ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг 2026 йил 3 мартдаги «2026 йилда Боғот тумани бўйича «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида»ги VII-29-35-12-170-К/26-сонли қарорига қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгашининг 2026 йил 3 мартда «2026 йилда Боғот тумани бўйича «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида» VII-29-35-12-170-K/26-сонли қарори қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази томонидан 2026 йил март ойи бўйича ўтказилган мониторинг таҳлилий маълумотида ушбу қарор юзасидан қонун бузилиш ҳолатлари ва камчиликларни бартараф этиш борасида кўрсатма берилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади.
1. Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг 2026 йил 3 мартдаги «2026 йилда Боғот тумани бўйича «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида»ги VII-29-35-12-170-K/26-сонли қарорига қўшимча киритилиб, 5-банд билан тўлдирилсин:
«5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради».
2. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш, туман ҳокимининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (М. Бекчанов) ҳамда назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси (Б. Сапаров) зиммасига юклансин.
3. Ушбу қарор «Боғот садоси» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Кенгаш раиси К. РЎЗМАТОВ
Хоразм вилояти, Боғот тумани,
2026 йил 11 июнь,
VII-36-88-12-170-K/26-сон