Ҳужжат кучини йўқотган 19.10.1993 26.09.1991 йилдаги 245-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 26.09.1991 йилдаги 245-сон
Кучга кириш санаси
26.09.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 19.10.1993
Ҳужжат 12.08.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ ОЛИБ КЕТИШНИ НАЗОРАТ қИЛУВЧИ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва уларнинг баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, жумҳурият ташқарисига товар-моддий бойликларни ғайриқонуний ва асоссиз равишда олиб кетишга йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси (бундан кейин — олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси) тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг тузилиши ва унинг тўғрисидаги низом 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. Давлат инспекцияси ходимларининг сони 1007 кишидан иборат қилиб, шу жумладан, 503 киши Ўзбекистон Республикаси ИИВ органлари бўлинмалари ходимлари сонини қисқартириш ҳисобига белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат инспекцияси барча хизматларининг ишларини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган ходимлар сони доирасида 42 ходимдан иборат олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Бош бошқармаси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси Бош бошқармасининг бошлиғи Ички ишлар вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланади ва ҳайъат аъзоси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бўлимлари (1-илова) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Давлат инспекциясининг Бош бошқармасига бевосита бўйсунадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кетишни назорат қилувчи Бош бошқарма Кенгашига ва республика ҳудудларидаги бўлимлар бошлиқларига ўз обрўсини тўккан ёки ишончни йўқотган ходимларни тегишли номенклатура бўйича ишдан бўшатиш тўғрисида узил-кесил қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси ходимларининг лавозим маошлари СССР Меҳнат ва ижтимоий масалалар давлат қўмитасининг «Давлат солиқ инспекциялари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва лавозим маошлари тўғрисида» 1990 йил 8 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари шахсий составининг пул таъминотини ошириш ҳақида» 1991 йил 12 февралдаги 28-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 31 майдаги 151-сон қарорининг 4—11-бандларида ва 1-жадвалда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг оддий ва бошлиқлар составига кирувчи шахсларга 3, 4, 5-иловаларга мувофиқ жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси Бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган ундирилган жарималар йиғиндисидан 15 фоиз миқдорида ажратмалар ҳисобига шакллантириладиган ходимларга моддий ёрдам бериш ва мазкур хизматни ривожлантириш фонди тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош солиқ бошқармаси билан биргаликда бир ой муддат ичида кўрсатилган фондни тузиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 2—4-бандларига мувофиқ 1991 йил ва кейинги йилларда олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясини таъминлаш учун зарур пул маблағларини республика бюджетидан ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси тизимини, шу жумладан, Бош бошқарма аппаратини ва унинг республикадаги бўлимларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш мақсадида қуйидагиларни ажратиш таъминлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси томонидан аппаратларнинг бўлимларини жойлаштириш учун жойлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси томонидан — автобуслар, юк ташувчи ва енгил автомобиллар, шунингдек, 50 та вагончалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси томонидан — ёнилғи-мойлаш материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ва Алоқа вазирлиги томонидан—биркитилган номенклатура бўйича радиоэлектроника ва алоқа симлари воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги ва Автомобиль йўллари вазирлиги, Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси ва Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси томонидан — бинолар, постларни ободонлаштириш учун тўсиқ бордюрлар ва шлагбаумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси томонидан — ижара шартларида вертолётлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан — олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси Бош бошқармаси, унинг минтақалардаги бўлимлари ва доимий постлари ўртасида ижара шартлари бўйича махсус бевосита алоқа каналини ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддат ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чегара районларидаги барча ишлаб турган доимий Давлат автомобиль инспекцияси постларини олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси балансига топширишни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталари, республиканинг қурилиш вазирликлари ва идоралари билан биргаликда 1991 йилда олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг зарур миқдордаги доимий постлари биноларини қуриш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент махсус ўрта милиция мактаби негизида олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси учун кадрлар тайёрлашни ва қайта тайёрлашни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Халқ истеъмоли моллари, савдо ва пулли хизматлар комплекси бошқа комплекслар, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 10 кун муддат ичида республика ташқарисига барча турдаги транспорт воситаларида товар-моддий бойликларни олиб кетиш ва рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини тайёрласин ва тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботи 1991 йилнинг октябрь ойида тинглансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 26 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
245-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 августдаги 375-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 26 сентябрдаги
245-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
ҳузуридаги товар-моддий бойликларни олиб кетишни
