Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БуйруҒи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҒАЗНАЧИЛИК ИЖРОСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ЯГОНА ҲИСОБЛАР РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 майда 1570-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 2 апрелдаги 26-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счетлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2101, 26.04.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонунига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–3618-сонли Фармонининг 1-илова IV бўлим 6-банди ижросини амалга ошириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ғазначилик ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона ҳисоблар режаси иловага* асосан тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда келтирилган.
2. Ушбу буйруқ молия ва ғазначилик органлари, бюджет маблағлари олувчилар ва давлат мақсадли фондлар тақсимловчиларига жорий этилсин.
3. Мазкур буйруқ 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киритилсин.
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 апрель,
37-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 159-модда; 2007 й., 48-49-сон, 496-модда)