва маълумотларни тақдим этадилар. Тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати, гувоҳнома бериш тўғрисидаги ариза олинган пайтдан бошлаб, етти иш кунидан ошмаслиги керак.
6. Давлат рўйхатига олиш юзасидан ваколатли комиссиялар томонидан эксперт хулосаларини беришига, шунингдек, рўйхатга олинувчи корхоналарга ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномасини беришда, уларни ташкил этишининг мақсадга номувофиқлиги сабабларига кўра рад қилишга йўл қўйилмайди.
7. Рўйхатга олинувчи корхоналар таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар ёхуд давлат рўйхатига олинадиган бошқа ўзгартишлар ва қўшимчалар тўғрисида рўйхатга олувчи органни ўз вақтида хабардор қилишга мажбурдирлар.
8. Тугатилиш чоғида рўйхатга олинувчи корхоналар рўйхатга олувчи органга тегишли ариза беришга мажбурдирлар. Бу ҳолда тугатилишни рўйхатга олиш корхонани рўйхатга олган юқори орган мажлисининг баённомасидан ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, суд, Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик суди қароридан кўчирма асосида амалга оширилади.
9. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ келмаса, рўйхатга олувчи орган рўйхатга олинувчи корхонани рўйхатга олишни тўхтатиб қўйиш ёки рад қилиш ҳуқуқига эга.
10. Хорижий корхоналарни, шунингдек, уларнинг ажралиб чиққан корхоналарини филиалларини ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш ва тугатишни давлат рўйхатига олганлик, шунингдек, қайта рўйхатга олганлик учун АҚШнинг 500 долларига тенг миқдорда, эркин алмаштириладиган валюта бўйича ҳақ олинади, сўнгра у республика бюджети даромадига ўтказилади.
Халқаро ташкилотларни, қўшма корхоналарни, уларнинг ажралиб чиққан корхоналарини, филиалларини ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш ва тугатишни, давлат рўйхатига олганлик, шунингдек қайта рўйхатга олганлик учун 2500 сўм миқдорида ҳақ олинади, сўнгра у республика бюджети даромадига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий
корхоналарни давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби
корхоналарни давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби
11. Хорижий корхоналарни рўйхатга олиш мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Рўйхатга олиш учун хорижий корхонанинг таъсисчиларидан бири рўйхатга олувчи органга ёзма ариза беради, у ўзбек (рус) тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.
Рўйхатга олиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатларнинг нотариусда тасдиқланган (ёки уларни берувчи органларда тасдиқланган) нусхалари илова қилинади:
— хорижий корхона ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси берган рухсатнома;
— хорижий корхонанинг белгиланган тартибда ўзбек (рус) тилига таржима қилинган устави;
— рўйхатга олинганлик учун тўлов тўғрисидаги квитанция.
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган хорижий корхоналар мазкур Низомнинг 11-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг рўйхатга олувчи органда қайта рўйхатга олинади.
13. Хорижий корхоналарнинг ажралиб чиққан корхоналари, филиаллари ва бошқа бўлинмалари хорижий корхоналар учун белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинадилар.
III. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этиладиган
қўшма корхоналарни, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни
рўйхатга олиш тартиби
қўшма корхоналарни, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни
рўйхатга олиш тартиби
14. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзбекистонлик ва хорижий юридик шахслар ва фуқаролар иштирокидаги қўшма корхоналар исталган турда, шу жумладан, акционерлик жамиятлари, жавобгарлиги чекланган жамиятлар, кичик корхоналар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларига зид келмайдиган бошқа турларда ташкил этилиши мумкин.
15. Рўйхатга олиш учун қўшма корхонанинг ўзбекистонлик қатнашчиларидан бири рўйхатга олувчи органга ёзма ариза беради.
Рўйхатга олиш тўғрисидаги аризага куйидаги ҳужжатларнинг нотариусда тасдиқланган (ёки уларни берувчи органларда тасдиқланган) нусхалари илова қилинади:
— қўшма корхонанинг ўзбекистонлик қатнашчилари юқори органларининг қарорлари;
— ваколатли эксперт комиссиясининг хулосаси;
— қўшма корхона тузиш тўғрисидаги шартнома;
— қўшма корхонанинг устави;
— рўйхатга олинганлик учун тўлов тўғрисидаги квитанция;
— қўшма корхонанинг ҳар бир қатнашчиси томонидан устав фондига улушлар қўшиш тўғрисида квитанция (агар қўшма корхона жавобгарлиги чекланган жамият шаклида ташкил этилган тақдирда бундай ҳужжат тақдим этилади).
16. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қўшма корхоналар қуйидаги ҳужжатларнинг нотариусда тасдиқланган (ёки уларни берувчи органларда тасдиқланган) нусхалари илова қилингандан сўнг рўйхатга олувчи органда қайта рўйхатга олинади:
— қўшма корхонани тузиш тўғрисидаги шартнома;
— қўшма корхонанинг устави;
— ишнинг охирги йили юзасидан молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот;
— рўйхатга олиш тўғрисида СССР Молия вазирлиги берган маълумотнома;
— қайта рўйхатга олинганлик учун тўлов тўғрисидаги квитанция.
17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар (халқаро жамоатчилик бирлашмалари бундан мустасно) қўшма корхоналар учун белгиланган тартибда рўйхатга олинадилар.
