23.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3961
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг қарори, 23.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3961
Кучга кириш санаси
24.10.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг халқаро товар деривативлари биржалари савдоларида иштирок этиши устидан назоратни таъминлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3961]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 февралдаги 82-сон «Нарх ўзгарувчанлиги даврида молиявий хавф-хатарлардан самарали ҳимоя қилишни ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг халқаро товар деривативлари биржалари савдоларида иштирок этиши устидан назоратни таъминлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
05/15-05/01-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 10 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Н. САЙДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 8 сентябрь

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 8 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026 йил 25 сентябрдаги 05/15-05/01-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг халқаро товар деривативлари биржалари савдоларида иштирок этиши устидан назоратни таъминлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг (пахта-тўқимачилик корхоналари, электротехника саноати корхоналари, буғдой етиштирувчилар ва бошқаларнинг) халқаро товар деривативлари биржалари савдоларида иштирок этиши устидан назоратни таъминлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро биржа воситачиси — Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида рўйхатдан ўтган ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектларига халқаро товар деривативлар савдоларида иштирок этиш имкониятини тақдим этувчи «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ҳузуридаги «УЗЕХ Глобал» МЧЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро брокер — халқаро товар деривативлари савдоларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда халқаро молия бозорларида брокерлик хизматларини кўрсатиш учун тегишли лицензияга эга бўлган хорижий компания;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агент — халқаро товар деривативлари савдоларида Халқаро биржа воситачиси билан тузилган шартномага мувофиқ мижозларни жалб қилиш фаолияти билан шуғулланувчи резидент юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фьючерс контракти — товарни (базавий активни) келажакда жорий бозор нархларида сотиш ёки сотиб олиш бўйича халқаро товар деривативлари савдоларига қўйиладиган контракт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фьючерс битими — фьючерс контракти шартлари (спецификацияси) асосида тузиладиган битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон савдо тизими — фьючерс битимларини тузиш, бажариш ва ҳисобга олиш имкониятини таъминловчи техник, дастурий ҳамда телекоммуникация воситалари мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошланғич маржа — халқаро товар деривативлари биржалари томонидан белгиланадиган позицияни очиш учун ҳисобварақда мавжуд бўлиши шарт бўлган минимал маблағлар миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўллаб-қувватловчи маржа — халқаро товар деривативлари биржалари томонидан белгиланадиган позиция очилгандан кейин ҳисобварақда сақланиши шарт бўлган минимал маблағлар миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ позиция — маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг фьючерс битимларини тузиш натижасида юзага келган ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпиқ позиция — битта очиқ позиция бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг белгиланган тартибда тугатилиши натижасида юзага келадиган ҳолат (бунда позициянинг ёпилиши ушбу позиция доирасида юзага келган зарарлар, ҳисобланган комиссиялар ва бажарилмаган ҳисоб-китоб мажбуриятларини бекор қилиш учун асос бўлмайди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
офсет битими — фьючерс контракти бўйича қарама-қарши позиция пайдо бўлиши билан олдин очилган позицияга мувофиқ мавжуд бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бекор қилувчи фьючерс битими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг халқаро товар деривативлари савдоларидаги иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқаро товар деривативлари савдолари халқаро товар деривативлари биржалари, шу жумладан Ню-Ёрк интерконтинентал биржаси, Лондон металл биржаси, Чикаго товар биржаси ва бошқа биржаларда улар томонидан белгиланган халқаро биржа қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари халқаро товар деривативлари савдоларида иштирок этиш учун Халқаро биржа воситачиси томонидан қонунчилик ҳужжатларига ва халқаро амалиётга мувофиқ тасдиқланган халқаро товар деривативлари савдоларига кириш ва уларда иштирок этиш қоидаларига (бундан буён матнда Савдо қоидалари деб юритилади) мувофиқ бевосита ўзи ёки агентлар орқали Халқаро биржа воситачисида рўйхатдан ўтади ва у билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари халқаро товар деривативлари савдоларида ўз номидан ва ўз ҳисобидан мустақил равишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари халқаро товар деривативлари савдоларида иштирок этиш учун электрон савдо тизимидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари халқаро товар деривативлари савдоларида иштирок этишлари учун Халқаро биржа воситачисида алоҳида (сегрегацияланган) ҳисобварақлар очади ва улардан тегишли операцияларни амалга ошириш мақсадида фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари Халқаро биржа воситачисида очилган алоҳида (сегрегацияланган) ҳисобварақларига зарур маблағларни миллий валютада киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқаро биржа воситачиси маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан миллий валютада киритилган маблағларни хизмат кўрсатувчи банк орқали чет эл валютасига айирбошлашни таъминлайди ва ушбу маблағларни маҳаллий тадбиркорлик субъектларини халқаро товар деривативлари савдоларида иштирок этиши учун йўналтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари электрон савдо тизими орқали фьючерс контрактларини тузиш, очиқ позицияларни юритиш ва уларни офсет битимлари орқали ёпиш билан боғлиқ операцияларни Савдо қоидалари ва тегишли халқаро биржа қоидаларининг талабларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тузилган фьючерс битимлари бўйича товарларни (базавий активларни) жисмоний етказиб бериш назарда тутилмайди (амалга оширилмайди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз маблағлари, очиқ позициялар ва улар бўйича мажбуриятларнинг ҳолатини мунтазам назорат қилиб боради ҳамда халқаро товар деривативлари савдолари билан боғлиқ таваккалчиликларни мустақил равишда баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг фьючерс контрактлари бўйича бажарилмаган пул мажбуриятлари уларнинг Халқаро биржа воситачисида очилган алоҳида (сегрегацияланган) ҳисобварақлардаги маблағлар ҳисобидан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг халқаро товар деривативлари савдоларида бажарилмаган мажбуриятлари мавжуд бўлмаган ёки мавжуд мажбуриятлардан ортиқча бўш турган маблағлари бўлган тақдирда, Халқаро биржа воситачиси томонидан маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг сўровига кўра уларнинг ушбу пул маблағлари қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Халқаро товар деривативлари биржаларида иштирок этувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Халқаро биржа воситачиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Халқаро биржа воситачиси халқаро товар деривативлари савдоларида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий тадбиркорлик субъектларидан улар билан халқаро товар деривативлари савдоларида иштирок этиши учун тузилган шартномаларда назарда тутилган тақдирда, уларга мувофиқ ҳақ олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг миллий валютадаги маблағларини фақат нархлар ўзгаришларидан ҳимояланиши (хеджирлаш) ва халқаро деривативлар бозорларида фойда олишга интилиш (халқаро товар деривативлари савдоларида иштирок этиш) мақсадида хизмат кўрсатувчи банк орқали ички валюта бозоридан чет эл валютасига айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва агентлардан халқаро товар деривативлари биржаларининг талабига мувофиқ тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий тадбиркорлик субъектлари Савдо қоидалари ва халқаро биржа қоидаларига риоя қилмаслиги натижасида уларни Савдо қоидаларига мувофиқ халқаро товар деривативлари савдоларида рўйхатдан ўтказишни рад этиш ёки халқаро биржаларнинг фьючерс савдоларида иштирок этишини тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро товар деривативлари савдоларида қўшимча таваккалчиликларни бошқариш (риск-менежмент) чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий тадбиркорлик субъектлари маржа таъминотини белгиланган муддатда киритмаган ёки фьючерс битимини (экспирация) белгиланган охирги санасигача ёпмаган ёхуд қарздорликларни қоплаш талабларини бажармаган тақдирда маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг очиқ савдо позицияларини мажбурий ёпиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий хатарларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан тузилиши мумкин бўлган фьючерс битимларининг сонига лимитлар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро товар деривативлари биржалари ёки халқаро брокерларнинг тизимларида техник носозликлар, форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги асослантирилган тақдирда, маҳаллий тадбиркорлик субъектларини халқаро товар деривативлари савдоларига киришини Савдо қоидаларига мувофиқ вақтинча тўхтатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Халқаро биржа воситачиси халқаро товар деривативлари савдоларида қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг шахсий ҳисобварақлари алоҳида юритилишини (сегрегациясини) таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг халқаро товар деривативлари савдоларида иштироки бўйича ёзувларни юритиш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро деривативлар бозорларига кириш билан боғлиқ хизматлар учун тарифлар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро биржа воситачисида рўйхатдан ўтган ва етарли маблағларни киритган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари тўғридан-тўғри халқаро товар деривативлари савдоларида иштирок этишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органга ҳар бир маҳаллий тадбиркорлик субъекти кесимида уларнинг иккиламчи ҳисобварақлари қолдиқлари ва айланмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда халқаро товар деривативлари савдоларида иштирок этиш натижалари бўйича ҳисоботларни тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг буюртмаси асосида уларнинг бўш маблағлари, шу жумладан халқаро товар деривативлари савдоларидан келиб тушган даромадни миллий валютада қайтариб беришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро товар деривативлари биржалари ёки халқаро брокерларнинг тизимларида техник носозликлар, форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги