ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 120 ва 148-моддаларига асосан бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг харажатлар ёйилмасига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Тупроққалъа туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-17-139-12-218-К/25-сонли қарорининг 2-иловасининг харажатлар ёйилмасига ўзгартириш киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27, 120 ва 148-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Тупқоққалъа тумани иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2026 йил 25 августдаги 01/09-32/81-сонли хатини инобатга олиб, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Б. Атабаевнинг маҳаллий бюджетнинг харажатлар ёйилмасига ўзгартириш киритиш юзасидан киритган таклифи тасдиқлансин.
2. Халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Тупроққалъа туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-17-139-12-218-К/25-сонли қарори 2-иловасининг харажатлар ёйилмасига 1-2-иловаларга мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
3. Тупроққалъа тумани иқтисодиёт ва молия бўлими (С. Султанов)га маҳаллий бюджетнинг харажатлар ёйилмаси қисмига иловага мувофиқ киритилаётган ўзгартиришларни Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
4. Мазкур қарор расмий нашрларда эълон қилинсин.
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси И. Қаландаров зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси Х. СУЛТОНОВ
Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани,
2026 йил 14 сентябрь,
VII-29-91-12-218-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.