Т/р | Чиқинди ва ишлаб чиқаришнинг номи | Ташқи кўриниши ва консистенцияси | Энг заҳарли таркибий қисмлар | Утилизация, зарарсизлантириш, кўмиш усуллари | |
қўлланиладиган | тавсия этиладиган | ||||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
Хавфлилик даражаси биринчи синфи | |||||
1.1 | Хлорли бензил олишда чиқадиган смолалар | ярим суюқ қуйқа | хлорли бензил | корхона ҳудудида омборга жойлаштириш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
1.2 | Осмол-перхлоруглеродлар ишлаб чиқариш чиқиндиси | бўтқасимон модда | бўтқасимон модда | -«- | -«- |
1.3 | Кимё-металлургия ишлаб чиқаришида торий концентратининг чиқиндиси | қаттиқ | торий | ер ости типидаги қабристонларда қорайиш | чиқиндиларни полигонда кўмиш |
1.4 | Хлорорганик кислоталар ишлаб чиқаришда таркибида 4х3-57 порофор бўлган чиқиндилар | қаттиқ | хлорорганик бирикмалар | корхона ҳудудида йиғилиб қолиш | -«- |
1.5 | Гальваник ишлаб чиқаришда қўлланиладиган беш олтингугуртли фосфор таркибли чанг | қаттиқ | беш олтингугуртли фосфор | куйдириш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
1.6 | Гальваник ишлаб чиқаришда турли ишлов берилган эритмалар | ярим суюқ қуйқа | мис, хром, кадмий, никел ва бошқа оғир металларнинг цианидлари, оксидлари | нейтраллаш, зичлаштириш | рангли металларни ажратиб олиш, зарарсизлантириш ва полигонга кўмиш |
1.7 | Графит устидаги симоб (каустик сода ишлаб чиқаришнинг чиқиндиси) | қаттиқ | симоб | корхона ҳудудида тўпланиб қолиши | полигонда кўмиш, чиқиндисиз технологияга ўтиш |
1.8 | Инсектицидлар аралашмаси | суюқ | инсектицидлар | корхона ҳудудида тўпланиб қолиши | термик зарарсизлантириш ва полигонга кўмиш |
1.9 | Фаоллаштирилган кўмирда симоб ва гранозан ишлаб чиқариш | қаттиқ | симоб | корхона ҳудудида тўпланиб қолиши | саноат чиқиндиларини махсус полигонда кўмиш |
1.10 | Поливинилхлорид плёнка ишлаб чиқаришда қўрғошин, сурма ва кадмий бирикмалари қўшилган аралашма | қаттиқ | қўрғошин, сурма, кадмий бирикмаси | объект ҳудудида тўпланиб қолиши | саноат чиқиндиларини махсус полигонда кўмиш |
1.11 | Газ аралашмаларини ишлаб чиқаришда арсин ва фосфин аралашмаси қўшилган сорбент | қаттиқ | арсин, фосфин | корхона ҳудудида тўпланиб қолиши | саноат чиқиндиларини махсус полигонда кўмиш |
1.12 | Лампаларни қайта ишлашдан олинган шишалар | қаттиқ | симоб | корхона ҳудудида тўпланиб қолиши | симобни ажратиб олиш билан лампаларни қайта ишлаш технологиясини жорий этиш |
1.13 | Кокс-кимёвий ишлаб чиқаришда тошкўмир реуслари | қаттиқ | бенз(а)пирен | кокслаштириш учун шихтага қўшилувчи қўшимча | шихтага қўшимча сифатида фойдаланиш |
1.14 | Торийланган вольфрамдан маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган торий таркибли шлам | қаттиқ | торий | ер ости типидаги қабристонларда кўмиш | саноат чиқиндиларини махсус полигонда кўмиш |
1.15 | Сульфат кислота ишлаб чиқаришда селен-симобли шлам | қаттиқ | симоб, селен | махсус чиқиндихонада тахлаш | саноат чиқиндиларини махсус полигонда кўмиш |
1.16 | Никеллаш жараёнида ҳосил бўлувчи шлам | бўтқасимон модда | никел | тартибли сақлаш | саноат чиқиндиларини махсус полигонда кўмиш |
Хавфлилик даражаси иккинчи синфи | |||||
2.1 | Нефт-кимёвий нордон гудрон | смоласимон масса | олтингугурт кислотаси, нефт маҳсулотлари | нейтраллаш, олтингугурт кислотаси олиш учун термолиз, корхона ҳудудидаги махсус тўплагичларда сақлаш | йўл қопламаларига қўшиш, цемент ишлаб чиқаришда қўллаш |
2.2 | Этилен дегидратланишидан ишлов берилган катализатор | қаттиқ доначалар | хром оксиди | ахлатхонага кўмиш | қимматбаҳо таркибий қисмларни ажратиб олиш. Металлургияда фойдаланиш учун донадорлаш, бетон таркибига қўшиш |
