24.02.2026 йилдаги 65-1-28-Q/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрихон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 22 ноябрдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги белгиланган таълим муассасаларини (6-мактаб, 64-мактаб, 4-ДИМИ, 44-ИДУМ дан ташқари) микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 14/699-сонли хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 сентябрдаги «Таълим тўғрисидаги» ЎРҚ-637-сон янги тахрирланган Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги «Мактаб таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 295-сон қарорига асосан умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига улар 7 (етти) ёшга тўладиган йилда қабул қилиш ва ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ. қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шаҳрихон туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 22 ноябрдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги белгиланган таълим муассасаларини (6-мактаб, 64-мактаб, 4-ДИМИ, 44-ИДУМ дан ташқари) микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 14/699- сонли хати мақуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳрихон туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги белгиланган таълим муассасаларига микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Шаҳрихон туман ҳокимлигининг 2019 йил 13 августдаги 839-сонли, 2021 йил 16 декабрдаги 92-1-28-Қ/21-сонли қарорлари бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор матбуотда расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б. Рахмонов ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М. Мамажонова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими Х. ДАДАХОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 24 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-1-28-Q/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.