назорат қилувчи Давлат инспекцияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси (бундан кейин олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади ҳамда, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби акс этган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инспекциясига юклатилган вазифаларни келишиб ҳал қилиш ва функцияларни зудлик билан амалга ошириш учун коллектив орган — Кенгаш тузилади. Кенгаш тўғрисидаги низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясини молиявий ва моддий-техникавий таъминлаш белгиланган тартибда республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг фаолияти қонунийликка қатъий амал қилишга асосланади. Унинг фаолиятининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, мазкур Низом ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Бош бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Бош бошқармасига бевосита бўйсунувчи, олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика йўлларидаги, автомагистралларидаги, авто, аэро, темир йўл вокзалларидаги ҳамда дарё портларидаги доимий ва кўчма постларнинг бўлинмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Бош бошқармасига Ички ишлар вазирининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тайинланадиган ва унинг ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳайъат аъзоси ҳисобланувчи бошлиқ бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ҳамда олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг бошлиқлари олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси Бош бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси бош бошқармаси марказий аппаратининг ходимларини тайинлаш ва бўшатиш унинг бошлиғи томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг ходимларини тайинлаш ва бўшатиш эса тегишли бўлимлар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси ходимлари томонидан хизматни ўташ тартиби ва шартлари СССР ички ишлар органлари шахсий составининг хизматни ўташи тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси мансабдор шахсларининг ўз вазифаларини бажармаганликлари ёки керакли даражада бажармаганликлари учун улар СССР ички ишлар органлари интизомий уставига ва амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма Кенгаши ва республика ҳудудларидаги бўлимлар бошлиқлари ўз обрўсини тўккан ёки ишончни йўқотган ходимларни тегишли ходимлар номенклатураси бўйича ишдан бўшатиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг бош вазифаси ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда республика ташқарисига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ хом ашё, материаллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, моддий-техника бойликлари ва бошқа товарларни ғайриқонуний ёки асоссиз равишда олиб кетишга йўл қўймасликдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларини бажариб турган пайтдаги талаблари барча мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси ўз ваколатларини амалга оширишда жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамжиҳатликда ишлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг бўлимлари ўзларига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадан олиб кетиладиган юкларнинг ёрлиғини кўриш, уларни олиб кетишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ташқарисига юкларни олиб кетувчи автотранспорт воситаларини, ҳаракатдаги темир йўл составини, авиация ва дарё кемаларини кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадан юкларни ташиш қоидаларини бузишлар тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирув олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушлаб қолинган юкларнинг бут-бутунлигини таъминлаш ва белгиланган тартибда уларни тегишли органларга бериш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ҳаракатларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси бўлимларининг ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни кўздан кечириш учун барча турдаги транспорт воситаларини тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролардан ва мансабдор шахслардан республикадан ташқарига олиб кетиладиган юкларни кўрсатишни, шунингдек, уларни олиб кетишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадан чиқиб кетаётган барча турдаги транспорт воситаларининг юкдонларини, юк бўлимлари, кункалар, кузовлар, контейнерлар, вагонлар ва бошқа ташиш идишларидаги пломбаларни, қулфлаш мосламаларини очиш (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит декларация бўйича олиб ўтиладиган юклар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғайриқонуний олиб кетилаётган юкларни, шунингдек, транспорт воситаларини ушлаб қолиш ва уларни тегишли ташкилотларга уч кунгача муддат ичида топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат туғилганда автотранспортни мажбурий тўхтатиш учун махсус техника воситаларини қўлланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маст ҳолда бўлган ёки мазкур турдаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларни транспорт воситаларини бошқаришдан четлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни, моддий бойликларни ва бошқа нарсаларни олиб кетишнинг белгиланган тартиб ва қоидаларини бузишда айбдор бўлган фуқаролар ва мансабдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган миқдорларда ва тартибда жарималар солиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан юқори турувчи органларга ёки суд тартибида шикоят қилиниши мумкин. Шикоятнинг берилиши шикоят қилинаётган ҳаракатларни тўхтатиб турмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси мансабдор шахсларининг маъмурий жазо белгилаш билан боғлиқ ҳаракатлари устидан шикоят қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 26 сентябрдаги
245-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги
товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи Давлат
инспекцияси Бош бошқармаси бошлиқлари ва оддий ходимлари
составининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАХСУС УНВОНЛАРИ ВА ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимларнинг номи‎

