Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан ҳимоя қилиниши такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-249-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари Конституциявий суд томонидан ҳимоя қилинишининг такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»)
(«Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари Конституциявий суд томонидан ҳимоя қилинишининг такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 28 июлда биринчи ўқишда қабул қилинган «Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари Конституциявий суд томонидан ҳимоя қилинишининг такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-249-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан ҳимоя қилиниши такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 август,
2440-V-сон