2.3 | Бутадион ишлаб чиқаришда ишлатилган катализатор | қаттиқ доначалар | никел оксиди | корхона ҳудудида сақлаш | никелни ажратиб олиш |
2.4 | Мис ишлаб чиқаришнинг маргимуш кеклари | қаттиқ модда | маргимуш бирикмалари | тупроқли изоляция билан кўмиш | чиқиндиларни полигонларга кўмиш |
2.5 | Қалай ишлаб чиқаришнинг маргимуш-кальцийли кеклари | қаттиқ | маргимуш | махсус қабристонларга кўмиш | чиқиндиларни полигонларга кўмиш |
2.6 | Турли саноат корхоналарининг нефт чиқиндилари | ёпишқоқ суюқликлар | нефт маҳсулотлари | термик парчаланиш ва кўмиб юбориш | полигонларда чиқиндиларни ёқиб юбориш |
2.7 | Головакс ишлаб чиқариш учун смола | суюқлик | хлорнафталин | корхона ҳудудида тўплаш | сҳиқиндиларни термик зарарсизлантириш ва саноат чиқиндилари полигонга кўмиш |
2.8 | Броморганик синтез смоласи | бўтқа | броморганик бирикмалар | корхона ҳудудида тўплаш | чиқиндиларни полигонларга кўмиш |
2.9 | Фтал ангидрид ишлаб чиқаришдаги осмол | қаттиқ модда | фтал ангидрид | корхона ҳудудида тўплаш | чиқиндиларни полигонларга кўмиш |
2.10 | Анилин бўёқларини ишлаб чиқариш қолдиғи | суюқлик | метанол, аминлар, анилин ҳосилалари | корхона ҳудудида сақлаш ва йўқ қилиш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.11 | Параметоксифенол ишлаб чиқариш смоласи | суюқлик | параметоксифенол | корхонада сақлаш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.12 | Диметилацетамид ишлаб чиқаришдаги қолдиқ | ёпишқоқ суюқлик | диметилацетамид | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.13 | Метил қизил индикаторини ишлаб чиқариш учун смола | ёпишқоқ суюқлик | диметилацетамид | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.14 | Синтетик елим ишлаб чиқариш чиқиндиси | бўтқа | трикрезилфосфат, канифол, поливинилхлорид | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.15 | 2,4-Д амин тузи (пестицид) ишлаб чиқаришидан қолган куб қолдиғи | суюқлик | хлорфеноксисирка кислота | куйдириш | саноат чиқиндиларини термик зарарсизлантириш ва махсус полигонда кўмиш |
2.16 | Аммиак ишлаб чиқаришда моноэтанолларни ҳайдаш жараёнидан қолган куб қолдиғи | смоласимон модда | моноэтаноламин | чиқинди омборига сақлаш учун жойлаштириш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.17 | Нодир металлар ишлаб чиқаришдан қолган куб қолдиғи | суюқлик | моносиланлар, трихлорсиланлар | корхона ҳудудида омборда сақлаш | чиқиндисиз ишлаб чиқариш шароитларида тўлиқ қайта тиклаш |
2.18 | Органик бўёқларни ишлаб чиқариш қолдиғи | бўтқа | анилин ҳосилалари, пиридин | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.19 | Дифениламин асосидаги бўёқларни ишлаб чиқаришдан қолган қатронли қолдиқ | бўтқа | рух, дифениламин | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.20 | Кокс-кимё ишлаб чиқаришида бензолни ректификациялашдан ҳосил бўладиган куб қолдиғи | суюқлик | бензол | ёндириш орқали утилизация қилиш, қатрон олиш | чиқиндисиз ишлаб чиқариш |
2.21 | Алкирлаш ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган сульфат кислотаси | суюқлик | сульфат кислота | иссиқлик регенерацияси | регенерация, иккиламчи хом ашё сифатида ишлатиш |
2.22 | Диэтилолилметан ишлаб чиқаришда фойдаланилган сульфат кислотаси | суюқлик | сульфат кислота | иссиқлик регенерацияси | регенерация, иккиламчи хом ашё сифатида ишлатиш |
2.23 | Диэтилолилметан ишлаб чиқаришда фойдаланилган сульфат кислотаси | суюқлик | сульфат кислота | иссиқлик регенерацияси | регенерация, иккиламчи хом ашё сифатида ишлатиш |
2.24 | Метанол ишлаб чиқариш смолалари | смоласимон | дихлорфеноллар | куйдириш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.25 | Хлоридларни конденсация қилиш тизимининг чиқиндилари | қаттиқ ва бўтқасимон | титан, ванадий оксидлари | ишлаб чиқариш майдонида сақлаш | металларни олиш учун хомашё сифатида фойдаланиш |
