Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 5 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2954-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сон «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 26 октябрдаги 13-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2954, 2017 йил 7 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2954/0389-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари — халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш тоифалари бўйича спортчилардан, тренерлардан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассислардан иборат жамоалар;
тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича бош (катта) тренерлар ва тренерлар, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳларнинг раҳбарлари ва бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, спорт федерациялари (уюшмалари) ва спорт турларини ривожлантириш республика марказларида ташкил этиладиган спортчиларнинг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи коллегиал орган;».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 29 октябрь,
8-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2026 й., 10/26/2954-5/1099-сон)