23.01.2013 йилдаги 0307-13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари, 23.01.2013 йилдаги 0307-13-сон
Кучга кириш санаси
23.01.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабдан ташқари таълим муассасаларини ташкил этиш ва сақлаш бўйича санитария қоидалари («Баркамол авлод» болалар ижодиёти марказлари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ушбу санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиеник нормативлари (бундан буён санитария қоидалари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 657-XP-сонли «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 130-сонли «Баркамол авлод болалар марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сонли «Болалар ижодиёти уйлари тўғрисидаги низомни тайёрлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Санитария қоидалари «Баркамол авлод» болалар марказларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек давлат санитария-эпидемиология назоратини олиб борувчи санитария-эпидемиология хизмати органлари ва муассасалари учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Ушбу санитария қоидалари «Баркамол авлод» болалар марказларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш тартибига қўйиладиган санитария-эпидемиология талабларини белгилайди. Улар болалар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган мажбурий талабларни, шунингдек «Баркамол авлод» болалар марказларининг нормал ва самарали фаолият юритишини таъминловчи талабларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Янги қурилган ёки қайта таъмирланган «Баркамол авлод» болалар марказларини фойдаланишга топшириш фақат санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиеник нормативларга тўлиқ риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. «Баркамол авлод» марказлари ҳудудида уяли алоқа тизимини ўрнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Ушбу санитария нормаларига риоя қилиниши учун масъулият «Баркамол авлод» маркази раҳбарига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Баркамол авлод» болалар марказларини лойиҳалаштириш ва қуришга қўйиладиган гигиеник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ер участкасига қўйиладиган талаблар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. «Баркамол авлод» болалар марказларини лойиҳалаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг қурилиш-иқлимий зоналаштириш бўйича ҚМҚ 2.01.01-94 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физик-геологик маълумотлар»га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. «Баркамол авлод» болалар марказлари ер участкаларини жойлаштириш ва ташкил этиш ШИК 2.07.01-03 талабларига мувофиқ бош режа ёки қурилиш лойиҳаларига асосан амалга оширилиши керак. «Баркамол авлод» болалар марказлари ҳудудидан шаҳар (қишлоқ) аҳамиятидаги магистрал муҳандислик коммуникациялари, электр узатиш линиялари ўтказилмаслиги ҳамда трансформатор подстанциялари ва уяли алоқа станциялари ўрнатилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Болалар маркази бинолари магистрал кўчаларнинг қизил чизиғидан камида 25 метр, қишлоқ аҳоли пунктларида эса турар-жой биноларидаги кўчалардан камида 10 метр масофада алоҳида ажратилган ер участкаларида жойлаштирилиши керак. «Баркамол авлод» болалар марказларининг ер участкалари майдонлари бир ўқувчига ҳисобланган сиғим асосида белгиланади: 50 дан 300 нафаргача ўқувчи учун — 50 — 55 квадрат метр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Ўқув маркази биносини жойлаштириш чоғида асосий хоналарнинг қуёш нури тушиши ва шовқиндан ҳимояланишига қўйиладиган меъёрий талабларни ҳисобга олиш лозим. Ер майдонларида қуйидаги функционал ҳудудлар назарда тутилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 0,15-0,4 гектар ўқув-тажриба ҳудуди (сабзавот, дала ва манзарали экинлар, зоология, метеорология ва география майдончаларини ўз ичига олади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 0,15-0,5 гектар майдонли дам олиш ва аттракционлар ҳудуди, унда тинч ва ҳаракатли ўйинлар учун майдончалар жойлашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 0,05-0,1 гектар майдонли хўжалик майдони, майдони камида 3 кв.