Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
қарори
«Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3172-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сон «Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ф. ПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 октябрь,
2026-24-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2026 йил 21 сентябрь
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 8 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026 йил 13 октябрдаги 2026-24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 июлдаги 2019-45-сон «Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3172, 2019 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 28-сон, 514-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 30 декабрдаги 2019-66-сон «Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3172-1, 2020 йил 10 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3172-1/0045-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 2021-37-сон «Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3172-2, 2021 йил 26 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 10/21/3172-2/1005-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги 2024-08-сон «Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3172-3, 2024 йил 1 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2024 й., 10/24/3172-3/0458-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 15-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 493-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сон буйруғи (рўйхат рақами 3450, 2023 йил 31 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 9-банди.
7. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 13 мартдаги 2025-04-сон қарори (рўйхат рақами 3614, 2025 йил 24 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2025 й., 10/25/3614/0279-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 3-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2026 й., 10/26/3172-4/1062-сон)