Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг медиация натижасида эришилган халқаро келишув битимлари тўғрисидаги конвенциясига (Ню-Ёрк, 2018 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги ҚЛ-264-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2026 йил 30 июлда киритилган «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг медиация натижасида эришилган халқаро келишув битимлари тўғрисидаги конвенциясига (Ню-Ёрк, 2018 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги ҚЛ-264-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 август,
2435-V-сон