ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Гурлан туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига ер солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ва норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) 2026 йил учун ставкаларини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Маҳаллалар иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2026 йил 1 январдан юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1, 2-иловаларга мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига 0,7 дан 1,3 гача қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ;
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган 1,3 баробаргача оширувчи коэффициентлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда ер солиғининг амалдаги ставкалари 1,2 бараварга индексация қилиниши инобатга олинсин ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кейинги йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнози доирасидан келиб чиққан ҳолда камайтирувчи ва оширувчи коэффициент қўллаши мақсадга мувофиқ бўлади.
3. Ушбу қарор «Гурлан ҳаёти» газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси Н. Азимжанов зиммасига юклатилси.
Кенгаш раиси Р. ЎРАЗБАЕВ
Хоразм вилояти, Гурлан тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-19-120-12-171-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.