асослантирилган тақдирда, маҳаллий тадбиркорлик субъектларини халқаро товар деривативлари савдоларида киришини Савдо қоидаларига мувофиқ вақтинча тўхтатиш ҳақида зудлик билан хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Халқаро биржа воситачисининг айби билан маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг манфаатларига путур етказилганлиги учун Халқаро биржа воситачиси жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари халқаро товар деривативлари савдоларида иштирок этишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро товар деривативлари савдоларида ихтиёрий равишда, ўз номидан ва ҳисобидан иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро биржа воситачисидан халқаро товар деривативлари савдоларида тузилган битимлар, очиқ позициялар ва ҳисобварақларнинг ҳолати тўғрисида ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро деривативлар бозорларига кириш билан боғлиқ хизматлар учун тарифлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро товар деривативлари савдоларида бажарилмаган мажбуриятлар мавжуд бўлмаган ёки мавжуд мажбуриятлардан ортиқча бўш турган маблағлари бўлган тақдирда, Халқаро биржа воситачисига сўров юбориш орқали пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари халқаро товар деривативлари савдоларида иштирок этишда қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро биржа воситачисига тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини, тўлиқлигини таъминлаш ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида Халқаро биржа воситачисини Савдо қоидаларига мувофиқ хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро товар деривативларида бошланғич ва қўллаб-қувватловчи маржанинг етарли миқдорда бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро товар деривативлари биржаларининг қоидаларига мувофиқ фьючерс битимларини тузиш, очиқ позицияларни юритиш ҳамда уларни офсет битимлари орқали ёпишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро товар деривативлари биржаларида фьючерс контрактлари билан савдо қилиш билан боғлиқ таваккалчиликларни мустақил равишда баҳолаш ва уларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳисобварағидаги маблағлар ва очиқ позициялар ҳолатини мунтазам назорат қилиш ҳамда ўз мажбуриятларини вақтида бажариш учун етарли маблағ мавжудлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро биржа воситачисига ўз фаолияти, молиявий ҳолати ёки савдо операцияларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида маълумотларни халқаро товар деривативлари савдолари доирасида тузилган шартномаларга мувофиқ ўз вақтида тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Агентлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агентлар Савдо қоидаларига мувофиқ Халқаро биржа воситачисида рўйхатдан ўтган ҳолда у билан тузилган шартномага асосан халқаро товар деривативлари савдоларида мижозларни жалб этиш бўйича фаолиятни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агентлар халқаро товар деривативлари савдоларида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро биржа воситачиси билан тузилган шартномага мувофиқ ҳақ олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро биржа воситачисидан зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро биржа воситачиси билан тузилган шартнома шартлари бузилган тақдирда ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳимоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агентлар халқаро товар деривативлари савдоларида қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро биржа воситачиси билан тузилган шартномага асосан агентлик хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи жалб этган мижозларнинг ҳисобини юритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотларни, шунингдек Савдо қоидаларига мувофиқ тузилган шартномаларнинг бажарилиши билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг халқаро товар деривативлари биржаларида иштирок этиши устидан назоратни таъминлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ваколатли орган Халқаро биржа воситачиси ва маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг халқаро товар деривативлари савдоларида иштирок этишда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари, мазкур Низом ҳамда Савдо қоидаларининг талабларига риоя этилиши устидан доимий назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ваколатли орган доимий назоратни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушунтиришлар ва (ёки) зарур материалларни олиш мақсадида халқаро брокерга, тегишли халқаро биржаларга ҳамда уларнинг регуляторларига мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фьючерс битимларининг барча учун тенг миқдорда лимитларини белгилаш бўйича Халқаро биржа воситачисига таклифлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро биржа воситачиси томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро биржа воситачисидан зарур ахборот ва ҳужжатларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ваколатли орган Халқаро биржа воситачисидан доимий назорат учун зарур бўлган ахборот ва ҳужжатларни сўров асосида олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари халқаро товар деривативлари биржаларида ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ваколатли органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ваколатли орган маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кўриб чиқиб, уларнинг халқаро товар деривативлари биржаларида манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2026 й., 10/26/3961/1073-сон)