Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ БОШҚА ШАХСГА БЕРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 7 МАРТДАГИ 38-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини харид қилиш — сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда) 1 ва 4-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни тартибга солиш тўғрисида» 2001 йил 28 августдаги 354-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 51-модда) 1 ва 2-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришни тартибга солиш тўғрисида» 2003 йил 13 январдаги 12-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 4-модда) 1 ва 2-бандлари, шунингдек ушбу қарорга илова 1-бандининг «б» кичик банди, 3-бандининг «б» кичик банди ва 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 12 май,
83-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 4-бандининг «ш» кичик бандидан кейинги изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Изоҳ: Нотариал идораларнинг биноларидан ташқари қилинган нотариал ишлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади (озодликдан маҳрум қилиш ва ҳибсда сақлаш жойларидаги шахсларнинг ишончномаларини нотариал тасдиқлаш бундан мустасно), шунингдек ана шу ишларни бажариш учун жойларга бориш билан боғлиқ қилинган харажатлар ҳам тўланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидаларида:
а) Қоиданинг барча матнларидаги «Давлат автомобиль назорати», «ДАН», «ИИВ ДАНБ» ва «ҳудудий ДАНБ» сўзлари тегишли равишда «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати», «ДЙҲХХ», «ИИВ ДЙҲХХ» ва «ҳудудий ЙҲХБ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) I бўлимнинг 5-банди қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш шартномалари, шунингдек автомототранспорт воситаларини ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш шартномаси (баённомаси) бир вақтнинг ўзида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказган ва ҳисобдан чиқарган ҳолда сотиб олувчининг яшаш жойидаги (турган жойидаги) ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари нотариал тартибда тасдиқланган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида рўйхатга олиш (ҳисобга қўйиш) учун тақдим этилади. Ишончномаларни ва ижара шартномасини ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, тўлов ундирилмасдан амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 164-модда; 2017 й., 36-сон, 951-модда)