ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОМДИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Томди туманидаги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини 2027 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
Томди тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги 126-сон Фармонига мувофиқ, туманда 2027-йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш билан таъминлаш учун иш ўринларини захирага қўйиш буйича лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ушбу лойиҳага асосан туманда жойлашган корхона ва ташкилотлардан 2027-йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун жами 158 та иш ўрни захирага қўйиш режалаштирилди.
Шундан:
ногиронлиги бўлган шахслар учун — 45 киши;
оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун — 1 киши;
ижтимоий реестрдаги оилаларнинг аъзолари учун — 97 киши;
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун — 8 киши;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар учун — 2 киши;
одам савдосидан жабрланган шахслар учун — 5 киши учун иш ўринлари заҳирага қўйиш режалаштирилмоқда.
Туман ҳудудида жойлашган давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналарга иш ўринлари заҳирага қўйиш таклиф этилмоқда.
Шундан:
«ACS EXPLORATION» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТига 5 та иш ўрни.
«MASTER CAMP» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТига 4 та иш ўрни.
«MINEX» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТига 12 та иш ўрни.
«TOMDI TUMAN YO`LLARDAN FOYDALANISH» УНИТАР КОРХОНАСИ УНИТАР КОРХОНАсига 4 та иш ўрни.
«GOLDEN RESULT» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТига 5 та иш ўрни.
«ASL-MANTAJ-EXSPRESS» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТига 9 та иш ўрни.
«AURUM GLOBAL GROUP» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ ХОРИЖИЙ КОРХОНАсига 12 та иш ўрни.
«ROCKGEO» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТига 9 та иш ўрни таклиф қилинмоқда.
Ушбу заҳирага қўйилган иш ўринларига тумандаги ишсизларни иш билан таъминлаш ишлари олиб борилади.
«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги 126-сон Фармонига мувофиқ, 2027-йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш билан таъминлаш учун иш ўринларини захирага қўйиш мақсадида, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг 2026 йил 30 сентябрдаги 17/09-01/07-394-сонли хати, Халқ депутатлари Томди тумани Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 16-октябрдаги ДКҚ-03-01/103-26-сонли қарори ҳамда депутатлар товонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларнин инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари Томди тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги 98-сон Фармонига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжманд шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш ваколатлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилганлиги ҳамда 126-сон Фармонига мувофиқ иш ўринларини мажбурий захиралаш тартиби белгиланганлиги ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг таклифлари маъқуллансин ва 2027-йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун жами 158 та иш ўрни захирага қўйилсин, жумладан:
ногиронлиги бўлган шахслар учун — 45 киши;
оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун — 1 киши;
ижтимоий реестрдаги оилаларнинг аъзолари учун — 97 киши;
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун — 8 киши;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар учун — 2 киши;
одам савдосидан жабрланган шахслар учун — 5 киши.
3. 2027-йилда захирага қўйиладиган иш ўринларининг:
давлат ташкилотлари (бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар) бўйича манзилли рўйхати 1-иловага;
ходимларининг рўйхатдаги ўртача йиллик сони 100 нафардан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно) бўйича манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари:
захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоизини календар йил бошланишидан олдин 10 кундан кечиктирмай тайёр ҳолга келтирсин ҳамда бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига ахборот тақдим этсин;
иш ўринларининг қолган қисмини календар йилнинг биринчи чораги давомида захирага қўйсин ҳамда биринчи чорак тугаганидан кейин 10 кун ичида бу ҳақда ахборот тақдим этсин;
ишга жойлаштирилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар тақдим этиб борсин.
Иш ўринларини захирада сақлаш «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги 64-сон қарорига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига мансуб шахсларни белгиланган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган иш берувчилар субсидия олиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 3, 13, 34, 38, 39, 40 ва 41-моддаларига мувофиқ мазкур қарор талабларини бажармаган иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Жарима қўлланилиши иш берувчини захирага қўйилиши лозим бўлган иш ўринларини яратиш мажбуриятидан озод этмайди.
7. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (С. Айтбаев):
беш кун муддатда ушбу қарор нусхасини «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали иш берувчининг «ЯММТ» ИДАКдаги шахсий кабинетига юборсин;
қарор ижроси устидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширсин;
қарор талабларини бажармаган ёки фуқароларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминласин.
8. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Мазкур қарор ижросини таъминлаш халқ депутатлари Томди тумани Кенгашининг тегишли доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Маденов назорат қилиш Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши коррупцияга қарши курашиш, ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Ж. Мирзагалиэв) зиммасига юклатилсин.
10. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси Ж. ТУРМАХАНОВ
Навоий вилояти, Томди тумани,
2026 йил 24 октябрь,
VII-33-97-5-75-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.