19.09.2026 йилдаги VII-22-51-12-217-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХИВА ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳардаги айрим кўчаларни бирлаштирган ҳолда қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сон қонунининг 10-моддаси, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2026 йил 25 августдаги йиғилиш баёни ва 2026 йил 25 августдаги 05-19-14813-сонли эксперт хулосаси, шаҳар ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи Ш. Абдуллаеванинг 2026 йил 11 сентябрдаги 10-161-сонли ахборотини тинглаб, халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026 йил 6 августдаги 03/08-9349-сонли экспертиза хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича Хива шаҳар комиссиясининг Янги турмуш ва Калта минор маҳаллалари ҳудудидан кесиб ўтган Иқтидор кўчаси, Кўҳна арк кўчасининг бир қисми ҳамда Дишан қалъа кўчасининг бир қисми, Қибла тозабоғ маҳалласини кесиб ўтувчи Ҳилол кўчаси ва Шихлар маҳалласини кесиб ўтувчи Порлоқ истиқлол кўчасининг бир қисмини бирлаштирган ҳолда «Ҳилол» деб қайта номлаш таклифи иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кадастрлар палатаси шаҳар бўлими (А. Жалилов) ушбу эксперт хулосаси асосида кўчаларни тоифалари бўйича қайта кўриб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тегишли кадастр, реестр ва электрон базаларда зарур ишларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳар статистика бўлими в.в.б (С. Маматсобиров), Кадастрлар палатаси шаҳар бўлими (А. Жалилов), шаҳар қурилиш бўлими (Ш. Атажанов) ҳамда тегишли мутасадди ва давлат органларига амалдаги тартибда ном берилган ва номлари ўзгартирилган кўчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлими (Ш. Садуллаев), Кадастрлар палатаси шаҳар бўлими (А. Жалилов) тегишли ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда белгиланган тартибда кўчаларнинг номланишлари ва хонадонларни рақамлаштириш ишларини амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир кўчаларга ва хонадонларга номи ёзилган металл кўрсатгич ва белгилар, пешлавҳалар ўрнатилиши бўйича қонун талабларига мувофиқ Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясига таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (О. Икрамов), «Хива тонги» газетаси (Ш. Машарипов) ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (Х. Худайберганов) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси А. РАХИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Хива шаҳри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-22-51-12-217-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.