Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-274-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-274-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2026 йил 28 августда киритилган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-274-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 сентябрь,
2556-V-сон