Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 06.05.2006 йилдаги ЎРҚ-33-сон
Кучга кириш санаси
10.05.2006
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 10.05.2006 санаси ҳолатига | Ҳужжат 11.04.2023 санаси ҳолатига |
Ўзбекистон Республикасининг қонуни | Ўзбекистон Республикасининг қонуни |
ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ ТЎҒРИСИДА | ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ ТЎҒРИСИДА |
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 22 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2006 йил 24 февралда маъқулланган | Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 22 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2006 йил 24 февралда маъқулланган |
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади | 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади |
Ушбу Қонуннинг мақсади истеъмол кредити бериш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. | Ушбу Қонуннинг мақсади истеъмол кредити бериш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. |
2-модда. Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун ҳужжатлари | 2-модда. Истеъмол кредити тўғрисидаги қонунчилик |
Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. | Истеъмол кредити тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. |
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг истеъмол кредити тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. | Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг истеъмол кредити тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. |
3-модда. Истеъмол кредити тушунчаси ва шакллари | 3-модда. Истеъмол кредити тушунчаси ва шакллари |
Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир. | Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир. |
Молиявий истеъмол кредити ва товар истеъмол кредити истеъмол кредитининг шаклларидир. | Молиявий истеъмол кредити ва товар истеъмол кредити истеъмол кредитининг шаклларидир. |
4-модда. Молиявий истеъмол кредити ва уни берувчи ташкилотлар | 4-модда. Молиявий истеъмол кредити ва уни берувчи ташкилотлар |
Молиявий истеъмол кредити сотиб олинган товарлар (хизматлар) ҳақини тўлаш учун пул маблағлари тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. | Молиявий истеъмол кредити сотиб олинган товарлар (хизматлар) ҳақини тўлаш учун пул маблағлари тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. |
Банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари молиявий истеъмол кредити берувчи ташкилотлардир. | Банклар ва нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотлари молиявий истеъмол кредити берувчи ташкилотлардир. |
5-модда. Товар истеъмол кредити ва уни берувчи ташкилотлар | 5-модда. Товар истеъмол кредити ва уни берувчи ташкилотлар |
Товар истеъмол кредити сотиб олинган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. | Товар истеъмол кредити сотиб олинган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. |
Истеъмол товарларини (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки реализация қилувчи ташкилотлар товар истеъмол кредити берувчи ташкилотлардир. | Истеъмол товарларини (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки реализация қилувчи ташкилотлар товар истеъмол кредити берувчи ташкилотлардир. |
6-модда. Истеъмол кредити объекти | 6-модда. Истеъмол кредити объекти |
Жисмоний шахснинг истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарлар (ишлар, хизматлар) истеъмол кредити объекти бўлиши мумкин. | Жисмоний шахснинг истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарлар (ишлар, хизматлар) истеъмол кредити объекти бўлиши мумкин. |
Кўчмас мулк, шунингдек қонунга мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк истеъмол кредити объекти бўлиши мумкин эмас. | Кўчмас мулк, шунингдек қонунга мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк истеъмол кредити объекти бўлиши мумкин эмас. |
7-модда. Истеъмол кредити бериш | 7-модда. Истеъмол кредити бериш |
Истеъмол кредити истеъмол кредити бериш қоидаларига мувофиқ истеъмол кредити шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) бўйича тўловлилик, муддатлилик ва таъминланганлик шартлари билан берилади. | Истеъмол кредити истеъмол кредити бериш қоидаларига мувофиқ истеъмол кредити шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) бўйича тўловлилик, муддатлилик ва таъминланганлик шартлари билан берилади. |
Истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга (бундан буён матнда даромадлар деб юритилади) эга бўлган жисмоний шахсларга берилади. | Истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга (бундан буён матнда даромадлар деб юритилади) эга бўлган жисмоний шахсларга берилади. |
Истеъмол кредити бериш қоидалари истеъмол кредити берувчи ташкилот томонидан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади. | Истеъмол кредити бериш қоидалари истеъмол кредити берувчи ташкилот томонидан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади. |
