Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2018 31.05.2006 йилдаги ПҚ-360-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2018
Ҳужжат 31.05.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧИГИТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ МЕХАНИЗМИНИ ҲАМДА ЎСИМЛИК ЁҒИ ВА ЁҒ-МОЙ МАҲСУЛОТЛАРИ СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта тозалаш заводлари томонидан чигитни қайта ишлаш учун етказиб бериш тизими ва механизмларини янада такомиллаштириш, ўсимлик ёғи ва бошқа ёғ-мой маҳсулотларини сотишни тартибга солиш, пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарида ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ўзларининг таркибига кирувчи корхоналар ҳамда Ўзбекистон «Сифат» маркази билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Сифат» марказининг чигитдан фойдаланишни назорат қилиш бўйича Инспекцияси вакиллари иштирокида ёғ-мой корхоналари томонидан техник чигитни бевосита пахта тозалаш корхоналарида қабул қилишнинг белгиланган тартибига сўзсиз риоя этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили пахта хомашёси ва чигитни қайта ишлаш якунланганидан сўнг барча пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида чигитни инвентаризация қилиш ва тозалашни амалга оширсин. Инвентаризация маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот йилининг 1 августигача тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика ёғ-мой корхоналари чигитдан ишлаб чиқарадиган ўсимлик ёғи республика ички истеъмол бозорида ва экспортга тўлиқ сотиладиган тартиб-қоида белгилансин. Бунда ўсимлик ёғи 1-иловага* мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасидаги очиқ, биржа савдолари орқали — савдо ташкилотларига ҳамда саноатда қайта ишлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри шартномалар ва тартибга солинадиган нархлар бўйича — бюджет ташкилотлари ҳамда махсус истеъмолчиларга сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдолари орқали ва республиканинг ташқи савдо компаниялари билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича экспорт қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, аҳолига ўсимлик ёғини сотиш фақат юридик шахс мақомига эга чакана савдо ташкилотлари томонидан назорат-касса аппаратлари билан жиҳозланган муқим савдо шахобчалари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг шрот ва пахта шелухасини сотишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, бунда пахта етиштирувчи хўжаликлар амалда ўзлари сотган пахта хомашёсидан ишлаб чиқарилган шрот ва пахта шелухасининг 70 фоизи улар тасарруфида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта етиштирувчи хўжаликларга шрот ва пахта шелухаси фақат ёғ-мой саноати корхоналари томонидан қишлоқ жойларда ташкил этиладиган шрот ва шелуха сотиш бўйича ихтисослаштирилган пунктлар орқали улгуржи савдо нархларида сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улгуржи савдо нархларига мазкур маҳсулотларни ихтисослаштирилган пунктларгача етказиб бериш харажатлари, шунингдек, ушбу пунктларнинг моддий таъминотига сарфланадиган харажатлар киритилмайди, бу сарф-харажатлар ёғ-мой корхоналари томонидан биржа савдолари орқали ўсимлик ёғини сотишдан олинадиган қўшимча даромадлар ҳисобига қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шрот ва шелуха ресурслари биржа савдолари орқали чорвачилик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланадиган пахтачилик қишлоқ хўжалиги корхоналарига эмас, балки шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорва мол етиштириш билан банд бўлган аҳолига қишлоқ ҳудудларида ташкил этиладиган шрот ва шелуха сотишга ихтисослаштирилган пунктлар орқали 2-иловадаги* схемага мувофиқ сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда 2006-2007 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратишни ҳисобга олиб жойлаштирилишини назарда тутган ҳолда қишлоқ жойларда шрот ва шелуха сотишга ихтисослаштирилган пунктлар ташкил этилишини 3-иловадаги* вазифага мувофиқ таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва унинг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг раислари ҳамда ёғ-мой ва пахта тозалаш саноати корхоналари раҳбарлари зиммасига тегишли тарзда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник чигит ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобга олинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ёғи, шрот ва пахта шелухаси сотишнинг белгиланган механизмини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон «Сифат» маркази 2006 йил 1 августгача бўлган муддатда амалдаги идоравий ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин ҳамда ғўзанинг ҳар бир селекция қилинган ва саноат навлари бўйича пахта толаси, чигит ва пахта хомашёсидан бошқа пахта маҳсулотлари чиқиши нормативлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси 2006 йил 1 августгача бўлган муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ёғ-мой саноати корхоналарида хомашё, материаллар ва тайёр маҳсулотни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон «Сифат» маркази ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ёғ-мой саноати корхоналарида пахта хомашёсининг техник чигитини қайта ишлашда маҳсулот чиқиши ва нобудгарчилиги нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда пахта етиштирувчи хўжаликларга шрот ва пахта шелухасини сотишнинг очиқ ва ошкоралигини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси билан биргаликда қишлоқ туманлари аҳолисини, айниқса узоқ ва тоғли туманларда жойлашган аҳоли пунктларини ўсимлик ёғи билан унинг нархи асоссиз қимматлашувига йўл қўймаган ҳолда барқарор таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқ бўлишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-360-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 203-модда; 2008 й., 17-сон, 130-модда; 2011 й., 50-сон, 512-модда; 2013 й., 1-сон, 3-модда; 2016 й., 38-сон, 442-модда, 46-сон, 527-модда, 47-сон, 537-модда; 2017 й., 2-сон, 26-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон, 20.02.2018 й., 06/18/5348/0789-сон)