Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига номзод тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига номзодни кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 94-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Ғофуржон Ғаниевич Мирзаевнинг номзоди маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикасининг Президентига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 сентябрь,
2511-V-сон