Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларининг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 16 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3363-4]
Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 августдаги ЎРҚ-1162-сон «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 10 мартдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 3363, 2022 йил 19 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 10/22/3363/0322-сон) билан тасдиқланган Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларининг 1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автомобиль йўли — транспорт воситаларининг белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ва хавфсиз ҳаракатланиши учун мўлжалланган, ажратилган минтақа доирасидаги ер участкаси ва унинг устидаги ёки остидаги конструктив элементларни (йўл тўшамасини, йўл қопламасини ва бошқаларни), йўл объектларини, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўз ичига оладиган транспорт инфратузилмаси объекти;».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 октябрь,
12-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2026 й., 10/26/3363-1/1045-сон)