16.09.1991 йилдаги 233-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.09.1991 йилдаги 233-сон
Кучга кириш санаси
16.09.1991
Ҳужжат 13.01.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ПРезиденти ҳузуридаги
Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ХАРИД
ҚИЛИШ-СОТИШ, АЛМАШТИРИШ ВА ҲАДЯ ЭТИШ БИТИМЛАРИНИ
РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси нотариал идораларига, мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек, фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлар ўртасида барча турдаги автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этишни тасдиқлаш бўйича вазифалар юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлаганлик учун корхоналар, ташкилотлар, муассасалардан ва фуқаролардан иловага мувофиқ миқдорларда пошлина олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлашда фуқаролар ўз даромадлари манбалари тўғрисида декларация тақдим этмайдилар.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 491-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун нотариал идоралари томонидан ундириладиган пошлинаси суммасининг 80 фоизи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари автотранспорт воситаларини қайта рўйхатга олганликлари учун ундириладиган сумманинг 85 фоизи маҳаллий бюджетларга ўтказилади. Қолган 20 ва 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг адлия ва суд муассаларини ривожлантириш фондининг ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХ бош бошқармасининг ҳисоб-китоб счётларига ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 12-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 8-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автотранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналардан, уларнинг вакилларидан, воситачи (дистрибьютор) ташкилотлардан, шунингдек, кимошди савдоларидан сотиб олинган автомототранспортни рўйхатга олиш давлат нотариал идорасида харид қилиш-сотиш шартномасини тасдиқламасдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 12-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 8-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлигига 62 тадан иборат қўшимча давлат нотариуслари ва уларни сақлаш учун тегишли бюджет маблағлари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Автомототранспорт воситаларининг қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун пошлина суммасининг ва тўловларнинг тўлиқ келиб тушишини назорат қилиш республика солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вице-Президенти Ш.Мирсаидов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 16 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
233-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 апрелдаги 192-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган —ЎРҲҚТ, 1993 й., 3-сон, 15-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1991 й., 9-сон,30-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 8-модда; 7-8-сон, 66-модда; 22-сон, 223-модда; 2006 й., 19-сон, 164-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон)