Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари
Тамаки маҳсулотларига қўйиладиган гигиеник талаблар
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур гигиеник талаблар «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги ва «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Мазкур гигиеник талаблар республикада ишлаб чиқариладиган ҳамда хориждан олиб келинадиган тамаки маҳсулотларининг барча турларига нисбатан татбиқ этилади.
1.3. Тамаки маҳсулотлари белгиланган тартибда тасдиқланган санитария норма ва қоидаларига риоя этилган ҳолда рецептуралар ҳамда технологик йўриқномалар бўйича стандартлар талабларига мувофиқ тайёрланиши лозим.
1.4. ЎзР 082-98-сонли СанҚваМ «Тамаки маҳсулотларига қўйиладиган гигиеник талаблар» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. СИГАРЕТАЛАР СИФАТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР
2.1. Сигареталар ва ўрамларнинг ташқи кўриниши нуқсонларни баҳолашнинг балли тизими бўйича аниқланади. Нуқсонлар балларининг умумий йиғиндиси 130 дан ошмаслиги керак.
2.2. Намлиги — 13±2%.
2.3. Диаметри 0,55 мм бўлган элакдан ўтадиган майда тамаки фракциясининг миқдори: ацетат фильтрли 1-2-синфлар учун — кўпи билан 2,5%; фильтрли ва фильтрсиз 3-4-синфлар учун — кўпи билан 3%; 5-синф учун — кўпи билан 3,5%; 6-синф учун — кўпи билан 4,0%; 7-синф учун — кўпи билан 4,5% бўлиши керак.
2.4. Фильтрловчи мундштукнинг узунлиги камида 15 мм бўлиши керак (фильтрли сигареталар учун).
2.5. Фильтрсиз сигарет тутунидаги қатронлар миқдори бир сигарет учун 16 мг дан, фильтрли сигарет тутунидаги қатронлар миқдори эса бир сигарет учун 14 мг дан ошмаслиги керак.
2.6. Фильтрсиз сигарет тутунидаги никотин миқдори бир сигарет учун 1,3 мг дан, фильтрли сигарет тутунидаги никотин миқдори эса бир сигарет учун 1,2 мг дан ошмаслиги керак.
2.7. Радионуклидлар миқдори, Бк/кг, кўпи билан:
цезий-137 — 100;
стронсий-90 — 30.
2.8. Тамакидаги моғор миқдори (КҲМ/г) 100 дан ошмаслиги керак.
2.10. Сигарет қутисида ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: "Чекиш соғлиқ учун хавфли" деган огоҳлантирувчи ёзуви бўлиши керак.
2.11. Ташқи кўриниш, намлик, майда фракция миқдори, қатрон ва никотинни синовдан ўтказиш усуллари — ЎзДСт 1148:2008, ИСО 10315, ИСО 4387 ва ГОСТ 3935 бўйича.
2.12. Моғор ва радионуклидлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган усуллар бўйича текширилади.
2.13. Сигаретлар ва тамаки маҳсулотлари таркибида ароматизаторлар ва бошқа қўшимчалардан фойдаланишга фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан токсикологик-гигиеник баҳолашдан сўнг йўл қўйилади.
3. ТАМАКИНИНГ ҚАЙТА ИШЛАНГАН ТУРЛАРИГА (ҲИДЛАМА ТАМАКИ, ФЕРМЕНТЛАНГАН, МАЙДАЛАНГАН ТАМАКИ) ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР
3.1. Намлик даражаси 13±2%.
3.2. Хавфсизлик мезонлари (истеъмолга тайёр маҳсулот учун):
Кўрсаткичлар | Рухсат этилган даражалар, мг/кг, кўпи билан | Изоҳ |
Токсик элементлар: | ||
Қўрғошин | 0,5 | |
Мишьяк | 1,0 | |
Кадмий | 0,05 | |
Симоб | 0,01 | |
Пестицидлар: | ||
гексахлорсиклогексан (альфа, бета, гамма-изомерлари) | 0,02 | |
ДДТ ва унинг метаболитлари | 0,01 | |
Радионуклидлар: | ||
цезий-137 | 100 | Бк/кг |
стронсий-90 | 30 | Худди шундай |
Микробиологик кўрсаткичлар (ҳидлама тамаки учун): | ||
КМАФАМ | 5х10³ | КҲМ/г, кўпи билан |
БКГБ (колиформлар) | 1,0 | мавжуд бўлишига йўл қўйилмайдиган масса (г) |
Б. сереус | 100 | КИБ/г, дан кўп эмас |
патоген, жумладан салмонеллалар | 25 | мавжуд бўлишига йўл қўйилмайдиган масса (г) |
Моғорлар | 100 | КИБ/г, дан кўп эмас |
Ачитқилар | 100 | Худди шундай |
Гельминт тухумлари | Йўл қўйилмайди | |
Изоҳ: қолдиқ миқдорлар ва хомашё ишлаб чиқаришда қўлланилган пестицидларни назорат қилиш зарур.