30.08.2014 йилдаги 0315-14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари, 30.08.2014 йилдаги 0315-14-сон
Кучга кириш санаси
30.08.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон шароитида сув омборларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ноқулай табиий ва антропоген омиллар мажмуасининг таъсири, сув тақчиллиги ва чўлланиш жараёнларининг ривожланиши туфайли Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сувдан фойдаланиш шароитлари ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи экологик-гигиеник вазият кескинлашди. Дарёлар сув ресурсларининг камайиши муносабати билан келажакда аҳолини хўжалик-ичимлик суви билан таъминлашнинг гигиеник нуқтаи назардан ягона мақбул сув манбалари сифатида, одатда, турли мақсадларга мўлжалланган гидротехник иншоотлар таркибига кирувчи мамлакатнинг ўзанли ва тўлдирма сув омборлари қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Ҳозирги вақтда гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда хавфсиз ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳисобланади. Унинг ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Сув омборларидан Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган бир ёки бир неча мақсадларда фойдаланиш мумкин. Сув омборларининг сув ресурсларидан ичимлик ва хўжалик-маиший сув таъминоти, шу жумладан рекреацион мақсадларда фойдаланиш бошқа мақсадлардан устун ҳисобланади. Бунда, сув омборларидаги сувнинг тегишли сифатини таъминлаш ва улардан фойдаланиш аҳоли саломатлиги учун хавфсиз бўлиши шарти билан, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика сув омборларини санитария назоратидан ўтказишда аҳолини марказлашган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 0244-07-сонли «Сув таъминоти манбалари ва хўжалик-ичимлик сув қувурларининг санитария муҳофазаси зоналарини лойиҳалаш ва улардан фойдаланишнинг санитария меъёрлари ва қоидалари» СанҚваМга риоя қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Сув омборларида огоҳлантирувчи санитария назорати лойиҳалаш ва қуришнинг барча босқичларида сув омбори тубини сув босишга тайёрлаш бўйича гигиеник ва санитария-техник тадбирлар мажмуасининг бажарилишини назорат қилишни ўз ичига олиши кераклигини ҳисобга олиш лозим. Бу тадбирларга аҳоли пунктларини кўчириш, маиший ва саноат чиқиндиларини тўплаш ҳамда утилизация қилиш жойларини йўқ қилиш, қабристонлар ва ҳайвон кўмиш жойларини кўчириш ёки мустаҳкамлаш, ўсимликларни тозалаш, муҳандислик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва бошқа кўплаб чора-тадбирлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Сув омборларини лойиҳалаш ва қуришда мазкур тадбирларни амалга оширишга қўйиладиган санитария талаблари «Ўзбекистон шароитида сув омборларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари» деб номланган алоҳида санитария-меъёрий ҳужжатда баён этилган. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида», «​​​​​​​Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида», «​​​​​​​Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида» ва «​​​​​​​Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари талабларига мувофиқ тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Ушбу Санитария қоидалари гидротехника иншоотларида сувнинг тегишли сифатини таъминлаш ва уларга туташ ҳудудларда аҳоли учун муносиб санитария шароитларини яратиш мақсадида, бу иншоотларга қўйиладиган асосий санитария талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. СУВ ОМБОРЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ҚУРИШДА ОГОҲЛАНТИРУВЧИ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Сув омбори ўзанини ва сув босиш ҳудудини тайёрлаш ишлари таркиби ва ҳажми қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади: сув омборининг иш режими бўйича сув хўжалиги ҳисоб-китоблари, қуйи оқимда санитария оқимларини (чиқаришларни) таъминлаш, шунингдек сув омборидаги сув сифати прогнози. Бунда сув босадиган ҳудуднинг турли элементлари, қолдиқ ўсимликлар, тупроқ-грунтлар ва бошқаларнинг таъсири инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Сув босадиган ҳудудни санитария жиҳатидан тайёрлаш хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбаи сифатида сув омборлари сувининг тегишли сифатини шакллантиришни таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Қирғоқбўйи ҳудудларини санитария жиҳатидан тайёрлаш эса аҳоли томонидан маданий-соғломлаштириш мақсадларида фойдаланиш учун бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Барча аҳоли пунктлари, шунингдек алоҳида бинолар ва иншоотларни сув омборларининг сув босиш ҳудудидан тўлиқ кўчириш мажбурий санитария-техник тадбир ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини кўчириш йилнинг энг қулай фаслида ўтказилиши лозим. Бунга янги аҳоли пунктлари жойлашадиган ҳудудларни танлаш, аҳоли манзилгоҳларини режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, аҳолини сув билан таъминлаш манбаларини аниқлаш бўйича тайёргарлик ишлари олдин бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Доимий ва вақтинчалик сув босиш (сув тошқинлари ва пастки бефлардаги қишки бошқариладиган сатҳлар даврида), сув босиши ва қирғоқларнинг ўпирилиши зоналарида жойлашган барча аҳоли пунктлари, корхоналар, бинолар ва иншоотлар ШНҚ 2.07.01 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини қуришни ривожлантиришни режалаштириш» ва ҚМҚ 2.06.15 «Ҳудудларни сув босиши ва сув босишидан муҳандислик ҳимояси» талабларига мувофиқ кўчирилиши ёки муҳандислик ҳимояси билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Сув босиш зонаси маиший жиҳатдан ҳам, аҳоли саломатлиги учун ҳам ноқулай ҳудуд ҳисобланади. Шу сабабли, сув босмайдиган бўлса-да, бўлажак сув олиш иншоотларининг санитария муҳофазаси зонаси (СМЗ) нинг 2-минтақаси чегараларига кирадиган ва сув сатҳидан 150 м ва ундан яқинроқ масофада жойлашган барча аҳоли пунктлари ва корхоналар ҳам кўчирилиши шарт. Бунда барча бинолар бузилади ва олиб чиқилади, қолдиқлари эса ёқиб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлажак сув олиш иншоотларининг СМЗ 2-минтақаси чегараларига кирмайдиган, ҳатто сув сатҳидан 150 метрдан узоқроқда жойлашган барча объектларда қатъий чекловлар жорий этилади: сув омбори томонидан тупроқ деворлар билан ўраш, қарама-қарши томондан тоғ ариқлари билан ўраш, чиқиндиларни доимий равишда олиб чиқиб кетиш учун