Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 01.11.1991 йилдаги 275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.11.1991 йилдаги 275-сон
Кучга кириш санаси
01.11.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДЎЛГА ҚАРШИ КОМПЛЕКСЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ
КУЧАЙТИРИШ ВА УЛАРНИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ
РУХСАТ БЕРИЛУВЧИ ТИЗИМИГА КИРУВЧИ СОҲАЛАР
ВА ОБЪЕКТЛАР ЖУМЛАСИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон республика гидрометеорология бошқармасининг Ҳарбийлаштирилган хизмати таркибида гидрометеорология жараёнларига фаол таъсир кўрсатувчи 8 та ҳарбийлаштирилган бўлинмалар ишлаб турибди, улар таркибига 124 та зенит қуроли ва 128 та ракета қурилмаси кирувчи, дўлга қарши зенит ва ракета комплекслари билан жиҳозланган 63 та ўт очиш нуқталарига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, бу қурол-яроғнинг хавфи катта эканлигига қарамай, у рухсат берилувчи тизимга кирмайди, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология бошқармаси хизматлари улардан жиноий мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича зарур чораларни таъминлашга қодир эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология жараёнларига фаол таъсир кўрсатиш ишларида фойдаланиладиган дўлга қарши қуроллар, ракетани ишга тушириш қурилмалари, снарядлар ва улар учун ракеталарни сотиб олиш, ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш, фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дўлга қарши қуроллар, ракетани ишга тушириш қурилмалари, снарядлар ва улар учун ракеталар ички ишлар органларининг рухсат берилувчи тизимига кирувчи соҳалар ва объектлар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги органларига Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология бошқармасининг гидрометеорология жараёнларига фаол таъсир кўрсатувчи бўлинмалари томонидан дўлга қарши комплексларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби устидан назоратни амалга ошириш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гидрометеорология бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига дўлга қарши қуроллар, ракетани ишга тушириш қурилмалари, снарядлар ва ракеталарни сотиб олиш, ташиш, сақлаш, ҳисобга олишни ва улардан фойдаланиш тартибини бошқарувчи идораларга қарашли норматив актларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Гидрометеорология бошқармаси билан биргаликда дўлга қарши қуроллар, ракетани ишга тушириш қурилмалари, снарядлар ва ракеталарни рўйхатдан ўтказишни ташкил этсин, уларнинг доимий жойлашган ўринларини аниқласин, бундан кейин тегишлича назорат қилинишини ва улардан ижозат берилмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўймаслик чора-тадбирлари кўрилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги дўлга қарши комплекслар зарур даражада сақланмаган ёки улардан ғайри қонуний мақсадларда фойдаланиш ҳоллари аниқланган пайтларда уларни мусодара қилиш ва сўнгра вақтинчалик сақлаш учун СССР Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳарбий омборларга бериш масалаларини тезликда ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги дўлга қарши комплексларнинг СССР Мудофаа вазирлиги ҳарбий омборларида вақтинча сақланиши масалаларини келишиб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275-сон