ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАРҲАМАТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Марҳамат туманида 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларга юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси, жисмоний шахслар бўйича базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси, ер усти ва ер ости сув солиғи ставкаси, ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ ставкаси, қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ставкаси, мол-мулкнинг минимал қиймати ҳамда мол-мулк солиқ ставкалари ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 — 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сон Фармони, Солиқ кодексининг 445 — 452-моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг «Андижон вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасига асосан Марҳамат тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш мақсадида халқ депутатлари Марҳамат тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сон Фармони шунингдек, «Андижон вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасига мувофиқ туман солиқ инспекциясининг 2026 йил учун солиқ ставкаларига камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларини қўллаган ҳолда «Туманда 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси, жисмоний шахслар бўйича базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси, ер усти ва ер ости сув солиғи ставкаси, ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ ставкаси, қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ставкаси, мол-мулкнинг минимал қиймати ҳамда мол-мулк солиқ ставкалари» бўйича таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Марҳамат туманида 2026 йил учун:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси маҳаллалар кесимида 1-иловага;
жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлақ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси маҳаллалар кесимида 2-иловага;
ер усти ва ер ости сув солиғи ставкаси 3-иловага;
ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ ставкаси 4-иловага;
қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ставкаси 5-иловага;
мол-мулкнинг минимал қиймати 6-иловага;
мол-мулк солиқ ставкаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 27 январдаги VII-4-20-1-24-К/25-сонли қарори ҳамда 2024 йил 27 декабрдаги VII-3-014-1-24-К/24-сонли қарорининг 4-5-иловалари 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Марҳамат тумани солиқ инспекцияси (Х. Исаэв) тасдиқланган солиқ ставкаларини барча солиқ тўловчиларга солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали етказилишини таъминласин.
5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Э. Жўраева) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида ёритсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Марҳамат туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Б. Абдуллажонов) ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М. Отахонов зиммаларига юклатилсин.
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси Б. АБДУЛЛАЖОНОВ
Андижон вилояти, Марҳамат тумани,
2025 йил 29 декабрь,
VII-16-92-1-24-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.