Махсус унвон‎

Ойлик лавозим
‎ маошлари (сўм ҳисобида) ‎

Бош бошқарма бошлиғи ‎ юқори бошлиқлар состави ‎

700‎

Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ‎ юқори бошлиқлар состави‎

500—600‎

Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари ‎ милиция полковниги‎

520—580‎

Бўлим бошлиғи ‎ милиция полковниги‎

450—500‎

Бўлим бошлиғининг ўринбосари ‎ милиция подполковниги‎

430—480‎

Бўлинма бошлиғи, Бош инспектор, бош мутахассис ‎ милиция подполковниги‎

420—470‎

Катта инспектор, катта
‎инженер-иқтисодчи‎
милиция майори‎

380—430‎

Инспектор, инженер ‎ милиция капитани‎

300—400‎

Кичик инспектор, кичик инспектор-киночи‎ милиция катта сержанти ‎

*‎

Ҳайдовчи-ходим ‎ милиция катта сержанти‎

*‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. *— Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 31 майдаги 151-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лавозим маошлари ойлик компенсацияларни ҳисобга олмасдан кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 26 сентябрдаги
245-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги
товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи давлат
инспекцияси бош бошқармаси вилоят бўлимлари бошлиқлари ва оддий
ходимлари составининг ва хизматчиларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лавозимларнинг номи‎ Махсус унвон‎

Лавозим маошлари‎

Бўлим бошлиғи‎ милиция полковниги‎

500—550‎

Бўлим бошлиғининг ўринбосари милиция‎ подполковниги

430—480‎

Бош инспектор‎ милиция‎ подполковниги‎

420—470‎

Катта инспектор, катта инспектор-инженер‎ милиция майори‎

380—420‎

Инспектор, инспектор- инженер‎ милиция капитани ‎

330—380‎

Ҳайдовчи-ходим ‎ милиция катта сержанти‎

*‎

I тоифали иқтисодчи ‎ хизматчи ‎

250—300‎

II тоифали иқтисодчи‎ хизматчи ‎

170—250‎

I тоифали бухгалтер ‎ хизматчи ‎

250—300‎

II тоифали бухгалтер‎ хизматчи ‎‎

170—250‎

Иш юритиш бўлинмасининг катта инспектори ‎ хизматчи ‎‎

150—200‎

Котиба-машинистка ‎ хизматчи ‎‎

130—180‎

Фаррош ‎ хизмат кўрсатувчи ‎

90—110‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. *— Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 31 майдаги 151-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лавозим маошлари ойлик компенсацияларни ҳисобга олмасдан кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 26 сентябрдаги
245-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги
товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи давлат
инспекцияси шаҳар ва ноҳия постлари бошлиқлари ва оддий
ходимлари составининг ва хизматчиларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимларнинг номи‎

Махсус унвон‎

Лавозим маоши‎

Пост бошлиғи ‎

милиция майори ‎

420—460

Катта инспектор‎

милиция капитани ‎

300—350‎

Кичик инспектор‎

милиция катта сержанти‎

*‎

Кичик инспектор-киночи ‎

милиция катта сержанти‎

*‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. *— Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 31 майдаги 151-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лавозим маошлари ойлик компенсацияларни ҳисобга олмасдан кўрсатилган.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1991 й., 9-сон, 33-модда)