Истеъмол кредити бериш қоидалари ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ва уларда истеъмол кредити бериш шартлари, шунингдек кредит миқдори, уни бериш муддати, фоиз ставкаси, истеъмолчи тўлаши лозим бўлган тўловлар жадвали тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. | Истеъмол кредити бериш қоидалари ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ва уларда истеъмол кредити бериш шартлари, шунингдек кредит миқдори, уни бериш муддати, фоиз ставкаси, истеъмолчи тўлаши лозим бўлган тўловлар жадвали тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. |
Товарларни (ишларни, хизматларни) кредитга сотиш сотув кунида амалда бўлган нархлар бўйича амалга оширилади. Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг кейинчалик ўзгариши шартнома тарафларининг мажбуриятларига таъсир этмайди. | Товарларни (ишларни, хизматларни) кредитга сотиш сотув кунида амалда бўлган нархлар бўйича амалга оширилади. Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг кейинчалик ўзгариши шартнома тарафларининг мажбуриятларига таъсир этмайди. |
8-модда. Истеъмол кредити олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар | 8-модда. Истеъмол кредити олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар |
Истеъмол кредити бериш қоидаларига мувофиқ истеъмолчи истеъмол кредити олиш учун кредит буюртмасини ва ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатларни истеъмол кредити берувчи ташкилотга тақдим этади. | Истеъмол кредити бериш қоидаларига мувофиқ истеъмолчи истеъмол кредити олиш учун кредит буюртмасини ва ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатларни истеъмол кредити берувчи ташкилотга тақдим этади. |
Кредит буюртмасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: | Кредит буюртмасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: |
истеъмолчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжати) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи; | истеъмолчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси (шахсини тасдиқловчи ҳужжати) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи; |
истеъмол кредитининг объекти; | истеъмол кредитининг объекти; |
истеъмол кредитининг муддати; | истеъмол кредитининг муддати; |
истеъмолчининг фаолият тури ва даромадлари; | истеъмолчининг фаолият тури ва даромадлари; |
истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули. | истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули. |
Кредит буюртмаси буюртма берилган сана кўрсатилган ҳолда истеъмолчи томонидан имзоланади. | Кредит буюртмаси буюртма берилган сана кўрсатилган ҳолда истеъмолчи томонидан имзоланади. |
9-модда. Кредит буюртмасини кўриб чиқиш тартиби | 9-модда. Кредит буюртмасини кўриб чиқиш тартиби |
Истеъмол кредити берувчи ташкилот кредит буюртмасини олганидан сўнг кредит бериш тўғрисида ёки кредит беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида беш иш куни ичида қарор қабул қилади. | Истеъмол кредити берувчи ташкилот кредит буюртмасини олганидан сўнг кредит бериш тўғрисида ёки кредит беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида беш иш куни ичида қарор қабул қилади. |
Истеъмол кредити бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, истеъмол кредити берувчи ташкилот истеъмолчига бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилиши шарт. | Истеъмол кредити бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, истеъмол кредити берувчи ташкилот истеъмолчига бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилиши шарт. |
Кредит буюртмаси истеъмол кредити берувчи ташкилот томонидан кўриб чиқилаётганда қуйидагиларнинг таҳлили амалга оширилади: | Кредит буюртмаси истеъмол кредити берувчи ташкилот томонидан кўриб чиқилаётганда қуйидагиларнинг таҳлили амалга оширилади: |
истеъмолчининг даромадлари етарлилигини ва кредит тарихини аниқлаш; | истеъмолчининг даромадлари етарлилигини ва кредит тарихини аниқлаш; |
кредит буюртмасида баён этилган маълумотларнинг бир-бирига зид бўлмаслиги; | кредит буюртмасида баён этилган маълумотларнинг бир-бирига зид бўлмаслиги; |
истеъмол кредити суммасини қайтаришнинг мақбул истиқболлари мавжудлиги. | истеъмол кредити суммасини қайтаришнинг мақбул истиқболлари мавжудлиги. |
10-модда. Шартнома шартлари | 10-модда. Шартнома шартлари |
Шартномада қуйидагилар назарда тутилган бўлиши лозим: | Шартномада қуйидагилар назарда тутилган бўлиши лозим: |
истеъмолчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжати) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи; | истеъмолчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси (шахсини тасдиқловчи ҳужжати) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи; |
истеъмол кредити берувчи ташкилотнинг номи ва бошқа реквизитлари; | истеъмол кредити берувчи ташкилотнинг номи ва бошқа реквизитлари; |
истеъмол кредитининг объекти ҳақидаги маълумотлар; | истеъмол кредитининг объекти ҳақидаги маълумотлар; |
истеъмол кредитининг умумий суммаси; | истеъмол кредитининг умумий суммаси; |
истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули; | истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули; |
фоиз ставкаси; | фоиз ставкаси; |
