15.09.2026 йилдаги 2533-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 15.09.2026 йилдаги 2533-V-сон
Кучга кириш санаси
15.09.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) ижроси «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган бюджет параметрлари доирасида амалга оширилганлигини таъкидлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиётида ноаниқликлар ва хавф-хатарлар сақланиб қолаётган мураккаб шароитда мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар макроиқтисодий барқарорликни ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш имконини берди. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиш сурати 8,5 фоизни ташкил этиб, бунда бозор хизматлари 16,9 фоизга, саноат ишлаб чиқариши 8,0 фоизга, қурилиш ишлари 13,8 фоизга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 4,7 фоизга кўпайган. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида йил бошига нисбатан инфляция даражаси 3,3 фоизгача пасайди. Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 17,5 фоизга ошиб, 338,9 трлн. сўмни ташкил этди, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар эса 12,4 млрд. долларга етди. Олтин экспорти улушини инобатга олмаган ҳолда умумий экспорт ҳажми 31,6 фоизга ўсиб, 14,4 млрд. долларни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети даромадлари 207,4 трлн. сўмга етказилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63,2 трлн. сўмга (+43,8 фоиз) ошди. Бевосита солиқлар 77 трлн. сўмни (+75,1 фоиз), билвосита солиқлар 61,6 трлн. сўмни (+20 фоиз), ресурс ва мол-мулк солиқлари 29,1 трлн. сўмни (+48,7 фоиз) ташкил этди. Маҳаллий бюджетларда 6,2 трлн. сўм миқдордаги қўшимча манбалар шакллантирилди. Бюджет харажатларининг 51,5 фоизи ёки 105,8 трлн. сўм миқдордаги қисми ижтимоий соҳани молиялаштиришга йўналтирилди. Бунда таълим соҳасига 49,5 трлн. сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 22,7 трлн. сўм, нафақа ва моддий ёрдам тўловларига 7,3 трлн. сўм ажратилди. Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари (БРММ) тамойиллари доирасида харажатларнинг 78,5 фоизи (161,3 трлн. сўм) миллий барқарор ривожланиш мақсадларига йўналтирилди. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича ипотека кредитлари учун 814,2 млрд. сўм субсидия берилди, «Ташаббусли бюджет» тадбирларига 3,2 трлн. сўм ажратилди, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини яхшилашга 837,2 млрд. сўм йўналтирилди. Бюджетдан ажратилган 13,0 трлн. сўм миқдордаги субсидияларнинг 5,5 трлн. сўм қисми ижтимоий аҳамиятга эга соҳаларга (нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, жамоат транспорти, ижара ва контракт тўловлари), 5,0 трлн. сўмга яқин қисми энергетика ва иссиқлик таъминотида тарифлар фарқини қоплашга йўналтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга бюджет интизомини таъминлаш, ажратилган маблағларни ўз вақтида ва манзилли ўзлаштириш ҳамда молиявий ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш борасида бир қатор тизимли камчиликларга йўл қўйилган. Жумладан, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган марказлашган инвестиция харажатлари режага нисбатан 88,6 фоизга (1 250,9 млрд. сўм қисми бажарилмаган), фан соҳаси харажатлари 85,4 фоизга (188,5 млрд. сўм қисми бажарилмаган), ободонлаштириш ишлари 89,2 фоизга (404 млрд. сўм қисми бажарилмаган) ижро этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, республика бюджетидан ажратилган лимитлар доирасида йиллик режада кўзда тутилган айрим ривожлантириш дастурлари бўйича ҳажми 2,9 трлн. сўм (8,0 фоиз) бўлган амалий ишлар биринчи ярим йилликда бошланмаган, шу жумладан мактабларда компьютер синфларини янгилаш, интерактив доскаларни харид қилиш, беморларни бепул ингаляторлар ҳамда қон билан ишлаш муассасаларини гемоконтейнерлар билан таъминлаш каби ўта муҳим ижтимоий вазифалар молиялаштирилмаган, шунингдек айрим вазирликлар ва идораларда (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида, Енгил саноатни ривожлантириш агентлигида, Миграция агентлигида) бюджет харажатлари ижроси ниҳоятда паст даражада қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инфратузилмани ривожлантириш дастурига киритилган 147 та янги объект бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилмаган, молиялаштирилмай қолганлиги сабабли 3 та таълим муассасасини янги ўқув йилига фойдаланишга топширмаслик хавфи юзага келган, биринчи ярим йиллик учун 20,3 трлн. сўм миқдордаги харажатлар режаси асоссиз камайтирилиб, йилнинг иккинчи ярмига ўтказиб юборилган. Шунингдек юридик шахсларнинг 33,2 фоизи ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг 51 фоизи нофаол ҳолатда эканлиги иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет-солиқ маъмуриятчилиги ва ҳисоботларида жиддий номувофиқликларга ва рақамларни бузиб кўрсатиш ҳолатларига йўл қўйилган. Хусусан, ахборот тизимларидаги маълумотларга кўра юридик шахсларнинг жами 50,2 трлн. сўм миқдордаги солиқ қарзи мавжуд бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан ҳисоботда фақат «фаол қарз» (11,4 трлн. сўм) кўрсатилиб, 38,9 трлн. сўм миқдордаги қарздорлик, шунингдек жисмоний шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзлари яширилган. Бундан ташқари юридик шахсларнинг ортиқча тўланган солиқлари миқдори 8,57 триллион сўмга (66 фоизга) кам