IV. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ташкил
этиладиган қўшма корхоналарни халқаро бирлашмалар ва
ташкилотларни рўйхатга олиш тартиби
этиладиган қўшма корхоналарни халқаро бирлашмалар ва
ташкилотларни рўйхатга олиш тартиби
18. Бошқа давлатларнинг ҳудудида ўзбекистонлик ҳамда хорижий юридик шахслар ва фуқаролар иштирокидаги қўшма корхоналар ушбу давлатларнинг қонунчилик актларига зид келмайдиган шаклларда ташкил этилиши мумкин.
19. Рўйхатга олиш учун қўшма корхонанинг ўзбекистонлик қатнашчиларидан бири рўйхатга олувчи органга ёзма ариза беради.
Рўйхатга олиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатларнинг нотариусда тасдиқланган (ёки уларни берувчи органларда тасдиқланган) нусхалари илова қилинади:
—Ўзбекистон Республикаси Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида қўшма корхона ташкил этишга розилиги;
— қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги шартнома;
— қўшма корхона устави;
— рўйхатга олинганлик учун тўлов тўғрисидаги квитанция.
20. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ташкил этилган қўшма корхоналар мазкур Низомнинг 19-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим қилингандан кейин рўйхатга олувчи орган томонидан қайта рўйхатга олинади.
21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида хўжалик фаолиятини амалга оширувчи халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар (халқаро жамоатчилик бирлашмалари бундан мустасно) қўшма корхоналар учун белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинадилар.
V. Қўшма корхона (ҚК)ларнинг мамлакатимиздаги
бўлинмаларини рўйхатга олиш тартиби
бўлинмаларини рўйхатга олиш тартиби
22. Рўйхатга (олиш учун ҚКларнинг мамлакатимиздаги бўлинмалари бош корхонаси рўйхатга олувчи органга ёзма ариза беради.
Рўйхатга олиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатларнинг нотариусда тасдиқланган (ёки уларни берувчи органларда тасдиқланган) нусхалари илова қилинади:
— ҚКнинг мамлакатимиздаги бўлинмалари бош корхонасининг мазкур бўлинмани очиш тўғрисидаги қарори;
— ваколатли эксперт комиссиясининг хулосаси;
— бош корхонанинг юқори органи тасдиқлаган ҚКнинг мамлакатимиздаги бўлинмаси тўғрисидаги устав (низом);
— бош корхонани ташкил этиш тўғрисидаги шартнома;
— бош корхона устави;
— рўйхатга олинганлик учун тўлов тўғрисидаги квитанция.
23. ҚКларнинг мамлакатимиздаги бўлинмалари қуйидаги ҳужжатларнинг нотариусда тасдиқланган (ёки уларни берувчи органларда тасдиқланган) нусхалари тақдим қилингандан кейин рўйхатга олувчи органда қайта рўйхатга олинади:
— ҚКнинг мамлакатимиздаги бўлинмалари бош корхонасининг мазкур бўлинмани қайта рўйхатга олиш тўғрисидаги қарори;
— бош корхонанинг юқори органи тасдиқлаган ҚКнинг мамлакатимиздаги бўлинмалари тўғрисида устав (низом);
— ҚКнинг мамлакатимиздаги бўлинмаларининг молия-хўжалик фаолияти тўғрисида йиллик ҳисобот;
— рўйхатга олинганлик учун тўлов тўғрисидаги квитанция.
VI. Қўшма корхона (ҚК)ларнинг чет мамлакатлардаги
бўлинмаларини рўйхатга олиш тартиби
бўлинмаларини рўйхатга олиш тартиби
24. Рўйхатга олиш учун ҚКнинг чет мамлакатлардаги бўлинмалари бош корхонаси рўйхатга олувчи органга ёзма ариза беради.
Рўйхатга олиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатларнинг нотариусда тасдиқланган (ёки уларни берувчи органларда тасдиқланган) нусхалари илова қилинади:
— Ўзбекистон Республикаси Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитасининг ҚКнинг чет мамлакатлардаги бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисидаги розилиги;
— ҚКнинг чет мамлакатлардаги бўлинмалари бош корхонасининг мазкур бўлинмани очиш тўғрисидаги қарорлари;
— бош корхонанинг юқори органи тасдиқлаган ҚКнинг чет мамлакатлардаги бўлинмаси тўғрисидаги устав (низом);
— бош корхонани ташкил этиш тўғрисидаги шартнома;
— бош корхона устави;
— рўйхатга олинганлик учун тўлов тўғрисидаги квитанция.
25. ҚКларнинг чет мамлакатлардаги бўлинмалари мазкур Низомнинг 24-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим қилингандан кейин рўйхатга олувчи органда қайта рўйхатга олинади.
Вакиллари таъсис ҳужжатларини экспертиза қилиш ҳамда
ҚКларни ташкил этишга ва уларнинг самарали ишлашига ёрдам
бериш бўйича ваколатли комиссиялар таркибига кирадиган
ташкилотларнинг
ҚКларни ташкил этишга ва уларнинг самарали ишлашига ёрдам
бериш бўйича ваколатли комиссиялар таркибига кирадиган
ташкилотларнинг
ТАXМИНИЙ РЎЙХАТИ
1. Вилоят ижроия қўмитаси (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси).
2. Вилоят молия бўлими (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар молия бўлими).
3. Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитасининг минтақавий бўлими.
4. Вилоят статистика бошқармаси.
5. Вилоят (шаҳар) солиқ инспекцияси.
6. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг минтақадаги бўлинмаси.