истеъмол кредити берувчи ташкилот талаб қилган тақдирда, сотиб олинган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қийматини олдиндан тўлаш учун бўнак миқдори; | истеъмол кредити берувчи ташкилот талаб қилган тақдирда, сотиб олинган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қийматини олдиндан тўлаш учун бўнак миқдори; |
истеъмол кредити бериш ҳамда унинг суммасини қайтариш тартиби ва муддатлари; | истеъмол кредити бериш ҳамда унинг суммасини қайтариш тартиби ва муддатлари; |
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; | тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; |
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги; | шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги; |
шартноманинг амал қилиш муддати; | шартноманинг амал қилиш муддати; |
шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби; | шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби; |
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар. | қонунчиликка мувофиқ бошқа шартлар. |
11-модда. Шартноманинг шакли ва шартномани рўйхатдан ўтказиш | 11-модда. Шартноманинг шакли ва шартномани рўйхатдан ўтказиш |
Шартнома ёзма шаклда тузилади. | Шартнома ёзма шаклда тузилади. |
Шартнома қуйидаги ҳолларда нотариал тартибда тасдиқланади: | Шартнома қуйидаги ҳолларда нотариал тартибда тасдиқланади: |
тарафлардан бирининг талаби бўйича; | тарафлардан бирининг талаби бўйича; |
истеъмол кредити объекти бўлган мол-мулк бўйича битимлар қонунга мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланиши талаб этилган тақдирда. | истеъмол кредити объекти бўлган мол-мулк бўйича битимлар қонунга мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланиши талаб этилган тақдирда. |
Шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. | Шартнома қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. |
12-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш | 12-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш |
Шартнома шартлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин. | Шартнома шартлари, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин. |
Тегишли даражада сифатли бўлмаган товар (иш, хизмат) сотиб олинган ва уни сифати тегишли даражада бўлган бошқа шунга ўхшаш товарга (ишга, хизматга) алмаштириш имконияти бўлмаган тақдирда, шартнома товар истеъмол кредити берган ташкилот шартномани бекор қилиш ҳақида ёзма равишда хабардор этилган кундан эътиборан бир ой ичида истеъмолчи томонидан бекор қилиниши мумкин. Шартнома бекор қилинган тақдирда, товар истеъмол кредити берган ташкилот сотиб олинган товар (иш, хизмат) учун тўланган пул суммасини истеъмолчига қайтариб беради. | Тегишли даражада сифатли бўлмаган товар (иш, хизмат) сотиб олинган ва уни сифати тегишли даражада бўлган бошқа шунга ўхшаш товарга (ишга, хизматга) алмаштириш имконияти бўлмаган тақдирда, шартнома товар истеъмол кредити берган ташкилот шартномани бекор қилиш ҳақида ёзма равишда хабардор этилган кундан эътиборан бир ой ичида истеъмолчи томонидан бекор қилиниши мумкин. Шартнома бекор қилинган тақдирда, товар истеъмол кредити берган ташкилот сотиб олинган товар (иш, хизмат) учун тўланган пул суммасини истеъмолчига қайтариб беради. |
Истеъмолчи фойдаланилмаган молиявий истеъмол кредитидан воз кечиш ҳақида молиявий истеъмол кредити берган ташкилотни шартнома тузилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида ёзма равишда хабардор этиш орқали мазкур кредитдан воз кечишга ҳақли. | Истеъмолчи фойдаланилмаган молиявий истеъмол кредитидан воз кечиш ҳақида молиявий истеъмол кредити берган ташкилотни шартнома тузилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида ёзма равишда хабардор этиш орқали мазкур кредитдан воз кечишга ҳақли. |
Истеъмолчи шартнома тузилган кундан эътиборан бир ой ичида истеъмол кредитидан фойдаланмаган тақдирда, истеъмол кредити берган ташкилот шартномани бекор қилиш ҳақида истеъмолчини ёзма равишда хабардор этиш орқали шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишга ҳақли. | Истеъмолчи шартнома тузилган кундан эътиборан бир ой ичида истеъмол кредитидан фойдаланмаган тақдирда, истеъмол кредити берган ташкилот шартномани бекор қилиш ҳақида истеъмолчини ёзма равишда хабардор этиш орқали шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишга ҳақли. |
Ёзма хабар топширилган ёки почта орқали жўнатилган сана мазкур ёзма хабар юборилган сана ҳисобланади. | Ёзма хабар топширилган ёки почта орқали жўнатилган сана мазкур ёзма хабар юборилган сана ҳисобланади. |
13-модда. Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари | 13-модда. Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари |
Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: | Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: |
истеъмол кредити бериш қоидалари билан танишиб чиқиш; | истеъмол кредити бериш қоидалари билан танишиб чиқиш; |
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан истеъмол кредити бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш; | ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан истеъмол кредити бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш; |