бетон қабул қилгичлар билан таъминлаш ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Бўлажак сув омбори ўзанида барча маиший ва саноат чиқиндилари (ахлат, гўнг, ифлосликлар, ташландиқлар ва бошқалар) йўқ қилиниши шарт. Бунда, келажакдаги сув олиш иншоотларига энг яқин жойлашган участкалардан тўпланган, эпидемиологик жиҳатдан хавфли чиқиндилар лойиҳаланаётган сув олиш иншоотларининг 2-чи ҳимоя минтақасидан ташқарига чиқарилиши лозим. Тупроқнинг 90 — 60 см қалинликдаги қатлами олиб ташланади (зарур чуқурлик лаборатория тадқиқотлари натижаларига кўра белгиланади) ва дезинфекция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6.1. Сув омбори ўзанини тайёрлаш ишлари у сув билан тўлдирилишидан камида 1 йил олдин амалга оширилиши керак. Санитария-эпидемиология назорати органлари билан келишилган ҳолда, юқорида санаб ўтилган тўпламларни органик моддаларнинг тўлиқ минераллашувини таъминлаш учун жойида юпқа қатламда тарқатиб, кейинчалик ҳайдаб юбориш мумкин. Бироқ бу ишлар сув босишдан олдинги баҳор-ёз мавсумидан кечиктирмай бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Сув босиш, сув кўтарилиши ва қирғоқ ўпирилиши зонасига тушадиган барча дафн этиш жойлари ёпилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Янги дафн этиш жойларини танлаш ёки мавжуд қабристонлардан қайси бирида қабр қолдиқларини қайта кўмиш мумкинлигини аниқлаш амалдаги санитария қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Қабрларни кўчириш ёки фақат уларни мустаҳкамлаш масаласи ҳар бир алоҳида ҳолатда кўриб чиқилиши керак. Бунда қабрларнинг сув омборлари ўлик ҳажми сатҳига нисбатан жойлашуви, дафн этиш вақти (қабристон даври), жойнинг топографик хусусиятлари, тўлқин таъсирининг табиати ва туб жинсларнинг таркиби ҳисобга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабрлар сув омборларининг ишлайдиган зонасида ва ундан 2 метр юқорида, қирғоқ ҳосил бўлиш зонасида, шунингдек сув олиш иншоотлари учун мўлжалланган жойларда жойлашган бўлса, уларни албатта кўчириш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабрлар ўлик ҳажм зонасида жойлашган бўлса, уларни мустаҳкамлаш зарурати ва усули масаласини ҳал этиш лозим. Агар қабр устидаги сув чуқурлиги тўлқин баландлигидан 1,5 — 2 баравар катта бўлса, тўлқин ўтишидаги максимал туб тезлиги турли грунтлар учун гидротехника қурилиши амалиётида қабул қилинган ювилиб кетишга рухсат этилган тезликдан ошмаса, шунингдек, агар қабр ер ости сувлари тебраниш зонасига ва қирғоқларни қайта ишлаш ҳудудига тушмаса, уни махсус мустаҳкамлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қабр ўзгарувчан ҳаракат йўналишига эга бўлган ер ости сув оқимининг тебраниш зонасига тушиб қолса, муҳандислик гидрологик ҳисоб-китоб усуллари билан аниқланадиган қабр санитария зонасини белгилаш зарур ва бу зонада янги кўмишлар ўтказиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.10. Агар ер ости сувлари сатҳининг энг юқори ҳисобий даражаси (сувнинг капилляр кўтарилишисиз) қабр тубининг минимал белгисидан 1-жадвалда турли грунтлар учун кўрсатилган С миқдорга паст бўлса, қабрлар ер ости сувлари тебраниш зонасига тушмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-жадвал

