НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2022 йил 21 сентябрдаги 235-5-78-Қ/22-сон қарори 2-банди 2-хатбошисига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунининг 59-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари Х. Ориповнинг билдиргисини кўриб чиқиб қарор қиламан:
1. Шаҳар ҳокими ўринбосари Х. Ориповнинг билдиргиси инобатга олинсин.
2. Шаҳар ҳокимининг 2022 йил 21 сентябрдаги 235-5-78-Қ/22-сон қарори 2-банди 2-хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«шаҳарнинг Кончилар МФЙ Зураб Зарапетян кўчасидаги «Шукрона» кафеси ён томонидан «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Марказий кон бошқармаси биносига кириш қисмида ҳамда Марварид кўчаси шаҳар марказида жойлашган «Камалак» ақуа боғи томондан кириш қисмига автотранспорт воситаларининг ҳаракатини соат 07:00 дан 19:00 гача чеклаш мақсадида 3.1 – «Кириш тақиқланган» ва 7.25 – «Фақат хизмат автомобиллари» ҳамда қўшимча 7.5.4 йўл белгиларини;»
3. Шаҳар ҳокимининг 2022 йил 21 сентябрдаги 235-5-78-Қ/22-сон қарорининг қолган қисми ўз кучини сақлаб қолсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Х. Орипов зиммасига юклансин.
Шаҳар ҳокими Н. РАҲМАНОВ
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри,
2026 йил 27 август,
155-5-78-Q/26-сон