м бўлган бетонланган майдонлардаги ахлат йиғгичлар, асосий бинодан камида 25 метр узоқликда жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) яшил ҳудуд мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳудудининг камида 50 фоизини ташкил этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Ер майдонларида ёнғин ўчириш машиналари учун бино атрофида айланиб ўтиш имкониятига эга бўлган кириш йўллари кўзда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Ташқи ҳожатхоналар санитар-гигиеник талабларга мувофиқ ҳисобланади ва бино деразаларидан камида 25 метр узоқликда жойлаштирилади. Санитария жиҳозлари сони 20 та қиз болага 1 ҳожатхона тешиги, 30 та ўғил болага 1 ҳожатхона тешиги ва 1 та писсуар ҳисобидан аниқланади. Ўғил ва қиз болалар учун санитария узелларининг майдони ҳар бир ўқувчига камида 0,1 кв.м ҳисобидан белгиланиши керак. Ҳожатхоналарда қўл ювгичли тамбурлар, ўқитувчилар ва ходимлар учун алоҳида кириш жойлари бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. «Баркамол авлод» ўқув маркази ҳудуди бутун периметри бўйлаб тўсиқ билан ўралган бўлиши керак. Тўсиқ тури лойиҳалаш топшириғида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Асосий хоналарнинг ҳажмий-режавий ечимларига қўйиладиган талаблар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. «Баркамол авлод» болалар марказлари хоналарининг таркиби ва майдонлари функционал ташкилий-педагогик талаблардан келиб чиққан ҳолда, ўқув режасини ҳисобга олган ҳолда ҳамда санитария ва қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. «Баркамол авлод» болалар маркази бинолари ҳажмий-режавий тузилишига қўйиладиган қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўгарак хоналарида бир шуғулланувчига 2 м2дан 4 м2гача, лекин камида 30 м2 ҳисобидан майдон ажратилиши керак. Устахоналарда битта шуғулланувчига 4 м2дан, лекин камида 60 м2 майдон тўғри келиши лозим. Ҳар бир студия хонаси ва ўқитувчи билан якка тартибдаги машғулотлар ўтказиладиган синфлар майдони 16 — 18 м2 бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) устахоналар ва ўқув хоналари баландлиги камида 3 м бўлиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) болалар бирлашмалари машғулотлари учун хоналарни қаватлар бўйича жойлаштиришда уларнинг функционал вазифасини ҳисобга олиш зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) йирик ўлчамли ёки дастгоҳли ускуналар билан жиҳозланган ҳайкалтарошлик, кулолчилик, техник ижодкорлик устахоналарини девор ва тўсиқларни қуришда шовқиндан ҳимояловчи материаллардан фойдаланган ҳолда биринчи қаватда жойлаштириш мақсадга мувофиқдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) биноларнинг юқори қаватларида кимё-техника, астрономия хоналари ва рассомчилик устахоналари жойлаштирилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) дастгоҳлар орасидаги масофа ва ўтиш жойлари хавфсизлик техникаси талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) компьютер хоналарини ташкил этишда компьютер синфларига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.10. «Баркамол авлод» болалар маркази муассасаларининг хоналари биноларнинг ер усти қаватларида жойлаштирилиши лозим. Болалар турадиган хоналарни техник ертўлаларда ва бошқа шунга ўхшаш жойларда жойлаштириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.11. Ҳар бир қаватда ўғил ва қиз болалар учун алоҳида, кабиналар билан жиҳозланган ҳожатхоналар бўлиши керак. Санитария жиҳозларининг умумий сони қуйидагича ҳисобланади: 20 та қизга 1 та ҳожатхона, 30 та қизга 1 та қўл ювгич; 30 та ўғил болага 1 та ҳожатхона, 1 та писсуар ва 1 та қўл ювгич. Ходимлар учун 20 кишига 1 та ҳожатхона ҳисобидан алоҳида ҳожатхона ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Баркамол авлод» болалар марказларининг асосий хоналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Техник ижодкорлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бошланғич техник моделлаштириш», «Ёш конструктор ва ихтирочи» (авиация, автомобиль, ракета ва кема моделлаштириш), «Радиотехника ва алоқа» тўгараклари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Техник ижодкорлик машғулотларини ташкил этишда ўсмирларнинг касбий таълими ва меҳнати учун рухсат этилган иш турларининг гигиеник мезонларига риоя қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Моделлаштириш хоналари ва лабораториялари давлат стандартлари талабларига мувофиқ стол ва стуллар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Техник ижод устахоналари эни камида 390 мм ва баландлиги камида 325 мм бўлган ҳимоя экранига эга чилангарлик дастгоҳлари билан жиҳозланади. Дастгоҳлар ўнг томондан ёритилганда деразаларга перпендикуляр жойлаштирилиши керак. Дастгоҳлар орасидаги масофа камида 100 см бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Токарлик дастгоҳлари деразаларга параллел ёки 20 — 30° бурчак остида, фрезерлик дастгоҳлари эса