Т/р

Грунт тури

С миқдори, м

1.

Ўрта донали қум

1,15 — 1,35

2.

Майда донали қум

1,36 — 2,00

3.

Қумлоқ

2,01 — 2,50

4.

Енгил қумоқ

2,51 — 3,00

5.

Ўртача қумоқ

3,01 — 4,00

6.

Оғир қумоқ

4,01 — 5,00

7.

Лойлар

5,01 — 6,00

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма: С қиймати кейинчалик аниқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.11. Сув омборининг ўлик ҳажмида қолдирилган қабристон ҳудудига 5% фаол хлор ёки 4% формалдегид эритмаси сақловчи хлорли оҳак ёки натрий гипохлорит билан ишлов берилади ҳамда суяклар, ахлат ва бошқа чиқиндилардан тозаланади. Биотермик чуқурлар камида 5 см қалинликдаги қуруқ хлорли оҳак билан тўлдирилади, сўнгра тоза тупроқ билан кўмилади ва мустаҳкамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.12. Сув босиш, қирғоқларнинг ўпирилиши ва сув босиш зонасига тушувчи чорвачилик объектлари, шунингдек, ҳайвон хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш корхоналари ҳудудларини санитария жиҳатидан тозалаш хўжаликлар ва корхоналарнинг эпизоотик ҳолатига мувофиқ амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликлар бўйича қулай вазиятдаги хўжаликлар ва корхоналарда гўнг, ахлат, гўнг шалтоғи сув босадиган ҳудуддан ташқаридаги далаларда зарарсизлантирилади. Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш имкони бўлмаган ҳолларда гўнг ва ахлат жойида ёқилади, гўнг шалтоғи эса сув бостирилишидан олдин, бир баҳор-ёз мавсумидан кечиктирмай, ер юзасига тўкилади ва кейинчалик қайта ҳайдалади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куйдирги касаллиги спораларининг атроф-муҳитда жуда узоқ вақт яшаб қолиши туфайли эпидемиологик хавф туғдирадиган ҳайвон қабристонларини сув бостиришга қарор қабул қилишда алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади. Зооноз касалликлар (куйдирги, эмфизематоз карбункул, қоқшол) бўйича хавфли бўлган хўжалик ва корхоналарда гўнг, гўнг суюқлиги ва йиғилган ахлат жойида ёқиб юборилади. Куйдирги, эмфизематоз карбункул, қоқшол ҳолатлари қайд этилган чорвачилик бинолари (қўралар, сайр майдонлари ва бошқалар) тупроғи 5% фаол хлор сақловчи дезинфекцияловчи восита эритмаси, кальций гипохлорит ёки 4% ли формалдегид эритмаси билан суғорилади. Шундан сўнг, тоза тупроққача бўлган (лекин камида 25 см) тупроқ қатлами сув босадиган ҳудуддан ташқарига олиб чиқилади ва чорва қабристони ҳудудида камида икки метр чуқурликка кўмилади. Ер ости сувлари паст жойлашган ҳудудларда бу тупроқ ўлик ҳажм зонасидаги махсус траншеяларга камида 1,5 метр чуқурликда кўмилади. Сўнгра у хлорли оҳак ёки кальций гипохлорит билан камида 3 см қалинликда қопланади ва тоза тупроқ билан тўлдирилади, албатта оптимал даражада намланади ва зичланади. Тупроқ олиб ташлангандан сўнг, зарарланган хўжаликлар ҳудуди ҳар 1 м2 майдон учун 5 кг ҳисобидан қуруқ хлорли дезинфекцияловчи восита билан қопланади, намланди ва камида 25 см чуқурликда қайта ҳайдалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария тозалаш зонасига кирувчи канализация тозалаш иншоотлари, ахлатхоналар, асценизация, суғориш ва фильтрация майдонлари ёпилиши шарт. Кўрсатилган иншоотлар жойлашган ҳудудлар сув омбори тўлдирилишидан олдин бир баҳор-ёз мавсумидан кечиктирмасдан ўлик ҳажм зонасида қайта ҳайдалиши лозим. Сув омборининг пасайиш, сув босиш ва қирғоқ ўпирилиш зонасидаги мазкур иншоотлар ҳудудида ифлосланган тупроқ қатламини тоза тупроққача ковлаб олиб ташлаш, уни башорат қилинаётган сув босиш ва қирғоқ ўпирилиш ҳудудидан ташқарига чиқариш, сўнгра ҳудудни қуруқ хлорли оҳак билан зарарсизлантириб, тоза тупроқ билан тўлдириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналари кўчирилгандан сўнг ҳудудни тозалаш аҳоли пунктларига қўйиладиган талаблар асосида амалга оширилади. Корхоналарнинг саноат чиқиндилари махсус иншоотлар ёки полигонларга транспортда олиб чиқилади. Тери заводлари, жун ювиш корхоналари, қушхоналар, нобуд бўлган