шартнома шартларининг шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажарилишини талаб қилиш; | шартнома шартларининг шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажарилишини талаб қилиш; |
тегишли даражада сифатли бўлмаган сотиб олинган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) алмаштирилишини талаб қилиш ёки уни сифати тегишли даражада бўлган бошқа шунга ўхшаш товарга (ишга, хизматга) алмаштириш имконияти бўлмаганида шартномани бекор қилиш; | тегишли даражада сифатли бўлмаган сотиб олинган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) алмаштирилишини талаб қилиш ёки уни сифати тегишли даражада бўлган бошқа шунга ўхшаш товарга (ишга, хизматга) алмаштириш имконияти бўлмаганида шартномани бекор қилиш; |
истеъмол кредити берувчи ташкилотдан шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш. | истеъмол кредити берувчи ташкилотдан шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш. |
Истеъмолчи: | Истеъмолчи: |
истеъмол кредити олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиши; | истеъмол кредити олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиши; |
банк ёки бошқа кредит ташкилотидан олинган молиявий истеъмол кредитидан шартномага мувофиқ белгиланган мақсадда фойдаланиши; | банк ёки бошқа кредит ташкилотидан олинган молиявий истеъмол кредитидан шартномага мувофиқ белгиланган мақсадда фойдаланиши; |
товар (иш, хизмат) ҳақини шартномага мувофиқ ўз вақтида тўлаши; | товар (иш, хизмат) ҳақини шартномага мувофиқ ўз вақтида тўлаши; |
олинган молиявий истеъмол кредитини қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни шартномада белгиланган тартибда ҳамда муддатларда амалга ошириши шарт. | олинган молиявий истеъмол кредитини қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни шартномада белгиланган тартибда ҳамда муддатларда амалга ошириши шарт. |
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. | Истеъмолчи қонунчиликка ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. |
14-модда. Истеъмол кредити берувчи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари | 14-модда. Истеъмол кредити берувчи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари |
Истеъмол кредити берувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга: | Истеъмол кредити берувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга: |
истеъмолчига истеъмол кредити бериш ёки истеъмол кредити беришни асослантирилган ҳолда рад этиш; | истеъмолчига истеъмол кредити бериш ёки истеъмол кредити беришни асослантирилган ҳолда рад этиш; |
истеъмол кредити бериш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни истеъмолчидан сўраб олиш; | истеъмол кредити бериш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни истеъмолчидан сўраб олиш; |
тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, берилган истеъмол кредити суммаси муддатидан илгари қайтариб берилишини ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизлар тўланишини талаб қилиш. | тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, берилган истеъмол кредити суммаси муддатидан илгари қайтариб берилишини ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизлар тўланишини талаб қилиш. |
Истеъмол кредити берувчи ташкилот: | Истеъмол кредити берувчи ташкилот: |
истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан истеъмол кредити бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида истеъмолчига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни маълум қилиши; | истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан истеъмол кредити бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида истеъмолчига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни маълум қилиши; |
молиявий истеъмол кредитини ёки товарни (ишни, хизматни) шартномада белгиланган тартибда ва муддатда бериши; | молиявий истеъмол кредитини ёки товарни (ишни, хизматни) шартномада белгиланган тартибда ва муддатда бериши; |
истеъмол кредити бериш қоидаларини ҳамма танишиб чиқиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши; | истеъмол кредити бериш қоидаларини ҳамма танишиб чиқиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши; |
товар истеъмол кредити берилганда, товарни (ишни, хизматни) сифати тегишли даражада бўлган бошқа шунга ўхшаш товарга (ишга, хизматга) алмаштириши, бунда нархларда фарқ бўлган тақдирда, истеъмолчи билан зарур ҳисоб-китобни амалга ошириши; | товар истеъмол кредити берилганда, товарни (ишни, хизматни) сифати тегишли даражада бўлган бошқа шунга ўхшаш товарга (ишга, хизматга) алмаштириши, бунда нархларда фарқ бўлган тақдирда, истеъмолчи билан зарур ҳисоб-китобни амалга ошириши; |
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини истеъмолчига қоплаши шарт. | шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини истеъмолчига қоплаши шарт. |
Истеъмол кредити берувчи ташкилот қонун ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. | Истеъмол кредити берувчи ташкилот қонунчиликка ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. |
15-модда. Молиявий истеъмол кредитининг хусусиятлари | 15-модда. Молиявий истеъмол кредитининг хусусиятлари |
Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланилганда: шартнома истеъмолчи томонидан товарни (хизматни) сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин; истеъмолчи молиявий истеъмол кредити олиш тўғрисида истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхонани ёки реализация қилувчи ташкилотни олдиндан ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Молиявий истеъмол кредити бериш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди. | Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда шартнома товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин. Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди. |
16-модда. Истеъмол кредитини муддатидан илгари қайтариш | 16-модда. Истеъмол кредитини муддатидан илгари қайтариш |
Истеъмолчи олинган истеъмол кредити суммасини қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни муддатидан илгари амалга оширишга ҳақли. Бундай ҳолда истеъмолчи фақат истеъмол кредитидан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун фоизлар тўлайди. | Истеъмолчи олинган истеъмол кредити суммасини қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни муддатидан илгари амалга оширишга ҳақли. Бундай ҳолда истеъмолчи фақат истеъмол кредитидан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун фоизлар тўлайди. |
17-модда. Истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш | 17-модда. Истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш |
Истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши: | Истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши: |
банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати; | банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати; |
учинчи шахсларнинг кафиллиги; | учинчи шахсларнинг кафиллиги; |
мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари; | мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари; |
қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланиши мумкин. | қонунчиликда ва шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланиши мумкин. |
Истеъмолчининг даромадлари ҳажми, шунингдек шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишининг истеъмолчи томонидан тақдим этилган таъминоти истеъмол кредити суммасини қайтариш ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлиши керак. | Истеъмолчининг даромадлари ҳажми, шунингдек шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишининг истеъмолчи томонидан тақдим этилган таъминоти истеъмол кредити суммасини қайтариш ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлиши керак. |
Молия истеъмол кредити бериш шартномаси ва унинг қарз олувчи томонидан бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасига кредит тарихини шакллантириш учун жойлаштирилади ва улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади. | Истеъмол кредити бериш шартномаси ва унинг қарз олувчи томонидан бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихини шакллантириш учун кредит бюроларига тақдим этилади ҳамда улардан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланилади. Молия истеъмол кредити бериш шартномаси тўғрисидаги маълумотлар Кредит ахборотининг давлат реестрига ҳам тақдим этилади. |
Истеъмолчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, кафолат берувчи ёки кафил истеъмол кредитини қайтариш муддати тугагач, истеъмол кредити берувчи ташкилотнинг биринчи талабига биноан қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ истеъмол кредити суммасини қайтариши ҳамда мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаши шарт. | Истеъмолчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, кафолат берувчи ёки кафил истеъмол кредитини қайтариш муддати тугагач, истеъмол кредити берувчи ташкилотнинг биринчи талабига биноан қонунчиликка ва шартномага мувофиқ истеъмол кредити суммасини қайтариши ҳамда мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаши шарт. |
18-модда. Низоларни ҳал этиш | 18-модда. Низоларни ҳал этиш |
Истеъмол кредити бериш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. | Истеъмол кредити бериш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади. |
19-модда. Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик | 19-модда. Истеъмол кредити тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик |
Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. | Истеъмол кредити тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. |
20-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш | 20-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин, давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин, давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. |
21-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши | 21-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши |
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. | Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. |
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ | Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2006 йил 6 май, | 2006 йил 6 май, |
ЎРҚ–33-сон | ЎРҚ–33-сон |