2.26 | Қўрғошин ишлаб чиқаришда арсенаткальцийли чиқиндилар | қаттиқ | арсенат | махсус полигонда тўплаш | чиқиндиларни полигонда кўмиш |
2.27 | Бромид кислотаси ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган фторорганик бирикмалар чиқиндилари | балчиқ | фторорганик бирикмалар | корхона ҳудудида тўпланиши | чиқиндиларни полигонда кўмиш |
2.28 | Трихлоретилен ишлаб чиқариш чиқиндиси | балчиқ | трихлоретилен | корхона ҳудудида тўпланиши | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.29 | Перхлоретилен ишлаб чиқариш чиқиндиси | балчиқ | перхлоретилен | корхона ҳудудида тўпланиши | чиқиндиларни термик зарарсизлантириш ва полигонда кўмиш |
2.30 | Хлорпарафин ишлаб чиқариш чиқиндиси | дирилдоқсимон | хлорпарапинлар | корхона ҳудудида тўпланиши | чиқиндиларни термик зарарсизлантириш ва полигонда кўмиш |
2.31 | Хлорвалериан кислота ишлаб чиқариш чиқиндиси | ёпишқоқ | хлорорганик бирикмалар | куйдириш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.32 | Лакланган плёнка ишлаб чиқариш чиқиндиси | суюқлик | хлорфенол | корхона ҳудудида тўпланиши | чиқиндисиз ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
2.33 | лаклар, эмаллар, қатронлар ишлаб чиқариш чиқиндиси | суюқлик | қўрғошин, хром, рух бирикмалари ва эритувчилар | корхона ҳудудида омборга жойлаш | қимматбаҳо компонентларни ажратиб олиш, чиқиндисиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш |
2.34 | Пиридиннинг сувдаги эритмаси | суюқлик | пиридин | корхона ҳудудида тўпланиши | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.35 | Реактив ацетофенон ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган ацетофенон аралашмали алюминий хлорид чиқиндиси | лойқа аралашган суюқлик | ацетофенон | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.36 | Ифлосланган углерод тетрахлорид чиқиндиси | суюқлик | углерод тетрахлорид | корхонада тўпланиши | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.37 | Фосфорорганик комплекслар ишлаб чиқаришда органик фосфор бирикмаларининг чиқиндиси | эмульсия | фосфоорганик бирикмалар | корхонада тўпланиши | саноат чиқиндиларини иссиқлик билан зарарсизлантириш ва махсус полигонда кўмиш |
2.38 | Реактивлар ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган кадмий, никел, қўрғошин, ванадий, хром, қалай, йод ва мис тузларининг чиқиндилари | қаттиқ | кадмий, қўрғошин ва хром тузлари | корхона ҳудудида омборларга жойлаштириш | чиқиндиларни полигонга кўмиш |
2.39 | маиший кимё товарлари ишлаб чиқариш чиқиндилари | суюқлик | керосин, спиртлар, солвент | куйдириш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.40 | этилбензамин ишлаб чиқариш чиқиндиси | бўтқа | дибензиламин | корхона ҳудудида сақлаш ва ёқиб юбориш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.41 | «Лейконат» маркали елим ишлаб чиқариш чиқиндиси | суюқлик | хлорбензол, триизоцианат, трифенилметан | махсус полигонда йиғиш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.42 | Магний, титан, ванадий чанглари — нодир металлар ишлаб чиқариш чиқиндиси | қаттиқ | ванадий | корхона ҳудудида тўпланиши | чиқиндиларни полигонга кўмиш |
2.43 | Қўрғошин-рух ишлаб чиқариш жараёнидан ҳосил бўлган маргимуш-сурмали чанг | қаттиқ | сурма, маргимуш | махсус полигонда сақлаш | хомашё сифатида фойдаланиш, саноат чиқиндилар полигонида қисман кўмиб ташлаш |
2.44 | Кокс газини олтингугуртдан тозалаш учун ишлатиладиган вакуум-карбонатли цехнинг ишлатилган эритмаси | суюқлик | сульфидлар, роданидлар | чиқинди тўплагичда | чиқиндиларни полигонда зарарсизлантириш |