ҳайвон жасадларини қайта ишлаш заводлари, заҳарли кимёвий моддалар, ёнилғи-мойлаш материаллари омборлари, заҳарли ва бошқа санитария жиҳатидан хавфли чиқиндилар сақланадиган жойлар амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ дезинфекция, дегазация ва дезактивация қилиниши шарт. Кейин эса тупроқ қатлами тозалангунча (лаборатория текширувлари натижаларига кўра) олиб ташланиб, тозалаш зонасидан ташқарига, худди шу мақсадлар учун белгиланган кўмиш жойларига чиқариб юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув босиш зонасига тушувчи қудуқлар (ишлайдиган ва ишламайдиган) тампонаж қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.13. Ишлов бериш усулини қўллаш одатда кўмилган тупроқнинг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Лёссимон чўкувчи грунтлар ва ғовак қумоқ тупроқларга одатда термик усулда (куйдириб) ишлов берилади; тошлоқ, шағалли, тошли грунтларга цементлаш усули қўлланилади; боғланмаган бўш грунтларга эса совуқ битум билан тўйинтириш усули қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.14. Сув омборлари тубини сув босишга тайёрлашда ўсимликларни (дарахт ва буталарни) тозалаш жараёни катта санитария-гигиеник аҳамиятга эга бўлиб, у тўғон яқинидаги ҳудудларда, сув олиш зоналарида, сув омборларидан маданий-маиший фойдаланиш жойларида мажбурий ҳисобланади ва одатда механик усуллар ёрдамида амалга оширилади. Сув омборининг пасайиш зонаси ҳудуди меъёрий димланиш сатҳидан минимал пасайиш сатҳи қўшимча 2 метргача ўрмон, майда дарахтлар ва буталардан тозаланиши, тўнкалар баландлиги 50 см дан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборлари тубини тайёрлаш бўйича барча тадбирлар у сув босишидан камида бир йил олдин якунланиши, бутун сув омбори бўйлаб ўтказилиши ва улар тугамагунча сув омбори ҳатто қисман ҳам тўлдирилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.15. Ҳудудни сув босишига санитария жиҳатидан тайёрлаш тадбирларининг самарадорлиги тупроқнинг санитария-микробиологик ва кимёвий тадқиқотлари натижалари билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.16. Сув омборларини лойиҳалаш ва қуриш жараёнида уларнинг сув ўсимликлари ривожланадиган саёз жойларда безгак тарқатувчи чивинларнинг кўпайиши билан боғлиқ анафелоген хавфини аниқлаш ва башорат қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Сув омборининг аҳоли пункти учун безгак хавфи кўрсаткичлари ўша аҳоли пункти аҳолиси учун безгак таҳдидини ифодалайди. Безгак хавфи кўрсаткичларининг сув омбори қурилишидан олдинги ва кейинги нисбати сув омборининг қирғоқ бўйи минтақаси ҳамда атрофидаги аҳоли пунктлари учун безгак хавфининг қанчалик ошганини кўрсатади. Ўрта Осиёда безгак юқтириш мавсуми май ойида бошланиб, октябрда (Сурхондарё вилоятининг жанубий туманларида ноябрда) тугаши сабабли, бу давр безгак учун энг хавфли ҳисобланади ва шу даврда барча профилактик чораларни тўлиқ амалга ошириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборларининг безгак хавфини аниқлаш усули қуйидагиларга асосланган: сув чуқурлиги 2 метргача бўлган қирғоқ чизиғини аниқлаш, сув омборлари учун ўртача ойлик сув сатҳи графигини тузиш, минтақада аҳолининг безгак билан касалланиш эгри чизиғини ҳисобга олиш. Бу усул Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2012 йилда тасдиқланган «Ўзбекистон шароитида сув омборларининг анафелоген хавфини аниқлаш ва башорат қилишнинг соддалаштирилган усуллари» услубий кўрсатмаларида батафсил баён этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.17. Сув омборлари ўзанини тайёрлашнинг якуний тадбирларидан бири у ёки бу сабабга кўра сув омборлари таъсир доирасида қоладиган аҳоли пунктларини муҳандислик жиҳатдан ҳимоя қилишдир. Бунга қуйидагилар киради: ўраб олинган ерларни кейинчалик мелиорация қилиш билан уларни тўсиш, тўғон орқасидаги ҳудудда дренажлар ва ёмғир суви оқимларини, насос станциялари ва бошқа зарур иншоотларни қуриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иҳота ўрмонзорларини барпо этиш, сув омборларини кўкаламзорлаштириш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, шунингдек, улар жойлашган ҳудудларда қулай микроиқлим яратишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.18. Сув омборининг санитария-муҳофаза ҳудуди чегарасида аҳоли пунктлари, чорвачилик фермалари ва бошқа ифлослантирувчи объектларни махсус чоралар кўрилмасдан жойлаштириш ман этилади. Сув омборининг 100 метрлик қирғоқ минтақасида сув иншоотлари, портлар ва чўмилиш жойларидан ташқари ҳар қандай қурилиш ишлари олиб бориш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. СУВ ОМБОРЛАРИНИ ИШЛАТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЖОРИЙ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Сув омборларидан фойдаланиш жараёнида жорий санитария назорати қуйидаги асосий йўналишларни қамраб олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгарган атроф-муҳит омилларининг мумкин бўлган салбий таъсирини аниқлаш мақсадида аҳолининг касалланиш даражаси ва соғлиғи ҳолатини мунтазам равишда ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган камчиликларни қайд этган ҳолда даврий санитария текширувларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лаборатория ва асбоб-ускуналар ёрдамида сув омборларининг турли қисмларида сув сифатини мавсумий текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Жорий санитария назоратини олиб боришда Ўзбекистоннинг қуйилма ва ўзан сув омборларидаги сув сифати ўзгаришининг асосий фарқларини ҳисобга олиш керак. Ҳар иккала турдаги сув омборларининг гидрологик режими тахминан бир хил бўлса-да (тўлиқ ҳажмга тўлдириш октябрдан апрелгача, бўшатиш эса қолган 5 ой давомида амалга оширилади), уларнинг лойқа босиш муддатлари турлича. Бу қуйилма сув омборларида махсус бош иншоотлар қурилганлиги билан боғлиқ бўлиб, улар туб чўкиндиларнинг сув келтирувчи каналга тушишига тўсқинлик қилади. Шу сабабли, бу турдаги сув омборларининг лойқа босиши секинроқ (20 — 30 йилдан ортиқ) кечади. Ўзан типдаги сув омборларининг лойқа босиши эса анча тез (юқори қисмда 5-6 йил ичида) содир бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Шу билан бирга, қуйилма сув омборларида сувнинг буғланиши туфайли унинг минераллашув даражасини назорат қилиш зарур, чунки бу аҳоли томонидан сув омборларидан хўжалик-ичимлик мақсадларида фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйилма типдаги сув омборларида сувнинг минерализация даражасини башорат қилишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2012 йилда тасдиқланган 012-3/0225-сонли «Ўзбекистон сув омборларида сувнинг минерализация даражасини башорат қилишнинг соддалаштирилган усули» услубий кўрсатмасида келтирилган усулдан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти ва аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сув омборларига сувнинг сифати ва унинг санитария ҳолати бўйича махсус талаблар қўйилади. Бу талаблар «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер усти сувларини муҳофаза қилиш бўйича гигиеник талаблар» билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборида сув сифатини керакли даражада сақлашнинг энг самарали усули йиллик сув алмашинуви камида 10 марта бўладиган етарли оқимни таъминлашдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Сув омборларидан фойдаланиш жараёнида сув муҳофазаси зонаси ва сув омбори акваториясида санитария ҳолатини ва экологик тизимлар мувозанатини сақлашга ёрдам берадиган ҳамда сув ҳавзасидаги сув сифатини амалдаги санитария меъёрлари даражасида таъминлайдиган ташкилий-хўжалик, агроўрмонмелиоратив, агротехник, ўтлоқмелиоратив, гидротехник ва бошқа ишлар мажмуасини бажариш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборлари атрофида ҳимоя ўрмон минтақалари сифатида бута толларни (биринчи поясда), терак ва дарахтсимон толларни (иккинчи поясда) ҳамда