Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 26 АПРЕЛДАГИ ПҚ-335-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ–335-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 9 июнь,
112-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштириладиган корхоналар акциялари билан биржа ва биржадан ташқари бозорларда битишувларни амалга ошириш тартибида:
бешинчи хатбошидаги «вакил қилинган агент» сўзлари «Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда матнда сотувчи деб юритилади)» сўзлари билан алмаштирилсин, «Давлат мулки қўмитаси номидан» сўзлари эса чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
3.2-банддаги «Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари «сотувчи» сўзи билан алмаштирилсин.
3.7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3.7. Битишув тузилмаган тақдирда, пул маблағларини депонентга қўйиш муддати тугагандан кейин пулни депонентга қабул қилган сотувчи депонентга қўйилган маблағларни харидорга 5 банк куни мобайнида қайтаради»;
4.1-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«* хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари пакетлари сотувчи томонидан ўз номидан шартнома асосида иш юритаётган юридик шахс орқали биржа савдоларига қўйилади»;
5.1-банд, 5.5-банднинг олтинчи хатбошидаги, 7.2-банд ва 10.1-банднинг биринчи хатбошидаги «вакил қилинган агент» сўзлари «сотувчи» сўзи билан алмаштирилсин;
5.2-банддаги «Вакил қилинган агент» сўзлари «Сотувчи» сўзи билан, «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда» сўзлари эса чиқариб ташлансин;
5.5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг биржадан ташқари инвестиция, тендер ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ким ошди савдоси шартларида қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан ташкил этилган электрон савдоларига қўйиладиган акциялари пакетлари охирги ёзма топшириғи асосида Марказий депозитарий томонидан сотувчининг «Депо» счётида захирага қўйилади»;
қуйидаги мазмундаги 5.8-банд билан тўлдирилсин:
«5.8.Биржа ва биржадан ташқари бозорда акциялар таклиф нархи Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки томонидан белгиланади»;
VI-бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
7.3-банддаги «вакил қилинган агент» сўзлари «сотувчи» сўзи билан алмаштирилсин;
9.1-банд тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги ва 9.2-банднинг тўртинчи хатбошидаги «вакил қилинган агент» сўзлари «сотувчи» сўзи билан алмаштирилсин;
10.1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Битишувни рўйхатдан ўтказувчи сотувчининг битишув ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги ёзма хабарномасини ёки битишувнинг бекор қилингани тўғрисидаги суд қарорини олгандан кейин, тегишли ёзувлар қайд этилгач, Давлат мулки қўмитаси счётида акцияларни тиклаш учун бу ҳақда икки кун муддатда Марказий депозитарийга хабар қилишга мажбурдир».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори билан (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) тасдиқланган Хусусийлаштирилган корхоналарнинг давлат активлари бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш тартиби тўғрисидаги Низомда:
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Агар нарх номинал қийматгача пасайгандан кейин акцияга бир ой мобайнида талаб бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ушбу акциядорлик жамиятларининг рўйхати шакллантирилади»;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Акциядорлик жамиятларининг ушбу рўйхати шакллантирилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси уларнинг бундан кейин биржа савдоларида бўлиши ёки уларни расмий биржа бюллетенидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади»;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Корхоналар, объектлар (улушлар, мол-мулк) Республика кўчмас мулк биржасининг биржа савдосига Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари ёхуд шартнома асосида Давлат мулки қўмитаси номидан иш кўрувчи юридик шахс томонидан белгиланган тартибда 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўйилади»;
12-банднинг иккинчи хатбошидан «Давлат мулки қўмитасининг ваколатли агенти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасини бундан хабардор қилади. Олинган ахборот асосида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 29 январдаги 54-ф-сон фармойиши.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорининг 1-банди, шунингдек, қарорга 1, 2, 2а-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 12 мартдаги 121-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 28-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 29 мартдаги 147-сон қарорига илованинг 4-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 5 майдаги 209-сон қарорига 2-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 45-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 25 июндаги 295-сон қарорига 3-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 61-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 34-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 210-модда; 2009 й., 6-сон, 51-модда)