2.45 | Кокс газини мишьяк-сода ёрдамида тозалаш цехининг ишлатилган эритмаси | суюқлик | маргимуш, сульфид, роданид | биокимёвий тозалаш ва коксни ўчириш мақсадида фойдаланиш | биокимёвий тозалаш ва коксни ўчириш учун қўллаш |
2.46 | Прокатлаш ва метизлаш цехларининг ишлатиб бўлинган қоришмалари | суюқлик | хлорид кислота, мис ва хром бирикмалари | нейтраллаш ва чиқиндига чиқариш | темир хлориди, мис, хром ва бошқа элементларнинг бирикмаларини олиш |
2.47 | Фенол смолаларини ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган фенол ва формалдегиднинг сувли эритмалари | суюқлик | фенол, формалдегид | зарарсизлантириш, қисман қўллаш | чиқиндисиз ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
2.48 | Кокс-кимёвий ишлаб чиқариш оқова сувларини механик тозалаш жараёнида ҳосил бўладиган | суюқлик | смолалар, мойлар | зарарсизлаштириш, қисман фойдаланиш | тошкўмир смоласи билан бирга қайта ишлаш |
2.49 | Коксокимёвий ишлаб чиқариш бензолни ректификациялаш цехининг сульфат бўлимидаги нордон смола | қаттиқ | смола | кокс олиш учун кўмир аралашмасига қўшиладиган модда | кокс олиш учун кўмир аралашмасига қўшиладиган модда |
2.50 | Лак-бўёқ ишлаб чиқариш чиқиндилари: смолалар ҳамда толуол, фенол ва сув билан аралашмалар | суюқлик | фенол, толуол | куйдириш | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
2.51 | Сланесларни қайта ишлаш чиқиндилари | смоласимон | фенол | смолани ажратиш ва шламга қўшиб қайта ишлашга қайтариш | иссиқлик электр марказида ёқиш |
2.52 | Қўрғошин-рух ишлаб чиқаришининг сурма-маргимушли шлаки | қаттиқ | сурма, маргимуш | махсус майдончада сақлаш | чиқиндиларни полигонга кўмиш |
Хавфлилик даражаси учинчи синфи | |||||
3.1 | Прокатлаш цехларининг метални тозалаш бўлимларидан чиқадиган ювиш сувлари | суюқлик | хлорид кислота | нейтраллаш, шламни чиқиндихонага йўналтириш | хлорли темир, мис, хром ва бошқа металларни ажратиб чиқариш |
3.2 | Ишлатилган катализатор | қаттиқ | ванадий | чиқиндихонага йўналтирилади | таркибида ванадий бўлган хомашё сифатида фойдаланиш |
3.3 | Хлорид кислота | суюқлик | водород хлорид | бошқа корхоналарга топширилади | кимёвий хомашё сифатида ишлатилади |
3.4 | Қўрғошин-рух кеки, никел ишлаб чиқариш жараёнидаги чиқинди | қаттиқ | хром оксиди | чиқиндихонага йўналтирилади | рангли металларни ишлаб чиқаришда тўлиқ қайта ишлаш |
3.5 | Ишлатилган катализатор (ҳар қандай ишлаб чиқариш туридаги) | қаттиқ | хром оксиди | чиқиндихонага йўналтирилади | қурилиш материаллари ва металлургия саноатида тўлиқ чиқиндисиз ишлаб чиқариш |
3.6 | Яримўтказгичлар ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган материаллар | суюқлик | симоб | натрий сульфид билан зарарсизлантириш ва чиқиндихонага кўмиш | чиқиндиларни полигонга кўмиш |
3.7 | Оқава сувларни механик тозалашдан ҳосил бўлган нефт шламлари | суюқ қовушқоқ модда | нефт маҳсулотлари | шлам тўплагичларда сақлаш | полигонларда иссиқлик ёрдамида зарарсизлантириш |
3.8 | Фосфор ишлаб чиқаришда газ тозалаш чиқиндиси | суспензия | фосфор | шлам тўплагичларда омборга жойлаштириш | фосфор ва калийдан фосфор-калийли ўғит кўринишида фойдаланган ҳолда қайта ишлаш |
3.9 | Қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқаришдаги трихлоретилен чиқиндилари | суюқлик | трихлоретилен | саноат майдончасида контейнерларда сақлаш | саноат чиқиндилари полигонида термик зарарсизлантириш |
3.10 | Акрил кислотаси нитрилини ишлаб чиқариш чиқиндиси | бўтқасимон масса | никел, мис ва кобальт тузлари | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндиларни полигонга кўмиш |
3.11 | Оғир муҳитли концентрат ишлаб чиқариш чиқиндилари | қаттиқ | бўёвчи моддалар | саноат майдонида тўпланиш | саноат майдонида тўпланиш |