кўрсатилган, «Э-имтиёз» тизимида эса жисмоний шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган имтиёзларнинг ягона базаси яратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни импорт қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларининг солиқ ва божхона органлари томонидан нотўғри ҳисобга олиниши оқибатида амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда маҳаллий бюджетларда 31,2 млрд. сўм миқдордаги даромадлар нотўғри шакллантирилган. Худди шунингдек алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланган акциз солиғидан ҳамда ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини утилизация қилиш йиғимидан тегишли жамғармаларга ўтказилган маблағлар Давлат бюджети харажатлари орқали эмас, балки даромадларни алоҳида очилган кодлар билан тўғридан-тўғри камайтириш орқали нотўғри акс эттирилган. Хорижий кредитлар ҳисобидан қайта молиялаштирилган лойиҳалар бўйича субқарздорларнинг 16,6 млн. доллар миқдордаги муддати ўтган қарздорлиги мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мақсадли жамғармалари (Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Миграция жамғармаси, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси, Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси, Ижтимоий суғурта жамғармаси) томонидан тақдим этилган ҳисоботларда даромадлар, харажатлар ва давр охирига оид қолдиқ маблағлар камайтириб кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ташкилотларида мавжуд 3 мингдан ортиқ вакант лавозим штат бирликлари билан тўлдирилмаган. Бундан ташқари айрим биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилган бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги ҳисобот маълумотлари билан Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботдаги маълумотлар ўртасидаги мавжуд тафовутлар бартараф этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари 245,3 трлн. сўмни, харажатлари эса 240,4 трлн. сўмни ташкил этиб, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари 4,9 трлн. сўм профицит билан ижро этилганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясидаги 2026 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган мақсадлар ва вазифаларнинг сўзсиз амалга оширилишини, Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тизимли чоралар давом эттирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури ижросини таъминлаш доирасида марказлаштирилган инвестициялар, бюджет маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан ажратилаётган ресурсларнинг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва улардан оқилона фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосасида кўрсатилган, Давлат бюджети ижросига, солиқ ва божхона маъмурчилигига оид йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети харажатларининг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин, бюджет интизоми бузилиши, камомадларга ва мақсадсиз харажатларга йўл қўйилишининг олдини олсин, шунингдек вазирликлар ва идораларнинг ривожлантириш дастурлари ҳамда уларнинг мақсадли индикаторлари ижроси юзасидан доимий мониторингни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ва Ғазначилик хизмати қўмитасининг маълумотларини автоматик равишда солиштириш тизимини такомиллаштириш орқали бюджет даромадларининг такрорий ёки нотўғри акс эттирилиши ҳолатларини бартараф этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин ҳамда унинг натижалари бўйича маълумотларни Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг чораклик ҳисоботлари таркибида тақдим этиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мақсадли жамғармалари ҳисоботларидаги даромадлар, харажатлар ва қолдиқ маблағлар бўйича тафовутларни бартараф этсин ҳамда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг расмий веб-сайтларида мақсадли индикаторлар кўрсаткичлари тўлиқ акс эттирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш, тадбиркорларнинг қонуний фаолият юритишига кўмаклашиш, боқиманда қарздорликларни камайтириш ҳамда ортиқча тўловларга йўл қўймаслик чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органларининг ахборот тизимларидаги маълумотлар ва бюджет ҳисоботлари ўртасидаги тафовутларни бартараф этсин, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг жами солиқ қарздорлиги ва ортиқча тўловлари ҳисоботларда тўлиқ акс эттирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Э-имтиёз» ахборот тизимига жисмоний шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган солиқ имтиёзларининг ягона электрон ҳисобини тўлиқ киритсин ҳамда товарларни импорт қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини нотўғри ҳисобга олиш оқибатида маҳаллий бюджетларда юзага келган номувофиқликларни бартараф этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган давлат дастурларининг, тармоқларга оид ва ҳудудий дастурлар ҳамда лойиҳаларнинг натижадорлигини ўз фаолияти йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ўрганиш ва бу борадаги парламент назоратини кучайтириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари вазирликлар ва идораларнинг ривожлантириш дастурлари ҳамда уларнинг мақсадли индикаторлари ижроси юзасидан вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ахбороти белгиланган тартибда қўмита мажлисларида мунтазам эшитиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2533-V-сон