Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сонли Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармон ва қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 июль,
ПФ-3767-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон ва фермер хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 18 мартдагиПФ–1737-сонли Фармони 5-бандининг учинчи хатбошисидаги биринчи жумласи чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ–1987-сонли Фармони 8-бандидаги «Тадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» АТБ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ–2107-сонли Фармони13-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзтадбиркорбанк»ка» сўзи «Микрокредитбанк» АТБга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 23 декабрдаги ПФ–3367-сонли Фармони 2-бандининг:
биринчи хатбошисидаги «Тадбиркор» АТБга топшириладиган маблағлар» сўзлари «Тадбиркорбанк» АТБ негизида ташкил этилган «Микрокредитбанк» АТБга топширилган маблағлар» деб ўзгартирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Тадбиркор» АТБ» сўзлари «Микрокредитбанк» АТБ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 16 ноябрдаги ПФ–3680-сонли Фармони иловасининг 22-бандидаги «Ўзтадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» сўзи билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2005 йил 25 июлдаги ПҚ–131-сон қарори 2-иловасининг «Мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари» бўлимидаги «Ўзтадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» АТБ» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПҚ–255-сонли қарори 5-иловасининг 28-бандидаги «Тадбиркор» сўзи «Микрокредитбанк» сўзи билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 246-модда; 2007 й., 19-20-сон, 191-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)