3.12 | Кўмир ва бўёқлар билан аралаштирилган осмолалар | қаттиқ | бўёвчи моддалар | саноат майдонида тўпланиши | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
3.13 | Сульфокислоталар ишлаб чиқариш чиқиндилари | яримсуюқ | сульфокислоталар | саноат майдонида тўпланиши | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
3.14 | Лок-бўёқ ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган лок, лак ва эмал плёнкаларининг қолдиқлари | қаттиқ фазали суюқлар | локлар, эмаллар, эритувчилар | саноат майдонида тўпланиши | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
3.15 | Бўёқлар ишлаб чиқариш чиқиндилари | суюқлик | бўёқ моддалар, эритувчилар | корхонада тўпланиши | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
3.16 | Гипофосфит ишлаб чиқариш чиқиндилари | суюқлик | фосфитлар | корхонада тўпланиши | чиқиндиларни полигонга кўмиш |
3.17 | Турли хил органик бўёвчи моддаларнинг қолдиқлари | суюқлик | бўёқ моддалар, эритувчилар | саноат майдонида тўпланиши | чиқиндилар полигонида иссиқлик билан зарарсизлантириш |
3.18 | Бензол бўлимининг куб қолдиғи | суюқлик | бензол | смолалар, қатронлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиш | иккиламчи хомашё сифатида фойдаланиш |
3.19 | Мис таркибли қуйма — титан ишлаб чиқариш чиқиндиси | қаттиқ | мис | нейтраллаштирилади ва шламомборида сақланади | мис таркибли хомашё сифатида фойдаланмоқ |
3.20 | Вольфрам хомашёсини куйдиришдан ҳосил бўлган чанг | қаттиқ | маргимуш | ер ости омборларида сақланади | чиқиндиларни полигонга кўмиш |
3.21 | Осмол, диметилформамид қайта тиклаш чиқиндиси | ёпишқоқ масса | диметилформамид | бетон резервуарларда йиғилади | чиқиндихона полигонида зарарсизлантириш |
3.22 | Сурма ва фтор тузлари аралашмаси — хладонлар ишлаб чиқариш жараёнининг чиқиндиси | пулпа | сурма, фтор | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндиларни полигонга кўмиш |
3.23 | Этиленгликол ва поликапромид аралашмаси синтетик толалар ишлаб чиқариш жараёнининг чиқиндиси ҳисобланади | қаттиқ фазали модда сақлаган суюқлик | этиленгликол | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндиларни полигонда зарарсизлантириш |
3.24 | Полиуретан толаларини ишлаб чиқариш чиқиндилари | қаттиқ фазали модда сақлаган суюқлик | триэтиленгликол | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндиларни зарарсизлантириш ва полигонга кўмиш |
3.25 | Поливинилтриметилсилан ишлаб чиқариш чиқиндиси | суюқлик | поливинилтриметилсилан, хлорбензол | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндиларни полигонда зарарсизлантириш |
3.26 | Поливинилтриметилсилан ишлаб чиқариш чиқиндиси | суюқлик | поливинилтриметилсилан, циклогексан | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндиларни полигонда зарарсизлантириш |
3.27 | Лакланган плёнка ишлаб чиқариш чиқиндиси | суюқлик | учхлорсирка кислота | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндиларни полигонда зарарсизлантириш |
3.28 | Дифенилоксиднинг дифенил билан аралашмаси — лакланган плёнка ишлаб чиқариш жараёнининг чиқиндиси | қаттиқ | дифенилоксид, дифенил | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндиларни полигонда зарарсизлантириш |
3.29 | Мастика ишлаб чиқариш чиқиндилари | бўтқасимон | асбест, мойлар, битум | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндиларни полигонда зарарсизлантириш |
3.30 | Кимёвий реагентлар ишлаб чиқариш чиқиндилари | қаттиқ фазали модда сақлаган суюқлик | ацетофен | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндиларни полигонда зарарсизлантириш |
3.31 | Кимёвий реагентлар ишлаб чиқариш чиқиндилари | суюқлик | диоксан, гексан | саноат майдончасида сақлаш | чиқиндиларни полигонда зарарсизлантириш |
