ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги «Хоразм вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-16-151-12-0-K/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-387-сон қарорига мувофиқ вилоят бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тартибга солувчи даромадлардан ажратмаларнинг нормативларини тўғри шакиллантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2026 йил 10 февралдаги 02-01-03-33-32/76-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги «Хоразм вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-16-151-12-0-K/25-сонли қарорининг 3-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ киритилсин.
3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Адамбаев) вилоят солиқ бошқармаси (Ш.Саидов) ҳамда вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (М.Искандаров) билан биргаликда вилоят телерадиокомпанияси ҳамда вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситаларида, ҳокимлик муассислигидаги газеталарда қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни эълон қилиниши ҳамда ҳокимликларнинг расмий вебсайтларига жойлаштирилишини ташкил этсин.
4. Ушбу қарор «Хоразм ҳақиқати» газетасида расман эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Ушбу қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси К.Игамбергенов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси РАДЖАБОВ АЛТИБАЙ БЕГЖАНОВИЧ
Хоразм вилояти,
2026 йил 6 март,
VII-18-27-12-0-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.