Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДА
1-модда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг схематик ва рангли тасвири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Республика давлат суверенитетининг рамзидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда: Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.
Байроқнинг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир. Байроқнинг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Байроқнинг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Янги ой ва юлдузларнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 75x30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Янги ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирилган бўлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юлдузлар диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) доимий суратда:
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг биносида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг биносида;
(5-модда 1-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг биносида;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва ҳукуматининг биносида;
Ўзбекистон Республикаси маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биносида;
судларнинг биносида;
(5-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) халқ депутатлари Кенгашларининг сессиялари ўтказилаётган бинолар ва уйларда — бутун сессия давомида;
(5-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
3) Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган байрам кунларида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, бошқа давлат ва жамоат идоралари биноларида, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда, шунингдек турар жой биноларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари сайлови ёки референдум кунларида — овоз бериш ўтказилаётган бинолар ва хоналарда;
(5-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
5) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия, савдо ваколатхоналари ва консуллик муассасалари биноларида ва ҳаракатланиш воситаларида — дипломатия протоколининг халқаро қонун-қоидаларига мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) чет элдаги республикага қарашли бўлган, расмий шахслар сифатида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ва консуллик ваколатхоналарининг бошлиқлари тушган денгиз кемаларида ва дарё кемаларида ва бошқа ҳаракатланиш воситаларида;
(5-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
7) Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг фармойишига мувофиқ;
8) республиканинг давлат ва жамоат идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган маросимларда, тантанали тадбирларда;
9) спорт майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва биринчиликларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш чоғида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг спорт терма командаларидан вакил бўлган халқаро мусобақа ғолибларини мукофотлаш муносабати билан маросимлар ўтказиш вақтида кўтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда бошқа давлатнинг байроғи кўтарилса, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг олд томонига қараб турганда) ўнг томондан, бошқа давлатнинг байроғи чап томондан кўтарилмоғи керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда бир қанча давлатларнинг байроқлари кўтарилганида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи алоҳида, қолганлари эса ўзбек алфавити бўйича кўтарилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи бошқа давлатларнинг байроқлари билан бир хил баландликда жойлаштирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда, ёхуд тегишли тутқичи бўлган дастада, ё бўлмаса флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда кўтарилади.
Кўтариб қўйилган Давлат байроғининг матоси ердан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мотам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи мотамга мослаб кўтарилади. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи дастаси ёки флагштокнинг юқори учига байроқ энининг 1/20 қисмига тенг бўлган кенгликдаги қора тасма боғланади, тасманинг икки учи байроқнинг бутун эни узунлигида осилиб туради.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Байроқ мотам муносабати билан флагштокда кўтарилган тақдирда у флагшток узунлигининг 1/3 бўлагича тушириб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда.
Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ва унинг тасвири катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳамма вақт ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва схематик тасвирига аниқ мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-модда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар биноларида кўтариш чоғида ушбу Қонунда баён этилган талабларга риоя қилиниши учун масъулият уларнинг раҳбарлари зиммасига, байроқ турар жой биноларида кўтарилган вақтда эса — уларнинг эгалари ёки уйлардан фойдаланишни ташкил этиш топширилган мансабдор шахслар зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-модда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонуннинг аниқ бажарилишини кузатиб бориш вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимликларига ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхоналарига юклатилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-модда.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини беҳурмат қилганлик Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жазоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 18 ноябрь,
407-XII-сон
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи
(Рангли тасвири)
(Рангли тасвири)
Олди томони
Орқа томони
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи
(Схематик тасвири)
(Схематик тасвири)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2010 й., 51-сон, 484-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 08.07.2023 й., 03/23/853/0462-сон; 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)