3.32 | Фторид тузлари ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган фтор газларини нейтраллаш чиқиндиси | бўтқасимон | фтор тузлари | махсус тўплагичларда сақлаш | чиқиндиларни полигонга кўмиш |
3.33 | Нейтраллаштиришдан кейинги рангли металлар гидрооксидлари шлами | шлам | мис, рух, хром, никел | саноат майдончасида сақлаш | саноат чиқиндилари полигонида кўмиб ташлаш |
3.34 | Соляр мойини қайта тиклаш шлами | суюқ | соляр мойи | шихтани мойлаш учун ишлатилади | тўлиқ фойдаланиш |
3.35 | Фосфатли шлаклар пўлат эритиш ишлаб чиқаришидан | қаттиқ | фосфор, ванадий | минерал ўғитлар ишлаб чиқариш учун | тўлиқ фойдаланиш |
3.36 | Ферроқотишма ишлаб чиқариш шлаклари | қаттиқ | хром, марганец | қўшимчалар сифатида фойдаланилади металлургия ва қурилиш материаллари саноатида | тўлиқ фойдаланиш |
3.37 | Эмульсиялар ва мойлаш-совитиш суюқликларини регенерация қилиш чиқиндиси | шлам | эфир билан экстракцияланувчи моддалар | ёқилади ва кўмилади | термик зарарсизлантириш полигонда |
Хавфлилик даражаси тўртинчи синфи | |||||
4.1 | Фторли тузлар ишлаб чиқариш чиқиндиси бўлган кремнегель | пастасимон | фторли тузлар | омборга жойланади, қисман фойдаланилади | тўлиқ фойдаланиш |
4.2 | Титан икки оксиди ишлаб чиқариш чиқиндиси бўлган темир купороси | пастасимон | темир сульфати | хомашё сифатида фойдаланилади | тўлиқ фойдаланиш |
4.3 | Ишлатилган катализаторлар | қаттиқ | ванадий оксиди | саноат майдончасида омборга жойланади | регенерация, қайта фойдаланиш |
4.4 | Кек темир-маргимушли | қаттиқ | кобальт, рух, никел бирикмалари | чиқинди омборида сақланади | саноат чиқиндилари полигонида кўмиш |
4.5 | Ишлатилган катализаторлар | қаттиқ | кобальт, рух, никел бирикмалари | саноат майдончасида сақланади | металлар олиш учун фойдаланиш металлар |
4.6 | Яримўтказгичлар ишлаб чиқаришдан чиққан артиш материаллари | қаттиқ | симоб, қўрғошин | кўмилади | саноат чиқиндилари полигонида зарарсизлантириш |
4.7 | Тозалаш иншоотлари чўкиндилари гальваник ишлаб чиқаришлар | пастасимон | рангли оғир металлар оксидлари | кўмиш | утилизация қилиш, саноат чиқиндилари полигонларида кўмиш |
4.8 | Кокс-кул қолдиғи сланецларни қайта ишлаш | қаттиқ | фенол | омборга жойлаш | Клинкер олишда фойдаланиш |
4.9 | Яримўтказгичлар ишлаб чиқариш чиқиндилари | қаттиқ | симоб, қўрғошин | қисман утилизация қилинади кўмиш | максимал фойдаланиш, кўмиб ташлаш саноат чиқиндилари полигонида |
4.10 | Яримўтказгичлар ишлаб чиқаришда оқова сувларни зарарсизлантириш чиқиндилари | пастасимон | хром, ванадий | кўмиб ташланади | полигонда кўмиб ташлаш саноат чиқиндилари |
4.11 | Натрий сульфид ишлаб чиқариш чиқиндиси | ярим суюқ | натрий сульфид | саноат майдончасида тўпланади | полигонда кўмиб ташлаш саноат чиқиндилари |
4.12 | Прокат ишлаб чиқариш куйиндиси | қаттиқ | темир оксиди | шихтага қўшимча сифатида | шихтага қўшимча сифатида |
4.13 | Шаклдор қуюв цехлари чиқиндилари | қаттиқ | металл | ағдармага | полигонда кўмиб ташлаш саноат чиқиндилари |
4.14 | Прокат цехларининг ишлатилган эмульсиялари | суюқ | металл | регенерация | регенерация ва чиқиндисиз технология |
4.15 | Асбест силлиқлаш чанги | чанг | асбест | ағдармага | қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда фойдаланиш |
4.16 | Титан ишлаб чиқаришдаги хлоридли суюқланма | пастасимон | хром, марганец | саноат майдончасида сақланади | минерализатор сифатида утилизация қилиш, саноат чиқиндилари полигонида кўмиб ташлаш |
4.17 | Титан ишлаб чиқаришдаги ишлатилган суюқланма | қаттиқ | ванадий оксиди | траншеяларда кўмиб ташланади | нефт ва газ қудуқларини бурғилашда минерализатор сифатида фойдаланиш |
