Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ТОШШАҲАРЙЎЛОВЧИТРАНС» ДАВЛАТ УЮШМАСИНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасини молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Республика бюджетидан амалга оширилаётган Тошкент шаҳар йўловчиларни ташиш транспортини маблағ билан таъминлаш харажатларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
«Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасининг собиқ ётоқхоналари бўлган бинолар ва иншоотларни кимошди савдо орқали сотишда сотишдан тушган маблағларни, улардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 апрелдаги 228-сон қарорига мувофиқ Республика кўчмас мулк биржасига тегишли бўлган суммани чегириб, Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ходимларига уй-жой фонди сотиб олиш учун давлат уюшмасига йўлласин;
«Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар, ташкилотлар ва объектларни сотиш ҳамда давлат тасарруфидан чиқаришда сотишдан олинган маблағларнинг 60 фоизи давлат уюшмаси ҳар йили тақдим этадиган аниқ техник қайта жиҳозлаш режалари асосида шаҳар йўловчилар ташиш транспортининг ҳаракатдаги состави паркини сотиб олиш ва янгилаш учун «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасига йўлласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Тошшаҳарйўловчитранс давлат уюшмаси, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Шаҳар йўловчилар ташиш транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг унинг бозор муносабатлари шароитларида ишлашини назарда тутувчи лойиҳасини ишлаб чиқсинлар ва уни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 17 август,
422-сон