Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Судьяларнинг мақоми тўғрисида»ги ҚЛ-265-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Судьяларнинг мақоми тўғрисида»ги ҚЛ-265-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2026 йил 30 июлда киритилган «Судьяларнинг мақоми тўғрисида»ги ҚЛ-265-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 сентябрь,
2513-V-сон