29.10.2026 йилдаги VII-30-114-7-96-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Каттақўрғон туманидаги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини 2027 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги 126-сон Фармонига мувофиқ, 2027 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш билан таъминлаш учун иш ўринларини захирага қўйиш мақсадида, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг 2026 йил 30-сентябрдаги 1457-сонли хатини ҳамда мазкур қарор лойиҳаси (ID 116999) 2026 йил 30-сентябрдан 15-октябргача жамоатчилик муҳокамасида турганлигини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ ўттизинчи сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги 98-сон Фармонига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжманд шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш ваколатлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилганлиги ҳамда 126-сон Фармонига мувофиқ иш ўринларини мажбурий захиралаш тартиби белгиланганлиги ижро учун ҳамда Каттақўрғон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг 2026 йил 30-сентябрдаги 1457-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (https://regulation.gov.uz/oz/d/116999, ID 116999) 2026 йил 30-сентябрдан 15-октябргача муҳокамада турганлиги ҳамда Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан туман адлия бўлимининг 2026 йил 23-октябрдаги 10-сонли ҳуқуқий хулосасида ижобий баҳоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Каттақўрғон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг таклифлари маъқуллансин ва 2027 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун жами 802 та иш ўрни захирага қўйилсин, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар учун — 328 киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун — 21 киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий реестрдаги оилаларнинг аъзолари учун — 434 киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун — 12 киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар учун — 7 киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одам савдосидан жабрланган шахслар учун — 0 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2027 йилда захирага қўйиладиган иш ўринларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотлари (бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар) бўйича манзилли рўйхати 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларининг рўйхатдаги ўртача йиллик сони 100 нафардан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно) бўйича манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоизини календар йил бошланишидан олдин 10 кундан кечиктирмай тайёр ҳолга келтирсин ҳамда бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига ахборот тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринларининг қолган қисмини календар йилнинг биринчи чораги давомида захирага қўйсин ҳамда биринчи чорак тугаганидан кейин 10 кун ичида бу ҳақда ахборот тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга жойлаштирилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринларини захирада сақлаш «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги 64-сон қарорига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига мансуб шахсларни белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган иш берувчилар субсидия олиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 3, 13, 34, 38, 39, 40 ва 41-моддаларига мувофиқ мазкур қарор талабларини бажармаган иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жарима қўлланилиши иш берувчини захирага қўйилиши лозим бўлган иш ўринларини яратиш мажбуриятидан озод этмаслиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Каттақўрғон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (Э. Рахимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беш кун муддатда ушбу қарор нусхасини «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали иш берувчининг «YaMMT» ИДАКдаги шахсий кабинетига юборсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор ижроси устидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор талабларини бажармаган ёки фуқароларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман ҳокимининг Ахборот хизмати раҳбари — давлат тили бўйича маслаҳатчиси (Ж. Сафаров), «Каттақўрғон кеча ва бугун» газетаси таҳририяти (Ж. Нормаматов)га мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва расмий ижтимоий тармоқларига жойлаштириш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг доимий комиссиялари (А. Худайбердиев, Д. Мирзахонова) ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Толибов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Д. УБАЙДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 29 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-30-114-7-96-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.