индивидуал ёритилган ҳолда деразаларга параллел ўрнатилиши лозим. Электр двигателлари ҳимоя тўри билан ўралган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Кавшарлаш амалга ошириладиган стол ва дастгоҳлар кюветли, металл қопламали, маҳаллий сўрувчи шамоллатиш тизими ва ёритгичлар билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Асбоб-ускуналар рўйхати «Баркамол авлод болалар ижодиёти марказларини жиҳозлаш меъёрлари»га тўлиқ мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Турли ёшдаги ўқувчилар учун мўлжалланган дурадгорлик ва чилангарлик асбоблари рўйхати иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Компьютер дизайни ва графикаси», «Ёш дастурчи», «Ёш фото ва киноҳаваскор» тўгараклари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. «Компьютер дизайни ва графикаси», «Ёш дастурчи», «Ёш фото ва киноҳаваскор» тўгараклари учун мўлжалланган хоналар иккинчи қаватда жойлашиши ва рухсатсиз киришдан ҳимояланган (қўриқлаш сигнализацияси, темир эшиклар ўрнатилган) бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.9. Электромагнит тўсиқлардан, ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан, ўта юқори ва паст ҳароратлардан, тебранишдан, шовқин босимидан ва шунга ўхшаш таъсирлардан ҳимояни талаб қиладиган хоналарни тегишли меъёрий ҳужжатларга мувофиқ лойиҳалаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Бадиий ижодиёт тўгараклари («Кулолчилик», «Чеканка», «Дурадгорлик», «Ёш рассом» ва «Майда пластика»)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.10. Ўқув-ишлаб чиқариш хоналарини биринчи қаватда ва биноларнинг ён қисмларида жойлаштириш тавсия этилади. Бунда ёғочга ишлов бериш устахонасидан бевосита ташқарига ёки устахонага туташган йўлак орқали чиқиш имкониятини назарда тутиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.11. Ўқув устахоналари хоналарининг майдони технологик жараённинг ташкил этилиши ва жиҳозларнинг турига қараб 1 ўқув иш ўрнига ўртача 5 — 7 м2 ҳисобида режалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.12. Асбоб-ускуналар рўйхати бажариладиган ишлар турига мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Қўл ҳунар» (бичиш-тикиш, тўқиш, мунчоқбозлик), «Юмшоқ ўйинчоқлар», «Гиламдўзлик» ва «Дўппи» тўгараклари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.13. «Қўл ҳунар» машғулотлари учун хоналар ва устахоналар давлат стандартлари талабларига мувофиқ махсус тикув жиҳозлари билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.14. Тикув машиналари деразаларга параллел ўрнатилиши ва алоҳида ёритгичлар билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «Ёш ўсимликшунос» ва «Ёш зоолог» тўгараклари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.15. Болаларнинг ҳайвонлар ва ўсимликлар билан ишлаши учун мўлжалланган хоналарни ўқув-тажриба ҳудудига яқин жойлаштириш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.16. Ҳайвонларни парвариш қилувчи болаларга ҳайвонлар билан хавфсиз муомала қилиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари бўйича йўриқнома ўтказилиши шарт. Болалар машғулот пайтида махсус кийимда бўлишлари керак. Ҳайвонлар устидан доимий ветеринария назорати ўрнатилиши ва масъул ходим бириктирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Хоналар ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» ва мазкур СанҚваМ талабларига жавоб берадиган табиий ва сунъий ёритиш билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Жиҳозлар жойлаштирилган ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш хоналарида ўқув (иш) жойларининг чап томондан табиий ёруғлик билан таъминланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Табиий ёруғликсиз омборхоналар, омборлар, кино-фотолабораториялар, душхоналар ва ертўла хоналарини лойиҳалаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Ўқув хоналарининг ёруғлик туширадиган ойналари жалюзи типидаги қуёшдан ҳимояловчи мосламалар ёки оч рангли мато пардалар билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Деразаларнинг қоронғилашувини олдини олиш ва хоналарда табиий ёруғликни камайтирмаслик учун дарахтларни бинодан камида 10 метр, буталарни эса 5 метр масофада экиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Ўқувчиларнинг иш жойларида люминессент ёки қувват тежовчи лампалар билан таъминланган умумий ёритилганлик даражаси қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назарий машғулотлар учун ўқув хоналари — 300 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компьютер хоналари — 300 — 500 