ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ШОВОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Шовот туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
«Таълим тўғрисида»ги Қонунга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомнининг 5-боб 39-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги 106-сонли «Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида»ги фармонининг 14-банди ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан, туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (микроҳудуд) аниқ белгилаб олиш мақсадида қарор қиламан:
1. Шовот туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимининг ўринбосари (М. Куранбаев), туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Қ. Бабажанов) тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудудда мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
4. Туман маҳалла уюшмаси раҳбари (Х. Эрбоев) маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарор кучга кириши билан Шовот тумани ҳокимининг 2024 йил 4 июлдаги 377-12-177-Қ/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Туман ҳокимининг ахборот хизмати, маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси (С. Йўлдошев) туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (З. Рохимов) билан ҳамкорликда:
мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий (https://gov.uz/oz/shovot) вебсайтига жойлаштирсин;
Шовот туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М. Куранбаев зиммасига юклатилсин.
Шовот тумани ҳокими М. ДАВЛАТОВ
Хоразм вилояти, Шовот тумани,
2026 йил 9 июнь,
253-12-177-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.