4.18 | Асбест аралашмали жинс чанги | чанг | асбест чанги | қисман фойдаланилади, қолгани ағдармага | минерал хомашё сифатида фойдаланиш |
4.19 | Капролактам ишлаб чиқаришдаги ишқорли оқовалар | смоласимон | натрий адинатлари | қурилиш ташкилотига юборилади | қурилиш саноатида утилизация қилиш |
4.20 | Кобальт ишлаб чиқаришда аммиакли-карбонатли танлаб эритишдан қолган ағдарма қолдиқлар | суюқ | мишьяк, никел, кобальт | қолдиқ сақлагичда сақланади | саноат чиқиндилари полигонида кўмиб ташлаш |
4.21 | Изопрен ишлаб чиқаришнинг катализаторли шлами | пастасимон | хром оксиди | шламтўплагичларга юборилади шламтўплагичлар | металлургия саноатида фойдаланиш |
4.22 | Фосфорли сувларни оҳак билан тозалашдан олинадиган шлам | суспензия | фосфор | шламтўплагичларда сақлаш | саноат чиқиндилари полигонида кўмиб ташлаш |
4.23 | Термик фосфор кислотасини тозалашдан олинадиган шлам | пастасимон | фосфор | тўплагичга юборилади | саноат чиқиндилари полигонида кўмиб ташлаш |
4.24 | Нейтраллаш станциялари шлами | пастасимон | фосфор, фтор | саноат майдончасида сақланади | халқ хўжалигида фойдаланиш |
4.25 | Мишьякли шлам | пастасимон | мишьяк, фосфор | махсус тўплагичларда сақланади | саноат чиқиндилари полигонида кўмиб ташлаш |
4.26 | Бойитиш фабрикаларининг шламлари ва қолдиқлари | суспензия | кобальт, рух, мис | қолдиқ омборига юборилади | махсус жиҳозланган қолдиқ омборида кўмиб ташлаш |
4.27 | Қора металлургия корхоналарининг чанг-газ тозалаш иншоотларидан чиқадиган темир сақловчи шламлар ва чанглар | шлам | темир | агломерат шихтасига | агломерат шихтасига ва қурилиш материалларига қўшимча сифатида фойдаланиш |
4.28 | Металлургия қайта ишловидан олинадиган шлаклар | қаттиқ | металл | қурилиш материалларига қайта ишлаш | қурилиш материалларига қайта ишлаш |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг нормативлари, 29.07.2002 йилдаги 0128-02-сон
Кучга кириш санаси
29.07.2002
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИ, ГИГИЕНА НОРМАТИВЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси шароитида заҳарли саноат чиқиндиларининг гигиеник таснифлагичи
1. Умумий қоидалар
1.1 Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг ҳудудий-саноат мажмуаларида ва йирик шаҳарларида саноат чиқиндиларини инвентаризация қилиш, таснифлаш, сақлаш ва зарарсизлантириш муаммоси алоҳида гигиеник аҳамият касб этмоқда, чунки уларнинг кўплари заҳарли бўлиб, аҳоли саломатлиги учун хавф туғдиради.
1.2 Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг «Саноат чиқиндиларини инвентаризация қилиш, таснифлаш, сақлаш ва зарарсизлантиришга оид санитария қоидалари ва меъёрлари»ни (СанҚваМ) тўлдиради. Унинг талабларига риоя этиш заҳарли саноат чиқиндиларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритишни яхшилашга, уларни утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки атроф-муҳитга жойлаштириш усулларини аниқлашга ёрдам беради. Келажакда ундан заҳарли чиқиндилар билан атроф-муҳитни ифлослантиришдан келиб чиқадиган зарарни ҳамда уларни етказиб берувчилар томонидан тўланадиган тўловни ҳисоблаш учун фойдаланиш мумкин.
1.3 Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, шунингдек, республиканинг бошқа вазирлик ва идоралари учун мўлжалланган.
2. Заҳарли саноат чиқиндилари устидан санитария назоратининг асосий йўналишлари
2.1 Амалий мақсадлар учун саноат чиқиндиларини қуйидаги тоифаларга ажратиш мақсадга мувофиқдир:
шаҳар чиқиндихоналарида қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ) билан бирга сақлашга рухсат этилган саноат чиқиндилари;
утилизация қилиниши лозим бўлган саноат чиқиндилари;
махсус жиҳозланган полигонларда сақланадиган заҳарли саноат чиқиндилари.