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металлга ишлов бериш устахоналари — 200 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёғочга ишлов бериш устахоналари — 200 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тикувчилик устахоналари — 400 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвирий санъат студиялари, рангтасвир, чизмачилик, ҳайкалтарошлик хоналари — 400 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дам олиш жойлари, йўлаклар — 150 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш табиатшунослар машғулотлари учун хоналар — 300 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳожатхона ва душхоналар — 75 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зинапоялар — 100 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланиш заллари, буфетлар — 200 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тун вақтида ҳудуднинг ёритилганлиги — 10 люкс
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Умумий ёритиш чироқларини йилига камида 2 марта тозалаш ва куйган лампаларни ўз вақтида алмаштириш лозим. Ўқувчиларни бу ишга жалб этиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Ўқув хоналарига шовқинсиз ишга тушириш-ростлаш қурилмаларига эга бўлган ёритгичлар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9. Люминессент ёритиш тизимида синф доскасини ёритиш учун махсус тўғридан-тўғри ёруғлик берувчи чироқларни кўзда тутиш, чўғланма лампалар билан ёритишда эса умумий ёритиш тизимига қўшимча чироқ ўрнатиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.10. Вестибюллар, йўлаклар, дам олиш хоналари, зинапоялар, шунингдек устахоналарда фавқулодда ёритиш тизими бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.11. Ташқи ёритишни бинонинг асосий кириш қисми олдида, блоклар ва алоҳида биноларга киришда ҳамда хўжалик ҳовлисида ўрнатиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Санитария-техник қурилмаларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. «Баркамол авлод» болалар маркази биноси хўжалик-ичимлик сув таъминоти, оқава сув тизими, иссиқ сув таъминоти, иситиш ва шамоллатиш, электр таъминоти билан жиҳозланиши, маҳаллий шароитларга қараб эса газ таъминоти ва телефон алоқаси билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Иситиш қувурларини очиқ ҳолда ўтказиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иситиш ва шамоллатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. «Баркамол авлод» болалар маркази биноларининг иситиш ва шамоллатиш тизимларини ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш, ҳаво мослаш» талаблари ҳамда ушбу бобнинг 5.4 — 5.8-бандларида келтирилган кўрсатмаларга мувофиқ лойиҳалаштириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. «Баркамол авлод» болалар марказларини иссиқлик билан таъминлашни, одатда, иссиқлик электр марказлари, шаҳар ёки туман қозонхоналарининг иссиқлик тармоқларидан амалга ошириш керак. Ташқи иссиқлик манбаи мавжуд бўлмаган ҳолларда, тегишли техник-иқтисодий ва санитария-гигиена жиҳатдан асосланган тақдирда, маҳаллий қозонхона қуришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Ўқув хоналари ва устахоналардаги иситиш асбоблари уланган иситиш қувурлари шундай лойиҳаланиши керакки, иситиш асбобларининг иссиқлик беришини бошқарувчи автоматик қурилмаларни марказлашган ҳолда ўчириш ва ўрнатиш имконияти бўлсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.6. Иситиш тизимларининг иситиш асбоблари силлиқ юзага эга бўлиши ва деразалар остига жойлаштирилиши лозим. Юқори санитария-гигиена талаблари қўйиладиган объект сифатида пўлат конвекторларни қўллаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.7. Ўқув хоналари, устахона ва лабораториялардаги вентиляцияни ортиқча иссиқлик, намлик ва карбонат ангидрид газини йўқотишга мўлжаллаб ҳисоблаш керак, бунда хона ичидаги ҳаво ҳарорати 17 — 22 °С оралиғида, намлиги 30 — 60% оралиғида ва СО2 миқдори 1 мг/м³ гача бўлиши таъминланиши лозим. Бу хоналарни шамоллатиш учун қуйидаги қурилмаларни қўллаш тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иситилмаган ҳавони хона деворларидаги мўри тешиклари орқали табиий равишда сўриб олинадиган юқори қисмга (шип остига) форточкалар орқали марказлашмаган тарзда етказиб бериш. Сўрувчи шкафли ва маҳаллий сўрғичли хоналар учун механик қўзғатишли сўрувчи вентиляцияни кўзда тутиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.8. Асосий хоналар ва устахоналарда ҳаво ҳарорати 1-жадвал кўрсаткичларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-жадвал

