ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Пахтаобод туманида 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси, жисмоний шахслар базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси, ер усти ва ер ости сув солиғи ставкаси, норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429, 437, 445, 452-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-Фармони мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги 03/41-4-28285-сонли хати ҳамда Пахтаобод тумани солиқ инспекциясининг 2025 йил 16 декабрдаги 27-05144-сонли хати орқали «Пахтаобод туманида 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси, жисмоний шахслар базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси, ер усти ва ер ости сув солиғи ставкаси, норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида»ги лойиҳаси бўйича киритган таклифини муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429, 437, 445, 452-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-Фармони ҳамда Пахтаобод тумани солиқ инспекциясининг 2025 йил 16 декабрдаги 27-05144-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Пахтаобод туманида 2026 йил учун:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси маҳаллалар кесимида 1-иловага;
жисмоний шахслар бўйича (деҳқон ҳўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси маҳаллалар кесимида 2-иловага;
ер усти ва ер ости сув солиғи ставкаси 3-иловага;
норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-2-015-1-25-К/24-сонли қарорининг 4 ва 5-иловалари ҳамда 2025 йил 23 апрелдаги VII-4-40-1-25-К/25-сонли қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Пахтаобод тумани солиқ инспекцияси (Б. Собиров) тасдиқланган солиқ ставкаларини барча солиқ тўловчиларга солиқ тўловчиларнинг шаҳсий кабинети орқали етказилишини таъминласин.
5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж. Саримсақов) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида ёритсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирсин.
6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Усмонов) ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Акрамов) зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси Д. САТТАРОВ
Андижон вилояти, Пахтаобод тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-14-120-1-25-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.