ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХЎЖАОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Хўжаобод туманида 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси, жисмоний шахслар базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси, ер усти ва ер ости сув солиғи ставкаси, ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ ставкаси, қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ставкаси, мол-мулкнинг минимал қиймати ҳамда мол-мулк солиқ ставкаларини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли Фармони, Солиқ кодексининг 445, 452-моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг «Андижон вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлоқ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори лойиҳасига асосан Хўжаобод тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Хўжаобод тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида» ги ПФ-6121-сон Фармони шунингдек, «Андижон вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори лойиҳасига мувофиқ туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 11 декабрдаги 2026 йил учун солиқ ставкаларига камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларини қўллаган ҳолда «Туманда 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси, жисмоний шахслар бўйича базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси, ер усти ва ер ости сув солиғи ставкаси, ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ ставкаси, қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ставкаси, мол-мулкнинг минимал қийматиҳамда мол-мулк солиқ ставкалари» бўйича туман Кенгашига 21-07290-сон хати билан тақдим этган таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Хўжаобод туманида 2026 йил учун:
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси маҳаллалар кесимида 1-иловага;
Жисмоний шахслар бўйича (деҳқон ҳўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси маҳаллалар кесимида 2-иловага;
Ер усти ва ер ости сув солиғи ставкаси 3-иловага;
Ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ ставкаси 4-иловага;
Қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ставкаси 5-иловага;
Мол-мулкнинг минимал қиймати 6-иловага;
Мол-мулк солиқ ставкаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Хўжаобод тумани Кенгашининг 2025 йил 30 январдаги VII-3-12-1-27-К/25-сонли қарори ҳамда 2024 йил 27 декабрдаги VII-2-010-1-27-К/24-сонли қарорининг 4 ва 5-иловалари 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Хўжаобод тумани солиқ инспекцияси (С.Ибрахимов) тасдиқланган солиқ ставкаларини барча солиқ тўловчиларга солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали етказилишини таъминласин.
5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (С.Сайдалиев) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида ёритсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Хўжаобод туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Ж. Позилов) ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (А. Мирзаолимов) зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси Ж. БОЗОРБОЕВ
Андижон вилояти, Хўжаобод тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-12-112-1-27-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.