Асосий хоналардаги ҳаво ҳароратининг талаб қилинадиган кўрсаткичлари

Т/р

Хоналар

Ҳаво ҳарорати, °С

1.

Ўқув хоналари

20

2.

Ўқув устахоналари

18

3.

Лабораториялар

20

4.

Тўгарак хоналари

20

5.

Санитария хоналари

16

6.

Вестибюль

16

7.

Маъмурий кабинетлар

20

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти ва канализация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.9. «Баркамол авлод» болалар маркази биноларида сув таъминоти ва канализацияни ҚМҚ 2.04.01-98 «Бинонинг ички сув қувури, канализацияси» ҳамда ушбу бобнинг 5.10 — 5.13-бандларида келтирилган кўрсатмаларга асосланиб лойиҳалаштириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.10. «Баркамол авлод» болалар марказининг ички совуқ ва иссиқ сув таъминоти тизимларини қуришда, лойиҳалаш топшириғига мувофиқ, асосий хоналарда, тозалаш анжомларини сақлаш хоналарида, душхоналарда, ҳожатхоналарда, устахоналарда ўрнатиладиган ювгичлар, раковиналар ёки қўл ювгичларга, шунингдек бошқа хоналардаги асбоб-ускуналарга совуқ ва иссиқ сув етказиб беришни кўзда тутиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.11. Сув олиш нуқталаридаги иссиқ сув ҳарорати, иссиқлик таъминоти тизимларидан қатъи назар, 50 °С дан паст ва 75 °С дан юқори бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.12. Канализациялаштирилмаган ҳудудларда ички сув таъминоти тизимларини қуришда маҳаллий тозалаш иншоотлари ёки чиқинди йиғиш хандақлари бўлган ички канализация тизимларини назарда тутиш зарур. Ички канализация тизимлари мавжуд бўлмаган ҳолларда бинода ички сув таъминоти қурилмасига рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Пардозлаш материалларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Деворларни териш учун қурилиш материалини танлашда уларнинг қалинлиги ҳисобга олиниб, иссиқлик узатиш коэффициенти ва иссиқликка чидамлилиги аниқланади. Ўқув хоналари ва маъмурий хоналарнинг поллари тахтадан бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Ҳожатхона ва душхоналарда ораёпмаларнинг сув ўтказмаслигини таъминлаш мақсадида полларни керамик плиткалар билан қоплаш кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3. Душхона ва ҳожатхоналарнинг деворлари, шунингдек, ювгичлар ўрнатилган жойлар керамик плиткалар билан қопланади (душхона ва ҳожатхоналарда 1,8 м баландликкача, ювгич олдида эса фартук шаклида 1 м баландликкача).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4. Барча хоналардаги деразалар конструкциясида табиий шамоллатишни таъминлаш учун фрамугалар ва форточкалар назарда тутилади. Дераза ромлари керакли ҳолатда ўрнатиш учун мосламалар билан жиҳозланиб, уларни очиш осон бошқариладиган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.5. Ўқув хоналарида деворларни пардозлаш учун елимли бўёқ билан сифатли сувоқ қилиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, 1,2 м баландликкача бўлган панеллар оч рангли мойли бўёқ билан бўялади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.6. Шифт, эшиклар, дераза токчалари ва деразалар оқ рангда бўлиши шарт. Пол эса сариқ ёки оч жигарранг бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Болалар фаолияти режимига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Ўқув-тарбия жараёни режими (машғулотлар жадвали) санитария-гигиена хулосасига эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. «Баркамол авлод» болалар қўшимча таълим марказлари муассасаларидаги машғулотлар жадвали, улар болалар ва ўсмирларнинг умумтаълим муассасаларидаги мажбурий ўқув ишларига қўшимча юклама эканлигини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Шу сабабли қуйидаги гигиена талабларига риоя этилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2.1. Умумтаълим муассасасидаги машғулотлар (таълим олиш туридан қатъи назар) ва болаларнинг «Баркамол авлод» маркази муассасасига бориши ўртасида дам олиш учун камида бир соатлик танаффус бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2.2. «Баркамол авлод» маркази муассасаларида машғулотлар соат 8:00 дан эрта бошланмаслиги ва соат 20:00 дан кеч тугамаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2.3. «Баркамол авлод» маркази муассасаларида болалар машғулотлари ҳафтанинг исталган кунида, жумладан якшанба ва таътил кунларида ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2.4. Қўшимча таълим муассасаларида болалар машғулотларининг давомийлиги ўқув кунларида, одатда, 1,5 соатдан, дам олиш ва таътил кунларида эса 3 соатдан ошмаслиги лозим. 