Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2009 18.07.2006 йилдаги 139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2009
Ҳужжат 18.07.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ, СОТИШ ЁКИ ЙЎҚ ҚИЛИБ
ТАШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк ва пул маблағларининг ҳисобини юритишни такомиллаштириш ва уларнинг айланиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий ишлар ва материаллар бўйича олиб қўйиладиган ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 18 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 18 июлдаги 139-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки
йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 5-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Миллий ёки хорижий валютадаги олиб қўйилган нақд пул маблағлари (ашёвий далиллар сифатида эътироф этилган пул маблағлари бундан истисно) уни олиб қўйган органнинг миллий ёки хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун уч кун муддатда банкка топширилиши керак. Бунда кўрсатиб ўтилган талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларидан пул маблағлари фақат суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказиш учун, шунингдек мазкур Низомнинг 57-бандида назарда тутилган ҳолларда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни эгаларига қайтариш учун ҳисобдан чиқарилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи—олтинчи хатбоши бешинчи—еттинчи хатбоши ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25. Чеклар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар (акциялардан ташқари), жамғарма омонатлари, пул-буюм лотереялари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фонд биржаси орқали сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харажат операциялари тўхтатиб қўйилган банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади. Бунда банк ҳисоб рақамларидаги хорижий валютадаги пул маблағлари кўрсатиб ўтилган банк ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 53-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамига, шунингдек пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларида турган ва давлат даромадига ўтказиладиган пул маблағлари ўтказилади. Бунда талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларида турган хорижий валютадаги пул маблағлари пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатадиган тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари суд ижрочиларининг тегишли бўлинмалари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи—тўққизинчи хатбоши учинчи—ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 273-модда)