Т/р | Хавфлилик синфи | Чиқиндиларнинг морфологик таркиби тавсифи |
1. | А синф — хавфсиз | хавфсиз чиқиндилар — беморларнинг биологик суюқликлари, юқумли касалликлар билан алоқада бўлмаган; заҳарли бўлмаган чиқиндилар — юқумли (шу жумладан тери-таносил), сил касалликлари бўлимларидан ташқари, даволаш-профилактика муассасаларининг барча бўлимларининг озиқ-овқат чиқиндилари; таркибида заҳарли элементлар бўлмаган мебель, жиҳозлар ва носоз диагностика ускуналари; юқумли бўлмаган қоғоз, супуринди, қурилиш чиқиндилари ва ҳоказо |
2. | Б синф — хавфли (хатарли) | хавфли (хатарли) чиқиндилар — потенциал юқумли чиқиндилар: биологик суюқликлар (шу жумладан қон, беморларнинг ажралмалари) билан ифлосланган материаллар ва асбоблар, патологик-анатомик чиқиндилар; органик жарроҳлик чиқиндилари (аъзолар, тўқималар ва бошқалар); юқумли бўлимлардан чиққан чиқиндилар (шу жумладан озиқ-овқат); 3-4-гуруҳ патогенлик даражасидаги микроорганизмлар билан ишлайдиган микробиологик лабораторияларнинг чиқиндилари; виварийларнинг биологик чиқиндилари |
3. | В синф — ўта хавфли | ўта хавфли юқумли касалликлар билан оғриган беморлар билан алоқада бўлган барча материаллар; 1-2 гуруҳ патогенлик микроорганизмлар билан ишлайдиган микробиологик лабораториялардан чиқадиган чиқиндилар; сил касаллиги бўлимларидан чиқадиган чиқиндилар; анаэроб инфекция билан оғриган беморлардан чиқадиган чиқиндилар |
4. | Г синфи — таркиби жиҳатидан саноат чиқиндиларига яқин бўлган чиқиндилар | яроқлилик муддати ўтган дори воситалари; дори ва диагностика препаратларининг чиқиндилари; ишлатиб бўлмайдиган, яроқлилик муддати ўтган дезинфекция воситалари; ситостатиклар ва бошқа кимёвий препаратлар; таркибида симоб мавжуд бўлган буюмлар, асбоблар ва ускуналар |
5. | Д синфи — радиоактив чиқиндилар | радиациявий хавфсизлик меъёрларида белгиланган рухсат этилган даражадан юқори миқдорда радионуклеидлар мавжуд бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги радиоактив компонентларни ўз ичига олган барча турдаги чиқиндилар |

Портлаш хавфи мавжуд чиқиндилар | Агрессив кислотали чиқиндилар |
Заҳарли чиқиндилар | Агрессив ишқорий чиқиндилар (асослар) |
Ёнувчан чиқиндилар | Галогенли эритувчилар (таркибида хлор, бром, йод ёки фтор мавжуд) |
Оксидловчи чиқиндилар | Галогенсиз эритувчилар |