30 — 45 дақиқалик машғулотлардан сўнг болаларнинг дам олиши ва хоналарни шамоллатиш учун камида 10 дақиқалик танаффус қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2.5. Компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда машғулотлар Ўзбекистон Республикаси ўқув-тарбия муассасаларида компьютер синфларининг тузилиши, жиҳозланиши, мазмуни ва иш режимининг санитария қоидалари СанҚваМ 0303-12 га мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. «Баркамол авлод» маркази муассасаларида машғулотлар икки сменада бўлганда, кун ўртасида хоналарни тозалаш ва шамоллатиш учун сменалар орасида 1-2 соатлик танаффус қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ҳудуд ва хоналарнинг санитария ҳолати ҳамда уларни сақлашга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. «Баркамол авлод» болалар марказлари муассасаларида мунтазам равишда санитария тозалаш, йиғиштириш ва профилактик дезинфекция ишлари олиб борилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассаса 2 сменада ишлаганда тозалаш икки марта: сменалар орасида ва иш куни охирида ўтказилиши керак. Барча хоналарда белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат этилган сода, совун, синтетик ювиш воситалари ва дезинфекцияловчи моддалардан фойдаланган ҳолда ҳар куни нам тозалаш ишлари амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар ойда бир марта ювиш ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда умумий тозалаш ишларини ўтказиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деразалар ва дераза ўринлари ташқаридан ва ичкаридан йилига камида 3 марта (баҳорда, ёзда, кузда) ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. Умумий фойдаланиш жойлари (буфет, ҳожатхона, душхоналар) дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланган ҳолда доимий равишда тозаланиб турилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.3. Ҳожатхоналарда хона ва санитар-техник жиҳозлар дезинфекция қилиниши лозим. Унитаз ўриндиқлари илиқ совунли сув билан ювилиши керак. Умивальник ва унитазларни квачлар ёки чўткалар ёрдамида тозаловчи ва дезинфекцияловчи воситалар билан тозалаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатилган квачлар ва йиғиш материаллари 0,5% ли кальций гипохлорид эритмаси ёки 1% ли хлорли оҳак эритмасига 30 дақиқага ботириб қўйилади, сўнгра чайилади ва қуритилади. Тоза квачлар ва тозалаш анжомларини хўжалик шкафида ёки тозалаш анжомларига ишлов бериш ва сақлаш учун мўлжалланган хонада махсус белгиланган идишларда сақлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳожатхоналарда педалли челаклар, ҳожатхона қоғози, совун (афзали дозаторли суюқ совун), қўл қуритгич ёки бир марталик салфеткалар, қўлларни артиш учун сочиқлар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4. Душхоналарда ҳар куни тозалаш ва дезинфекция ўтказилиши керак (хоналар, жиҳозлар — ўриндиқлар, шкафчалар, резина гиламчалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Душхоналарда шахсий пойабзал, совун ва мочалкадан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.5. «Баркамол авлод» болалар марказлари муассасаларида тозалаш анжомларига ишлов бериш ва сақлаш, ювиш ва дезинфекциялаш воситаларини тайёрлаш учун алоҳида хоналар назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.6. Тирик табиат бурчаклари хоналарида ҳар куни нам тозалаш ишлари ўтказилиши, қафаслар ва охурлар тозаланиши, тўшамалар алмаштирилиши, сувдонлар ювилиши ва сув янгиланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки ҳафтада қафаслар, охурлар ва сувдонлар 3% ли хлорамин эритмаси билан дезинфекция қилиниб, кейин оқар сувда яхшилаб ювилиши ва қуритилиши лозим. Шундан сўнг қафасга янги тоза тўшама солиниб, озуқа берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.7. Ҳудуд майдонида ҳар куни тозалаш ишлари олиб борилиши керак. Чиқиндилар қопқоғи ёпиладиган металл ахлат идишларига йиғилиши лозим. Ахлат идишлар ҳажмининг 2/3 қисми тўлганда бўшатилиши керак. Чиқинди идишлар бўшатилгандан сўнг, албатта дезинфекция қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Муассаса раҳбарининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.1. «Баркамол авлод» болалар марказлари раҳбари қуйидагиларни ташкил этади ва таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоналарни зарур жиҳозлар, инвентарлар, қўл остидаги материаллар ва бошқа керакли нарсалар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассасада ушбу санитария қоидалари ва меъёрларининг мавжудлигини ҳамда уларнинг мазмуни барча ходимларга етказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассасанинг барча ходимлари томонидан санитария қоидалари ва меъёрлари талабларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий гигиеник тайёргарликдан ва аттестациядан ўтган, соғлиғи бўйича рухсатномага эга бўлган шахсларни ишга қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ходимларнинг белгиланган тартибда дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўз вақтида ўтишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ходим учун шахсий тиббий кўрик дафтарчаларининг мавжудлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари ва муассасаларининг қарорлари, кўрсатмаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчилик, санитария қоидалари ва гигиена меъёрларига мувофиқ ходимларнинг меҳнат шароитларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассасанинг санитария-техник, технологик ва бошқа жиҳозларининг самарали ишлашини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори қутилари мавжудлиги ва уларнинг ўз вақтида тўлдирилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Асбоблар