турли хил қурғоқчиликка чидамли дарахт навларини (учинчи поясда) экиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Сув ҳавзасидаги сув сифатини амалдаги санитария меъёрлари даражасида сақлаб туриш учун қуйидагиларни кўзда тутиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заҳарли кимёвий моддалар, пестицидлар ва минерал ўғитларни қўллаш меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя қилиш, уларни тўғри ташиш ва сақлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув омборининг ўт ва лойқа босишига, саёз сув ҳудудларининг «гуллаши»га қарши курашиш, қирғоқларнинг емирилишини олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналари, чорвачилик фермалари ва комплексларининг оқава сувлари, нефт маҳсулотлари билан табиий муҳитнинг ифлосланишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув манбалари ва сув омборлари яқинида чорвачилик фермалари, ёзги яйловлар, жиҳозланмаган сув ҳавзалари, нефт омборлари, ҳайвон қабристонлари ва қабристонларнинг жойлашишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-муҳофаза минтақаси доирасида сув омбори қирғоқлари ёнбағирларида чорва молларини ўтлатишни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув омборидаги сув сифатининг ёмонлашувини олдини олиш мақсадида ўрмон иҳота дарахтзорларини, сувни муҳофаза қилиш минтақаларини сақлаш ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Сув омборларидан (айниқса йирик сув омборларидан) фойдаланиш жараёнида уларнинг жойлашган ҳудудлар табиий муҳитига, жумладан иқлим шароитларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигини эътиборга олиш лозим. Хусусан, баҳорда сув омборлари қирғоқбўйи ҳудудларга совутувчи, илиқ мавсумнинг иккинчи ярмида эса иситувчи таъсир кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар таъсирида одатда иқлимнинг континенталлиги пасаяди, ҳаво ҳароратининг ўзгариши бир маромда бўлади, кунлик ўзгаришлар камаяди, ҳавонинг намлиги (нисбий ва мутлақ) ортади, бу эса қурғоқчил ҳудудларда яққолроқ намоён бўлади. Кенг сув юзаларининг пайдо бўлиши шамоллар тезлиги ва такрорланишининг сезиларли даражада ошишига олиб келади. Илиқ даврда сув омборлари акваториясида ёғинлар одатда қуруқликдагига нисбатан камроқ ёғади, қирғоқ минтақасида эса бироз кўпаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборларини барпо этиш ер ости сувларининг сатҳи ва режимига таъсир кўрсатади, қирғоқ зонасидаги тупроқ ва ўсимлик қопламида сезиларли ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бу зона кенглиги текисликдаги сув омборларида бир неча километргача етиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. Сув омборларининг фойдаланиш жараёнида атроф-муҳитга кўрсатадиган сезиларли таъсири, ўз навбатида, уларнинг сув омборлари жойлашган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг санитария-маиший турмуш шароитларига, касалланиш даражасига ва саломатлик ҳолатига салбий таъсир этиши мумкинлигини тасдиқлайди. Бежиз эмас, сув омборларининг аҳолига таъсири кўпинча уларни барпо этиш билан боғлиқ барча муаммолар орасида энг долзарб ва алоҳида эътибор талаб этадиган масала ҳисобланади. Бунда аҳолини сув омборлари таъсир ҳудудидан кўчириш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитларининг ўзгариши аҳолига энг кучли таъсир кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.9. Сув омборларини барпо этиш ва улардан фойдаланиш аҳоли саломатлигига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Бу ҳолат кўпинча иссиқ иқлимли, табиий шароитлари бир қатор юқумли касалликлар, жумладан безгак, ўткир ичак ва гельминтологик касалликлар (шистосоматоз, описторхоз ва бошқалар) қўзғатувчилари ҳамда ташувчиларининг кўпайиши учун қулай бўлган мамлакатларда кузатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чуқурлиги 2 метргача бўлган саёз сувлар сув ўсимликлари биомассаси, ипсимон сув ўтлари ва фитобентоснинг сезиларли ҳажмда