ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ГУРЛАН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Гурлан туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар(микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида Гурлан тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 1 декабрдаги 01-01/4-1023-сон ёзишмасини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Гурлан тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 1 декабрдаги 01-01/4-1023-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Гурлан туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор «Гурлан ҳаёти» газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
4. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Гурлан тумани ҳокимининг 2023 йил 31 августдаги «Гурлан туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида»ги 485-12-171-Қ/23-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Эшметов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Р. ЎРАЗБАЕВ
Хоразм вилояти, Гурлан тумани,
2026 йил 12 январь,
4-12-171-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.