ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОМДИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Томди тумани ободонлаштириш бошқармаси томонидан марказий кўчалар бўйида жойлашган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномалар асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматлари учун тарифларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб ободонлаштириш бошқармалари томонидан туман (шаҳар) марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектларига чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматларини шартнома асосида кўрсатишга рухсат берилганлиги, мазкур хизматлар учун тарифлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгиланган.
Шунга кўра, туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Р. Кунакбаевнинг 2026 йил 3 июлдаги 03-03/1495-сон-сонли хати ҳамда Халқ депутатлари Томди тумани Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 16 октябрдаги ДКҚ 03-01/103-26-сонли қарорини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, Халқ депутатлари Томди тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Томди туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тўлов тарифлари юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари М. Игиликовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туманда маиший чиқиндилар, агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бўта шох-шаббалаи, барглари) ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун тўлов нархлари иловага мувофиқ маъқулланганлиги инобатга олинсин.
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Маденовга тасдиқланган тарифларни амалиётга тўлиқ ва ўз вақтида жорий этилишини таъминлаш, туман Ободонлаштириш бошқармаси, Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, барча тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишда ягона ёндашув ва тартибинтизомни таъминлаш тавсия этилсин.
4. Туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари (М. Игиликов)га марказий кўчаларда жойлашган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномалар асосида чиқиндиларни ўз вақтида ва сифатли олиб чиқиш, ҳудудларни санитария ва экологик талабларга мувофиқ ободонлаштириш, белгиланган тарифлар асосида хизматларни узлуксиз ташкил этиш, шартнома мажбуриятларини қатъий бажариш тавсия этилсин.
5. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (М. Абдималиков)га мазкур хизматлар учун белгиланган тарифларнинг иқтисодий асосланганлигини доимий равишда таҳлил қилиб бориш, хизматлар таннархи ва молиявий самарадорлигини ўрганиш, бюджет интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳамда ушбу соҳада ортиқча харажатларнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўриб боориш тавсия этилсин.
6. Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Қ. Холмуминовга хизматлар бўйича шаклланадиган барча тушумларнинг тўлиқ ва шаффоф ҳисобга олинишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари билан ҳисоб-китобларнинг тўғри юритилишини назорат қилиш, яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ҳамда солиқ базасини кенгайтириш юзасидан қатъий назорат чораларини амалга ошириш тавсия этилсин.
7. Ушбу қарор ижросини ташкил этиш туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Р. Кунакбаев қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Л. Баянасов) зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 (уч) ойдан сўнг кучга киради.
Кенгаш раиси Ж. ТУРМАХАНОВ
Навоий вилояти, Томди тумани,
2026 йил 24 октябрь,
VII-33-99-5-75-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.