Ўқувчилар ёши (йил)

10 — 12

13 — 15

№ 1 (мм)

№ 2 (мм)

Ёйсимон арра

Тиғ узунлиги

500

550

Тишлар ораси

3,5 — 4,0

4,0 — 5,0

Арра рамкаси:

Баландлиги

280

300

Ушланадиган жойнинг кесими

28х14

30х15

Дурадгорлик арраси

Тиғ узунлиги

280 — 300

320 — 350

Тишлар ораси

5,0

5,0

Даста (призма шаклида)

Узунлиги

80

90

Тиғ томондаги кенглиги

13

15

Кафт томондаги кенглиги

20

24

Ён томоннинг кенглиги

29

31

Ранда

Узунлиги

210

244

Кенглиги

48

56

Металл таглик

Узунлиги

220

250

Кенглиги

47

52

Тиғ

Узунлиги

140

180

Кенглиги

30 — 40

40

Шерхебель

Таглик:

Узунлиги

220

250

Кенглиги

38

45

Тиғ

Узунлиги

140

180

Кенглиги

25

30

Дурадгорлик болғаси

Оғирлиги (г)

200

300

Дастанинг ушланадиган жойидаги кесими

26х20

28х22

Қўпол эгов

Умумий узунлиги

200

250

Даста

Узунлиги

112

120

Дастанинг энг йўғон қисмининг диаметри

31,5

34

Омбур

Умумий узунлиги

150

180

Дасталар узунлиги

125

150

Ушланадиган жойдаги дасталарнинг ташқи томонлари орасидаги масофа

27

27

Қўпол ва майда эговлар

Умумий узунлиги

200

250

Даста

Узунлиги

112

120

Дастанинг энг йўғон қисмининг узунлиги

31,5

34,0

Чилангарлик арраси

Тиғ узунлиги

-

275

Даста

Узунлиги

-

120

Дастанинг энг йўғон қисмининг диаметри

-

34,0

Чилангарлик болғаси

Оғирлиги (г)

300

400

Узунлиги

280 — 300

300 — 320

Дастанинг ушланадиган жойидаги кесими

26х20

28х22

Металл қайчи

Кесувчи қисмининг узунлиги

60