2.2 Саноат чиқиндиларини йиғиш, тўплаш, ҳисобга олиш ва инвентаризация қилиш тартиби уларнинг хавфлилик синфлари инобатга олинган ҳолда белгиланади:
I синф — фавқулодда хавфли;
II синф — ўта хавфли;
III синф — ўртача хавфли;
IV синф — кам хавфли.
2.3. Саноат чиқиндиларининг хавфлилик синфини аниқлашда улар таркибига кирувчи барча кимёвий зарарли моддаларни тўлиқ ҳисобга олиш зарур, бу эса уларнинг таркибини лаборатория тадқиқотларини ўтказиш орқали таъминланади. Фойдаланилаётган меъёрий ва лойиҳа ҳужжатларида кимёвий модданинг хавфлилик синфига оид кўрсатмалар бўлмаган тақдирда, у хавфлилик индекси бўйича аниқланади.
Хавфлилик индексини аниқлаш тупроқдаги зарарли модданинг РЕМК, зарарли модданинг ЛД50 бўйича, шунингдек, «Саноат чиқиндиларини инвентаризация қилиш, таснифлаш, сақлаш ва зарарсизлантиришнинг санитария қоидалари»да келтирилган иш ҳудуди ҳавосидаги зарарли модданинг хавфлилик массаси бўйича ҳисоб-китоблар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
2.4. Заҳарли саноат чиқиндиларининг кимёвий таркибини ўрганиш натижалари ва уларнинг заҳарли эканлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаганда, уларни сақлаш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш тартиби ҳамда усулларини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси шароитидаги заҳарли саноат чиқиндиларининг гигиеник таснифлагичидан фойдаланиш мумкин (1-илова).
2.5. Гигиеник таснифлагичга 134 турдаги заҳарли саноат чиқиндилари киритилган, жумладан, 1-синфга — 16 та; 2-синфга — 52 та; 3-синфга — 37 та; 4-синфга 28 та тур.
2.6 Заҳарли саноат чиқиндиларини зарарсизлантириш ва кўмиш уларнинг хавфлилик синфини ҳисобга олган ҳолда ёқиш, нейтраллаштириш ёки кўмиш йўли билан махсус муҳандислик иншоотларида — полигонларда амалга оширилади. Бунда уларнинг агрегат ҳолати, сувда эрувчанлиги, таркибидаги моддалар ва бирикмаларнинг хавфлилик синфи ҳисобга олинади.
2.7 Таркибида 4-хавфлилик синфига мансуб моддалар бўлган қаттиқ чиқиндилар полигоннинг алоҳида картасида тўлиқлигича маиший чиқиндилар каби сақланади. Таркибида 2 ва 3-хавфлилик синфларига мансуб зарарли моддалар бўлган қаттиқ ва чангсимон чиқиндиларни кўмишда ушбу котлованларнинг туби ва ён деворларини изоляция қилиш мажбурийдир. 1-хавфлилик синфига мансуб зарарли моддаларни кўмишда бу моддаларнинг чиқиндилардан атроф-муҳитга тарқалишининг олдини олишга қаратилган қўшимча чоралар қўлланилиши керак.
2.8 Таркибида 4-хавфлилик синфига мансуб зарарли моддалар бўлган суюқ саноат чиқиндилари полигоннинг алоҳида ажратилган карталарига бир текисда қуйилади. Таркибида 1, 2 ва 3-хавфлилик синфларига мансуб зарарли моддалар бўлган суюқ чиқиндилар полигонларга олиб чиқишдан олдин корхоналарнинг ўзида пастасимон ҳолатга келгунча сувсизлантирилиши, 1-хавфлилик синфига мансуб зарарли чиқиндилар эса сувсизлантирилгандан сўнг герметик ёпиладиган пўлат контейнерларга жойлаштирилиши лозим.
2.9 Ёнувчи чиқиндилар, шунингдек, лаклар, эритувчилар ва эмаллар шимилган утилизация чиқиндилари полигондаги махсус печда ёқилиши керак.
2.10 Турли хавфлилик синфлари ва турларидаги заҳарли саноат чиқиндиларини аниқ қўллаш ва тавсия этилган утилизация қилиш, зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш бўйича чора-тадбирлар «Саноатдаги заҳарли чиқиндиларнинг гигиеник таснифлагичи» да (1-илова) келтирилган.
1-илова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ШАРОИТИДА САНОАТДАГИ ЗАҲАРЛИ ЧИҚИНДИЛАРНИНГ ГИГИЕНИК ТАСНИФЛАГИЧИ