жадал шаклланиши, «гуллаши» ва сув омборининг паразитологик ҳолатининг ёмонлашуви содир бўладиган ҳудуд ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.10. Сув омборидаги сувнинг санитария ҳолати ва сифати ўзгариши башорати лойиҳалаш жараёнида тузилади; лойиҳада фойдаланиш даврида қўлланиладиган сувни муҳофаза қилиш тадбирлари таркиби белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланиш даврида сувнинг сифати ва унинг амалдаги меъёрларга мувофиқлигини кузатиш натижаларига кўра, лойиҳада белгиланган сувни муҳофаза қилиш тадбирларининг таркиби сифат ва миқдор жиҳатдан ўзгартирилиши, тўлдирилиши ва аниқлаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.11. Шунингдек, билвосита омиллар мажмуасининг санитария-маиший шароитларга ва аҳоли саломатлигига таъсирини ҳам ҳисобга олиш лозим: аҳолининг сув босиш ҳудудларида яшаши, саноат корхоналарининг ёпилиши ёки қайта ихтисослаштирилиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва аҳоли фаолиятининг бошқа турлари учун шароитларнинг ўзгариши кабилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборларининг атроф-муҳитнинг юқорида кўрсатилган техноген таркибий қисмларига таъсири турли географик ҳудудларда, гидроузелларнинг юқори ва қуйи бефларида, ҳатто ҳар бир сув омборининг турли қисмларида хилма-хил ва бир хил эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омбори — сувни сақлаш ва оқимни тартибга солиш мақсадида сув оқимида сув тўсиқ иншооти ёрдамида ҳосил қилинган сунъий сув ҳавзаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори беф — сув тўсиқ иншоотининг юқори қисмидаги сув оқимининг бир қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйи беф — сув тўсиқ иншоотининг қуйи қисмидаги сув оқимининг бир қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нормал димланиш сатҳи (НДС) — гидротехника иншоотларидан фойдаланишнинг нормал шароитларида ушлаб турилиши мумкин бўлган юқори бефнинг энг юқори лойиҳавий димланиш сатҳи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлик ҳажм сатҳи (ЎҲС) — сув омборининг фойдали ҳажмини ишлатиш жараёнида йўл қўйиладиган энг паст сатҳ бўлиб, у сув омборини нормал ишлатиш шароитида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон тозалаш — барча дарахт ва бута ўсимликларини кесиб ташлаш, шунингдек, майдонларни қулаб тушган ва қуриб қолган дарахтлардан тозалаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник-иқтисодий асослаш (ТИА) — йирик ва мураккаб корхоналар ҳамда иншоотлар учун ишлаб чиқиладиган, тасдиқланган схемада кўзда тутилган ечимларни тўлдирувчи ва ривожлантирувчи режалаштиришдан олдинги ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув тушириш зонаси — дарёнинг энг кам оқими даврида, одатда ёзги ва қишки кам сувли мавсумда сув омборининг ишчи сиғимини пасайтириш натижасида сувдан бўшайдиган сув омбори косаси ҳудуди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлик ҳажм — сув омборини мумкин қадар энг кўп бўшатиш даражасидан пастда жойлашган сув ҳажми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария мақсадидаги сув чиқариш — сув омборининг қуйи оқимида сув сифати меъёрларига риоя қилинишини ва сувдан фойдаланишнинг қулай шароитларини таъминлайдиган энг кам сув сарфи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғоқбўйи сувни муҳофаза қилиш зонаси (ҚСЗ) — дарё ўзанлари ва сув омбори акваториясига туташ ҳудуд бўлиб, унда ифлосланиш, чиқиндилар тўпланиши ва қуриб қолишнинг олдини олиш учун махсус тартиб ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув алмашинуви коэффициенти — сув омборига келадиган сув миқдорининг унинг бир йиллик ўртача ҳажмига нисбати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария кўмиш зонаси (СКЗ) — сув омборидаги сув кесими билан грунт оқимининг беқарор режимида (сув омборидаги сатҳ тебраниши даврида) сув заррачалари фильтрланиб, сув омборига тушадиган шартли чизиқ орасидаги майдон.